«Мусулмоннинг 35 одоби»
(янги нашр)
Ушбу китобда Ислом дини кўрсатмаларига асосланган гўзал одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, инсонийлик фазилатларини бойитишга хизмат қилувчи ҳамда инсон руҳиятини камолотга етказувчи гўзал намуналар ўрин олган. Шунингдек, асарда Жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланмиш оила, унинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллар, ёшларни одобли, ҳаёли қилиб тарбиялаш, фарзандлар маънавиятига тажовуз қилиши мумкин бўлган "оммавий маданият" кўринишлари, уларнинг салбий таъсирларидан сақланиш йўллари баён қилинган. Бундан ташқари, миллатимизга хос бўлган қўшничилик, меҳмондорчилик, таъзия, тўй-ҳашам, касални зиёрат қилиш суҳбатлашиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, бир сўз билан айтганда, аждодларимизнинг бой мерослари асосида шаклланган гўзал одоблар батафсил ёритилган.
Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган 6ўлиб, ундаги пурмаъно, юксак одоблар ўқувчилар маърифатини янада бойитишга хизмат қилади, деган умиддамиз.
Муаллиф: Абдулфаттоҳ Абу Ғудда
Нашрга тайёрловчилар: Абдушукур Муродов, Достон Мустафоев
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 112 бет
ISBN: 978-9943-8145-4-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўхшаш маҳсулотлар
«Ижтимоий одоблар»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» деб номланган китоблари Муаллиф..
65,000 сўм
«Одоблар хазинаси» 1, 2, 3, 4 - жузлари
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Одоблар хазинаси» деб номланган китоблар..
180,000 сўм
«Основы Исламской этики»
«Основы Исламской этики» На русском языке издана очередная книга досточтимо..
48,000 сўм
мусулмон, 35 одоби, musulmonning 35 odobi, Абдулфаттоҳ Абу Ғудда, Abdulfattoh Abu G‘udda