Menu
Your Cart

«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 3-жуз

«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 3-жуз
«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 3-жуз
«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 3-жуз
«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 3-жуз

«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 3-жуз

«МАСНАВИЙИ МАЪНАВИЙ» – 

ҚУРЪОННИНГ БОТИНИЙ МАЪНОЛАРИДИР

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг» (Оли Имрон, 103), деб марҳамат қилади. Шунингдек, Бақара сурасининг 256-оятида: «Бас ким шайтонни (ёхуд бутларни) инкор этиб, Аллоҳга иймон келтирса, демак, у бузилмас, ишончли ҳалқани тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билгувчидир», деган.  

Мана шу икки оят бу дунёда инсу жинни бир нарсага даъват қилмоқда – у ҳам бўлса бирликка. Бу бирлик ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда бахт-саодат келтириши уқтирилмоқда. Қолган барча ибодатлар, тоатлар ва яхши амаллар шу тушунча замирида ётади. Агар киши ояти каримада зикр этилган мустаҳкам арқонни тутса, шайтонга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, бу олам ҳам гулистон, у олам ҳам гулистон. Демак, у Аллоҳнинг чақириғига жавоб берибди ва Аллоҳ таолонинг розилигини топибди. Аллоҳ рози бўлган банда Унинг барча амрларини бажариб, барча наҳийларидан қайтади, деганидир. Ва кимда-ким бу буйруқларни бажармаса, Аллоҳнинг ғазабига учрайди. Унинг аҳволи нима бўлиши ёлғиз Ўзига маълум. 

Ушбу икки ояти каримага ҳамма ҳам бир хил амал қилмайди. Бу иш Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобилдан бошланган ва ҳамма пайғамбарлар даврида давом этган ва қиёматгача давом этади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шарифда ҳам бу маъно ўз аксини топган.

Имом Абу Довуд ва Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади», деб башорат бердилар». Бошқа бир ривоятда «Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда. У – жамоатдир» ибораси зиёда қилинган.

Мавлоно Румий юқоридаги биринчи оятдан ирфоний ва ботиний маънолар чиқариб, шундай дейди:

«Даст кўрона «Биҳаблиллаҳ» зан,

Жуз бар амру наҳйи Яздони матан».

Яъни: Худди кўрлар каби илоҳий арқонга қўл ургин. Илоҳий арқонни маҳкам тутгин ва унинг амру наҳийларидан бошқага осилмагин.

«Чист «Ҳаблуллоҳ»? Раҳо кардан ҳаво,

К-ин ҳаво шуд сарсаре мар Одро».

Яъни: Илоҳий арқон дегани нима дегани? Илоҳий арқон – ҳавойи нафс ва шайтоний майлларни тарк қилмоқдир. Зеро, ҳавойи нафс Од қавмини сарсар шамолига дучор қилиб ҳалок қилди.

Бу каби сермаъно ҳикматлар барчамизнинг маънавий хазинамизни бойитишига умид қилиб қоламиз.


Усмонхон Алимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,

муфтий.

Автор: Мавлоно Жалолиддин Румий
Автор комментарий: Комолиддин Ҳусайний Хоразмий, Карим Замоний
Переводчик: Рустамжон Рахматуллох
Название: «Маснавийи маънавий» 1-китоб, 3-жуз
Издательство: «HILOL NASHR»
Объём: 264 стр. 
Дата: 2017 год
ISBN: 978-9943-4818-5-5
Размер: 60×90 1/16
Обложка: твёрдая

Содержание:

«Маснавийи маънавий» – Қуръоннинг

ботиний маъноларидир 

Рум қайсари элчисининг ҳазрати Умар розияллоҳу

анҳу ҳузурларига келгани ва у зотнинг

кароматларини кўргани 

Рум элчисининг ҳазрати Умарни хурмо дарахти

остида ухлаб ётган ҳолида топгани  

Рум элчисининг амирул муъминин

Умар розияллоҳу анҳуга салом бергани  

Рум элчисининг амирул муъминин Умар

розияллоҳу анҳудан савол сўрагани  

Одам алайҳиссаломнинг «Роббано золамно»

деб хатоларини тан олганликлари ва Иблиснинг

«Бимо ағвайтани» деб ўз гуноҳини

Аллоҳга нисбат бергани  

«Ва ҳува маъакум айнамо Кунтум» оятининг тафсири  

Рум элчисининг Умар розияллоҳу анҳудан

руҳларнинг обу гилдан (сув ва тупроқдан)

пайдо бўлган жисмга мубтало

бўлганлигининг сабабини сўрагани  

«Ман арода аняжлиса маъаллоҳи фал-яжлис

маъа аҳли тасаввуф», яъни «Кимда-ким

Аллоҳ билан бирга бўлишни хоҳласа, тасаввуф

аҳли билан бирга бўлсин», деган муборак

ҳадиснинг асрори  

Бир савдогар тижоратга отланганда

унинг тўтиси хожасидан Ҳиндистон

тўтиларига мужда юборганининг ҳикояси  

Ҳикоянинг мазмуни  

Аллоҳга мансуб бўлган ақл қуши қанотларининг сифати  

Савдогар Ҳиндистон тўтиларини саҳрода кўриб,

уларга қафасдаги тўтисининг аҳволидан хабар бергани  

Шайх Фариддидин Аттор қоддасаллоҳу сирруҳунинг

қуйидаги байтларининг шарҳи  

Соҳирларнинг Мусо алайҳиссаломга

«Буюринг, асони Сиз ташлайсизми ёки бизми?»

деб таъзим бажо келтирганлари  

Масал  

Савдогарнинг Ҳиндистон тўтилари аҳволини

маҳбус тўтига баён қилгани ҳақида   

Савдогарнинг тўтиси хожасидан Ҳиндистондаги

тўтиларнинг ҳаракатини эшитиб, қафасда ўзини

ўликка солгани ва савдогарнинг унинг учун

оҳу фиғон қилгани ҳақида   

Яна савдогар хожа ҳикоясига қайтамиз   

Савдогар тўтини қафасдан чиқариб отгани ва

ўлган тўтининг парвоз қилгани   

Тўтининг хожаси билан видолашиб, учиб кетгани   

Халқнинг таъзими, ҳурмати ва бармоқ билан

ишора қилиш даражасида шуҳрат

қозонишнинг зарари ҳақида   

Муборак «Маа шаа Аллоҳу каана» ҳадисининг шарҳи   

Муборак «Иннаа лираббикум фи айёми

даҳрикум нафахотин ало фатаъарразу лоҳа»

ҳадисининг баёни   

Оиша розияллоҳу анҳонинг Мустафо соллаллоҳу

алайҳи васалламдан «Бугун ёмғир ёғди, сиз

қабристонга борган эдингиз, нима учун

кийимларингиз қуруқ деб сўраганларининг қиссаси.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Маснавийи маънавий» 1-китоб, 3-жуз
32 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 375
  • Вазни: 0.40кг
  • ISBN: 9789943703537
Сотилган сони: 113
Кўрилган сони: 61038
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.