«Келинг, Қуръон ёдлаймиз»

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Қуръони Каримни ёд олишни улуғ ибодат даражасига кўтарган, бунинг учун Ўзининг ‎розилигини мукофот қилган Ҳақ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!‎

Қуръон ҳофизларию қориларининг саййиди бўлмиш Муҳаммад Мустафога салоту ‎саломлар бўлсин!‎

Қуръони Каримнинг бизгача нозил бўлганидек етиб келишида хизмат қилган саҳобаи ‎киромлар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар, қироат имомлари ва барча аҳли Қуръонга ‎Аллоҳ таолонинг розилиги, раҳмати бўлсин!‎

Маълумки, халқимиз қадимдан Аллоҳ таолонинг Каломига муҳаббати беназир, Қуръон ‎аҳлига мухлис, уни ўқиб-ўрганишга, ёд олишга иштиёқманд элдир. Бу азиз халқ ‎Роббининг Каломига бўлган иймони, муҳаббат ва иштиёқи камоли баландлигидан ҳатто ‎шўро даврида ҳам Қуръони Каримни кафтида чўғ тутгандек сақлаб, Қуръонни ўрганиш ва ‎ўргатишни фидокорлик билан давом эттириб келди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, ‎юртимиз мустақил бўлгандан буён турли илмий соҳалар қатори, Қуръон таълими ҳам ‎тараққий этди. Халқимизда кун сайин Қуръони Каримга бўлган эътибор ошгандан ошиб ‎бормоқда. Жумладан, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг алоҳида ‎‎«Таҳфизул Қуръон» кафедраси мавжуд бўлиб, у Қуръон ҳофизларини тайёрлашга ‎ихтисослашган.‎

Ўтган яқин йилларда юртимизда Қуръон илмлари, хусусан, тажвид борасида ҳам бир ‎қанча асарлар нашр қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ҳар йили ўз ‎тасарруфидаги билим юртлари ўртасида ­Қуръон қироати мусобақалари ўтказиб келади. ‎Мусобақаларда совриндор бўлган қориларимиз халқаро Қуръон кўрикларида муносиб ‎қатнашиб келмоқдалар. Масжидларимиздаги қори домлаларнинг қироатлари, хусусан, ‎Рамазон ойидаги хатмларнинг сифат ва салмоғи йил сайин ўсиб боряпти. Буларнинг ‎барчаси ҳар қандай мусулмон кишини қувонтиради.‎

Бундай қуръонсевар ҳалқнинг ушбу муқаддас Китобни ўқиб-ўрганишга, ёд олишга ‎интилиши табиий. Бинобарин, уларнинг Қуръони Каримни ўқиб-ўрганиш, ёд олиш ‎йўлларини ўрганишга, бу борада етарли даражада йўлланма ва тавсияларга эга бўлишга ҳам ‎эҳтиёжлари баланд.‎

Камина ходимангиз ҳам Аллоҳ таолонинг инояти билан Каломуллоҳни ёд олиш ‎бахтига эришганим, бу соҳада баъзи илмларни олишга муваффақ бўлганим ва бир неча ‎йилдан буён Хадижаи кубро номидаги хотин-қизлар ўрта махсус ўқув юртида ‎муаллималик қилиб келаётганим боис бу борадаги вазиятдан хабарим бор. Кишиларимиз ‎Қуръон илмлари, айниқса уни ёд олишга алоқадор саволлар билан жуда кўп мурожаат ‎қилишади. «Қуръони Каримни ёдлашда нималарга эътибор бериш керак?», «Нима қилсам, ‎зеҳним қучли бўлади?», «Қайси услубда ёдлаш осон?», «Ўхшаш оятларни адаштириб ‎юбормаслик учун нима қилиш керак?» каби қатор саволлар ҳар қадамда учрайди.‎

‎«Муфассал тажвид» номли китоб нашрдан чиққанидан кейин камина ходимангизга ҳам ‎бундай саволлар сезиларли даражада кўпайди. Қуръон ёдлаш услублари ва ўхшаш оятлар ‎ҳақида яна бир китоб таълиф қилиш таклифи ҳам бўлди. Ушбуларни инобатга олган ‎ҳолда, Аллоҳнинг ёрдами билан яна бир хайрли ишга қўл урдик. ‎

Қўлингиздаги китобда қандай қилиб Қуръон ҳофизи бўлиш ҳақида сўз боради. ‎

Китоб олти бобдан иборат бўлиб, биринчи бобда Қуръон ҳақида, уни ёд олишнинг ‎фазилатлари баён қилинади. ‎

Иккинчи бобда Қуръони Каримга оид одоблар борасида сўз юритилса, учинчи бобда ‎Қуръонни ёдлаш услублари, зеҳнни ишга солиш, унутишдан сақланиш, такрорлаш каби ‎мавзулар билан танишасиз.‎

Тўртинчи бобдан Қуръони Каримга оид баъзи қизиқарли маълумотлар ўрин олган.‎

Бешинчи бобда эса Қуръонни ёд олиш ва хатм қилишни осонлаштирувчи айрим ‎жадваллар тақдим қилинган.‎

Маълумки, Қуръони Каримда бир қанча муташобиҳ (ўхшаш) оятлар бор. Кўпчилик ‎қорилар ана шу ўхшаш оятларни ёддан тиловат қилганларида адаштириб ҳам қўядилар. ‎Бундай ўхшаш оятларни яхши ўзлаштириш, уларнинг фарқларини билиб, бир‑биридан ‎ажратиб олиш алоҳида эътибор талаб қиладиган илм бўлгани учун сўнгги олтинчи бобни ‎муташобиҳ оятларга бағишладик. Бу мавзуни баён қилиш учун қадимги ва энг ишончли ‎манбалардан иккитаси асос қилиб олинди. Улар шайх Абул Ҳасан Алий ибн Муҳаммад ‎ибн Абдуссомад ибн Аттос Ҳамадонийнинг «Ҳидоятул муртаб» китоби ҳамда Абу ‎Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Асбаҳонийнинг «Дурратут-танзил ва ғурратут-таъвил ‎фил аятил муташабиҳати фи Китабиллаҳил Азиз» номли асаридир.‎

Рисола мустақил ўқувчилар ҳамда исломий билим юртлар талабалари учун ‎мўлжалланган.‎

Қуръон ҳофизи бўлишга киришган ҳар бир киши учун ушбу китобдан фойдаланиш, ‎ундаги тавсияларга амал қилиш улкан натижаларга сабаб бўлади, иншааллоҳ.‎

Аллоҳ таолодан ёлвориб сўраймизки, жонажон юртимизга Ислом оламига буюк ‎Қуръон ҳофизларини қиёматга қадар тақдим қилиб бориш бахтини насиб этсин, ‎қориларимиз сони ва сифати кун сайин ошиб бораверсин, бизларни Ўз Каломининг ‎хизматига муваффақ айласин, саъй-ҳаракатларимизнинг барчаси Ўзининг розилиги учун ‎бўлсин!‎

 

Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил (2017, 2021)
Ҳажми: 416 бет
ISBN: 978-9943-8497-7-8
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
 

Мундарижа
Сўз боши
Биринчи боб. Энг улуғ фазилат
Иккинчи боб. Ҳофизи Қуръон – гўзал одоб соҳиби
Учинчи боб. Ҳофизи Қуръонга зарур маслаҳатлар
Тўртинчи боб. Қуръони Каримга оид ‎зарур маълумотлар
Бешинчи боб. Режа жадваллари
Олтинчи боб. Муташобиҳ (мувофиқ) оятлар\ Муташобиҳнинг таърифи
‎«Ҳидаятул муртаб»‎
Алий ибн Муҳаммад ибн Абдуссамад ‎ибн Аттос Ҳамадоний
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Асбаҳоний
Қуръони Каримдаги муташобиҳ оятлар
Хотима
Фойдаланилган‏ ‏адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Келинг, Қуръон ёдлаймиз»

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 254
  • Сотувда: Мавжуд
  • 50,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМБиз бандаларига Қуръони Каримни саодат маёғи қилиб тушир..

30,000 сўм

«Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари»

«Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари»

«Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари»      Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг каломи Қуръони к..

45,000 сўм

«Билимсизликнинг шифоси савол» 1-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол» 1-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол»(Биринчи китоб)БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ«Билмасангиз, зикр аҳлидан с..

29,000 сўм

«Билимсизликнинг шифоси савол» 2-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол» 2-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол»(Иккинчи китоб)БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ«Билмасангиз, зикр аҳлидан с..

29,000 сўм

«Гўзал ўрнак»

«Гўзал ўрнак»

«Гўзал ўрнак»     Аллоҳ таоло инсонни яратар экан, уни пайғамбарлардан ва у..

24,000 сўм

«Билимсизликнинг шифоси савол» 3-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол» 3-китоб

«Билимсизликнинг шифоси савол»(Учинчи китоб)Муаллиф: Одинахон Муҳаммад СодиқНашриёт: «Hilo..

35,000 сўм

«Суратли тажвид» (Ўзбекча-арабча)

«Суратли тажвид» (Ўзбекча-арабча)

«Суратли тажвид»(Ўзбекча-арабча)Китобда тажвид илми ҳақида батафсил маълумот берилган бўлиб, тажвид ..

115,000 сўм

«Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» (юмшоқ муқова). Тўлдирилган янги нашр

«Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» (юмшоқ муқова). Тўлдирилган янги нашр

«Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» (юмшоқ муқова). Тўлдирилган янги нашр      Аллоҳ с..

53,000 сўм 60,000 сўм

«Қуръон ўқиш қўлланмаси»

«Қуръон ўқиш қўлланмаси»

«Қуръон ўқиш қўлланмаси» Муаллиф: Ҳасанхон Яҳё АбдулмажидНашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбаасиСан..

39,000 сўм

«Нурул-уйуун» - «Кўзларнинг нури»

«Нурул-уйуун» - «Кўзларнинг нури»

«Нурул-уйуун» - «Кўзларнинг нури»«Нурул-уюун» китоби Фатҳуддин Абулфатҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Му..

15,000 сўм

«Араб ҳарфларининг сифатлари» (Ўзбекча-арабча)

«Араб ҳарфларининг сифатлари» (Ўзбекча-арабча)

«Араб ҳарфларининг сифатлари»(Ўзбекча-арабча)Муаллиф ушбу мухтасар рисолада араб ҳарфларининг сифатл..

19,000 сўм

«Араб ҳарфларининг махражлари» (Ўзбекча-арабча)

«Араб ҳарфларининг махражлари» (Ўзбекча-арабча)

«Араб ҳарфларининг махражлари»(Ўзбекча-арабча)Муаллиф ушбу мухтасар рисолада араб ҳарфларининг сифат..

19,000 сўм

«Qur'ondan 366 savol-javob»

«Qur'ondan 366 savol-javob»

«Qur'ondan 366 savol-javob»   lim olishning birinchi bosqichi savol berishdir. Olimlar at..

86,000 сўм

keling Qur'on yodlaymiz, Quron, Quroni Karim, Odinaxon Muhammad Sodiq, Қурон, Қурони Карим, Одинахон Муҳаммад Содиқ