«Ўнта негр боласи»
Агата Кристи номини алоҳида таништиришга ҳожат йўқ . Адабиёт аҳли томонидан ҳақли равишда детектив жанрининг етакчиларидан бири сифатида тан олинган. Унинг мазкур асарида ҳам китобхон сирли ва қизиқарли оламга саёҳат қилиши муқаррар. Муаллифнинг ўзи айнан шу асарини энг яхшиси дея эьтироф этгани ҳам бежиз эмас.
Ушбу асарда бир-бирига ҳеч қандай алоқадор бўлмаган ўнта одам хилват оролдаги уйга келади. Сирли таклифнома билан уларни бу ерга ким чақирди ? Яхши детектив ихлосмандларининг юраги дарров шув етиб кетадиган манзара. Дунёдан ажраб қолган бўм-бўш орол, кўп хонали, зимистон йўлакли катта сирли уй ва Занжилар оролининг соҳиби таклифига кўра уйга келган ўнта мутлақо нотаниш, бир-бирига ўхшамаган ўнта одам. Бу ерда уларни қулай шарт-шароитлар , мазали таом ва шинам ётоқхоналар кутиб турибди. Лекин хавас қилгудек меҳмондўстлик тез орада саробга айланиб, меҳмонлар савдойи қотил қурган тузоққа тушиб қолгани маьлум бўлади. Улар оролнинг тошлоқ заминига қадам қўйган захоти тузоқ ёпилган. Оролдан қочишнинг иложи йўқ. Барчани шубҳа гумон чулғаб олган. Чеҳраларда ажал сояси. Қўрқув ва дахшат. Фақатгина болалар саноқ шеьри ва митти негр болалари тугаши билан бу дахшатли ўйинга ҳам хотима ясалади. Бироқ нега ?
Уларни бирин-кетин енг ғайриоддий йўллар билан ўлдириш кимга керак? Нима учун содир бўлаётган воқеаларнинг бари қувноқ болалар шеьри билан чамбарчас боғлиқ? Наҳотки бу жумбоқнинг ечими топилмаса, наҳотки ҳаммаси ўлимга маҳкум бўлса? Лекин нима учун? Улар ростдан ҳам айбдорми?
Рус тилидан Ҳасанбой ТЕШАБОЕВ таржимаси
Муаллиф: Агата Кристи
Номи: «Ўнта негр боласи»
Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёт-матбааси
Сана: 2016 йил
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-27-189-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: йўқ
- Код: 313
- Вазни: 0.17кг
- ISBN: 9789943271890