Menu
Your Cart

«Бахтли ҳаёт сари» (CD МР3)

«Бахтли ҳаёт сари» (CD МР3)

«Бахтли ҳаёт сари»
(CD МР3)

Ҳар бир инсон фаровон ҳаёт кечиришни, оиласи тинч, ишлари унумли, соғлиғи мустаҳкам бўлишини истайди. Бироқ бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Чунки бахтга эришишнинг ўз мезонлари бор. Қолаверса, бахтни пулга сотиб олишнинг иложи йўқ. Зеро, бахт доим ҳам моддиятга боғлиқ эмас.

Ҳаётда тўкис бахтга эришган инсонлар жуда кам. Кимнингдир соғлиғи яхши бўлса, рўзғор тебратишда, тирикчиликда муаммолари бор. Яна кимнингдир топиш-тутуши яхши-ю, соғлиғи ёмон, оиласи нотинч. Тўкис бахтга эришиш учун инсон олдида қандайдир тўсиқлар, муаммолар туради. Уларни ечиш учун етарли илм, кўникма, ҳаётий тажриба талаб этилади.

Қўлингиздаги “Бахтли ҳаёт сари” аудио китобидан қалб хотиржамлиги, оилавий тотувлик, соғлик-саломатлик ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. Жумладан, оила қуриш арафасида турган ёшларга фойдали маслаҳатлар берилган, турмушда учрайдиган муаммоларни ҳал этиш, соғлиқни сақлаш, касалликлар олдини олиш, моддий, руҳий иллатларни даволаш борасида йўл-йўриқ кўрсатилган.

Ушбу аудио китоб ҳаёт моҳиятини теранроқ англашда, ҳақиқий бахтга эришишда сизга яқин кўмакчи бўлади, деган умиддамиз.

МуаллифЗиёвуддин Раҳим
Номи: «Бахтли ҳаёт сари» (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2019 йил

Асосий мавзулар:

1. Бахтнинг баҳоси қанча?

2. Яшашдан мақсад нима?

3. Хотиржамлик сирлари

4. Руҳий тушкунлик сабаблари ва давоси

5. Муваффақиятга эришишнинг олтин қоидалари

6. Келин-куёв қандай бўлиши керак?

7. Рўзғор тутиш одоблари

8. Тўйларни ўтказиш тартиби

9. Оилавий муомала одоблари

10. Соғлом фарзанд кўриш учун нималарга эътибор бериш керак?

11. Фарзандга бериладиган илк сабоқлар

12. Рисоладаги эрнинг 15 қоидаси

13. Суюкли аёл бўлишнинг 12 усули

14. Нима сабабдан оилалар бузилади?

15. Оилавий можароларни ҳал этиш йўллари

16. Қайнона-келин муносабатлари

17. Соғлом турмуш тарзининг 7 қоидаси

18. Узоқ умр кўриш сирлари

19. Набавий табобатдан тавсиялар

20. Жисмоний тарбия фойдалари

21. Энг зарур тиббий ўгитлар

22. Зайтун ёғининг шифобахш хусусиятлари

23. Хотирани кучайтиришнинг 10 та усули

24. Асалнинг шифобахш хусусиятлари

25. Мия фаолияти учун ниҳоятда зарур маҳсулотлар

26. Седананинг шифобахш хусусиятлари

27. Семизлик сабаблари ва давоси

28. Телевизор ва интернетнинг инсон ҳаётига таъсири

29. Китоб ўқиш фойдалари

30. Тўғри овқатланиш бўйича маслаҳатлар



Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Бахтли ҳаёт сари» (CD МР3)
16 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C1866
  • Вазни: 0.15кг
Сотилган сони: 15
Кўрилган сони: 31028
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.