Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна 2000 китоб

«Нодир фатволар»


  • 42,000 сўм





Улашиш:

«Нодир фатволар»

(Абдулҳай Лакҳнавийнинг «Нафъул муфтий» асари таржимаси ва изоҳлари)


Ушбу қўлимизда турган Абдулҳай Лакҳнавий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Нафъул муфтий вас-соил би-жамъи мутафарриқотил ма-соил» (Тарқоқ масалаларни жамлаб фатво берувчи ва сўровчини ман-фаатлантириш) китоби ана шундай юздан ортиқ фиқҳ китоблари ичи-даги фатволардан йиғиб жамланган китобдир. Ушбу китоб мусулмон кишининг кундалик ҳаётида учрайдиган масалаларнинг нозик жиҳатларини қамраб олган. Китобда, асосан, қуйидаги мавзулар ёри-тилган:

– Покланишга тааллуқли масалалар; 

– Нопок нарсаларга тааллуқли масалалар;

– Қазои ҳожатга тааллуқли масалалар;

– Намозга тааллуқли масалалар;

– Ейиш-ичишга таалуқли масалалар;

– Кийинишга тааллуқли масалалар;

– Аллоҳ таолонинг исмларини улуғлашга тааллуқли масалалар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, пайғамбарлар ва саҳобаларнинг исмларини улуғлашга тааллуқли масалалар;

– Эр-хотинларнинг ҳақларига тааллуқли масалалар;

– Аёлларга тааллуқли масалалар;

– Ота-она ва фарзандларга тааллуқли масалалар;

– Қуръон қироати ва Мусҳафи шарифга тааллуқли масалалар;

– Масжидларга тааллуқли масалалар;

– Хабар бериш ва хабарни қабул қилишга тааллуқли масалалар;

– Ғийбат ва лаънат айтишга тааллуқли масалалар;

– Ов ва сўйишга тааллуқли масалалар;

– Ухлаш, ўтириш, гаплашиш ва касал зиёрати каби амалларга тааллуқли масалалар;

– Жанозага тааллуқли масалалар.

Ушбу масалалар ўқувчининг тушуниши осон бўлиши учун савол-жавоб услубида ёзилган. Берилган жавобларнинг далилларига деярли киришилмаган. Фақатгина айрим ўринларда зарурат юзасидан далил-лар ҳам баён қилинган. Ушбу китобда мазкур мавзуларга тааллуқли бўлган бир ярим минг атрофидаги нодир фиқҳий масалаларнинг жа-воблари юздан ортиқ мўътабар китоблардан жамланган. 

Ушбу қимматли асар илк бор ўзбек тилига таржима қилинди. Асардаги фатволарнинг нозиклиги ва аҳамияти эътиборидан таржи-мага «Нодир фатволар» деб ном қўйилди.

Меҳрибон Роббимиздан ожизоналик билан адо этилган ушбу амал-ни қабул қилишини ҳамда бу асарни барча ўқувчилар учун манфаатли қилишини сўрайман. 

Оламлар Роббисига ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ҳамда у зотнинг оила аъзолари ва саҳобаларига энг афзал салавот ва саломлар бўлсин! 

23 Рамазон 1440 йил. 28 май 2019 йил. Абдулқодир Абдур Раҳим


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича 2019 йил 22 июлдаги 4219-рақамли хулосаси асосида тайёрланди


Муаллиф: Абдулҳай Лакҳнавий
Таржимон: Абдулқодир Абдур Раҳим
Номи: «Нодир фатволар»
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2020
Ҳажми: 480 бет
ISBN: 978-9943-5980-2-7
Муқова: қаттиқ


Мундарижа

Кириш

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийнинг ҳаёти ва фаолияти

Устозлари

Асарлари

Олимлар билан илмий мунозаралари

Оиласи

Уламоларнинг эътирофлари

Ташқи кўриниши

Хулқи

Вафоти

Муаллиф муқаддимаси

Таҳорат китоби

Покланишга тааллуқли масалалар

Таҳоратда қилинадиган амаллар ва ундаги ҳолатлар ҳақидаги турли масалалар

Таҳоратни бузувчи нарсаларга тааллуқли масалалар

Таҳорат ва ғусл қилиш жоиз бўладиган ва бўлмайдиган нарсаларга тааллуқли ҳукмлар

Ғуслга тааллуқли масалалар

Ғуслга тааллуқли масалалар

Таяммумга тааллуқли масалалар

Нопок нарсаларга тааллуқли ҳукмлар

Нажосатлар ва уларга тааллуқли ҳукмлар китоби

Турли масалалар

Нажасларни поклашга тааллуқли ҳукмлар

Истинжо, бавл ва бўшаниш каби ишларга тааллуқли масалалар

Намоз китоби

Намоз вақтларига тааллуқли масалалар

Азон, такбир айтиш ва уларни ижобат қилишга тааллуқли масалалар

Намознинг шартларига тааллуқли масалалар

Қаъда, рукуъ, сажда, қиём, қироат, ташаҳҳуд, салом ва бошқа амалларга тааллуқли масалалар

Намозни бузувчи ва намоз ичида макруҳ бўладиган амаллар

Турли макруҳ нарсаларга тегишли масалалар

Намозда кийиш макруҳ бўладиган кийимларга тааллуқли масалалар

Намоз ўқиш макруҳ бўладиган жойларга тааллуқли масалалар

Жамоат намозига тааллуқли масалалар баёни

Имомлик ва иқтидо қилишга тааллуқли масалалар 

Қазо намозларни ўқишга тааллуқли масалалар

Намоз арконлари соқит бўлишига сабаб бўладиган узрларга тааллуқли масалалар

Идишлар ва кийимларга нажосат текканига шубҳа қилишга тааллуқли масалалар

Жумага тааллуқли масалалар

Эслатма

Жума намозига боғлиқ бўлган турли масалалар 

Икки ҳайитга тегишли масалалар

Тақиқ ва рухсатлар китоби ейиш ва ичишга тегишли масалалар

Кийиш ҳамда истеъмол қилиш ҳалол бўлган ва ҳалол бўлмаган

нарсаларга тааллуқли масалалар

Назар солиш, ушлаш ва «истимно»га тааллуқли масалалар

Аллоҳнинг исмини улуғлаш, Ҳабибуллоҳ алайҳиссалом, пайғамбарлар, саҳобалар ва тобеинларнинг исмларини улуғлаш, шунингдек, Каъба ва Ҳарам ҳурматини сақлашга тааллуқли масалалар

Аёлларнинг эрларига итоат қилишлари, эрларнинг аёллар устидаги ҳақлари ва аёлларнинг эрлари устиларидаги ҳақларига тааллуқли масалалар

Аёлларга тааллуқли масалалар

Ота-онага итоат қилиш ва яқинларига меҳрибон бўлишга тааллуқли масалалар

Ота-онанинг фарзандларига қиладиган ишларига тааллуқли масалалар

Қуръон қироати, тиловат саждаси ва Мусҳафга тааллуқли масалалар

Масжидларда қилинадиган ва қилинмайдиган ишларга тааллуқли масалалар

Инсонларга хабар бериш ва хабарларни қабул қилишга тааллуқли масалалар

Ғийбат қилиш ва лаънат айтиш каби нарсаларга тааллуқли масалалар

Ҳайвонларни овлаш, сўйиш ҳамда ҳалол ва ҳалол бўлмаган жониворларга тааллуқли масалалар

Нопок ва ҳаром нарсалардан фойдаланишга тааллуқли масалалар

Ухлаш, туриш, ўтириш, гаплашиш, хатна қилиш, зиёфат қилиш, касал кўриш ва ҳоказо амалларга тааллуқли масалалар

Жанозага тааллуқли масалалар

Нафъул муфтий китобида номлари баён қилинган уламолар (Алифбо ҳарфлари тартибида)

Фойдаланилган манба ва адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар