Menu
Your Cart

«Ҳидоя шарҳи» 1-жилд

«Ҳидоя шарҳи» 1-жилд
«Ҳидоя шарҳи» 1-жилд
«Ҳидоя шарҳи» 1-жилд
«Ҳидоя шарҳи» 1-жилд
«Ҳидоя шарҳи» 1-жилд

Ўзбек тилида ёзилган бу шарҳда фиқҳ илмининг таърифи, мақсади ва тадвин этилишининг тарихи борасида муҳим маълумотлар тақдим этилган, шунингдек, унда ҳанафий мазҳаби уламоларининг ҳаёти, илмий мероси ҳамда уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган санаддаги уламолар силсиласи ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Тўрт фиқҳий мазҳаб асосчилари ва Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шогирдларининг таржимаи ҳоллари тўлиқ баён қилинган. Шунингдек, китобда ҳанафий мазҳаби уламоларининг табақалари зикр этилган. «Ҳидоя » асарининг арабий матни ва унинг ўзбек тилидаги таржимаси қора ёзувда берилган. Матнда келган баъзи арабча калималарнинг луғавий ва истилоҳий маъноларига тўхталиб ўтилган. Ҳанафий мазҳабига нисбатан «ҳадисларни олмасдан, ақлий далилларга таянишади », деган асоссиз танқидларга раддия сифатида фиқҳий масалаларга ҳадиси шарифлардан далиллар келтирилган. Бундан ташқари, фиқҳий масалаларга оид ояти карималар ва ҳадиси шарифларни кенгроқ шарҳлашга эътибор қаратилган. Фиқҳий масалаларнинг ҳанафий мазҳабига кўра ҳукмини баён қилиш билан бирга, бошқа фиқҳий мазҳаблар уламоларининг қарашлари ҳам зикр қилинган. Бу нарса ўқувчига бирор- бир фиқҳий масалани батафсил ўрганиш имкониятини беради.


Муаллиф:
 Бурҳонуддин Марғиноний
Нашрга тайёрловчилар: Ҳикматуллоҳ Абийев, Соатмурод Пиримов, Шавкатжон Халилов
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 752 бет
ISBN: 978-9910-731-09-9
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари  бўйича қўмитанинг 2023 йил 17 февралдаги 04-07/999-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳидоя шарҳи» 1-жилд
134 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4534
  • Вазни: 1.24кг
  • ISBN: 9789910731099
Сотилган сони: 37
Кўрилган сони: 10884
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.