«Хаёла»
«Хаёла» китоби ҳақида
Бугунги кунда сунъий интеллект ҳаётимизнинг турли соҳаларига кириб келмоқда. У инсонларга кўплаб қулайликлар яратиш билан бирга, айрим хавфларни ҳам юзага келтириши мумкин.
«Хаёла» китобида сунъий интеллектнинг фойдали ва зарарли жиҳатлари, унинг инсон ҳаётига таъсири қаҳрамонлар бошидан кечирган воқеалар орқали ёритилган.
Асарда технологияларнинг инсон ҳаётидаги ўрни, сунъий интеллектга ҳаддан ташқари суяниб қолиш оқибатлари ва ундан нотўғри фойдаланиш қандай муаммоларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.
Шунингдек, китоб ўқувчини замонавий технологиялардан оқилона фойдаланиш, уларнинг имкониятлари билан бирга хавфларини ҳам англаш ва бу борада мувозанатни сақлашга ундайди.
Китоб сунъий интеллектга қизиқувчилар, ёшлар ҳамда фарзандларини технологиялардан тўғри фойдаланишга ўргатмоқчи бўлган ота-оналар учун ҳам қизиқарли бўлади.
Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 176 бет
Сана: 2026 йил
ISBN: 978-9910-273-91-9
Ўлчами: 14х21 см (84х108 1/32)
Муқоваси: юмшоқ
МУНДАРИЖА
Сўзбоши
Болалик хархашаси
Хаёла
Уч ўртоқ ҳақида ҳикоя
Кимсасиз орол
Қулай ёрдамчи
Кутилмаган фалокат
Хавотирли туш
Магнит бўрони
Умумий таназзул
Тез ёрдам машинаси
Сўнгги умид
Қалб ва тиғ
Қайта туғилиш
Муаллифдан
- Stock: Тез кунда
- Код: 0000
- Вазни: 0.19кг
- ISBN: 978-9910-273-91-9