Menu
Your Cart

«Тарихий хотира ва инсон омили — буюк келажагимизнинг гаровидир»

«Тарихий хотира ва инсон омили — буюк келажагимизнинг гаровидир»
йўқ

«Тарихий хотира ва инсон омили — буюк келажагимизнинг гаровидир»

   Ушбу рисоладан Ўзбекистон Респуб¬ликаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари учун берган интервъюсининг матни ўрин олган.
   Давлатимиз раҳбарининг бу чиқиши, унинг барча нутқ ва маърузалари сингари, ўзининг долзарблиги, кенг қамрови, теран мантиқий асоси, амалий хулоса ва таклифлари билан жамоатчилигимиз ўртасида катта қизиқиш уйғотди.
   Мазкур рисоланинг «Тарихий хотира ва инсон омили — буюк келажагимизнинг гаровидир» деб номланишида ўзига хос чуқур маъно бор.
   Тарихий хотира — бу нафақат Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ота- боболаримизни эслаш, балки бугунги тинч ва осойишта ҳаёт, мусаффо осмон учун жон фидо қилган барча инсонларни ёд этиш, бизнинг ким эканимиз, қандай буюк зотларнинг авлоди, қандай бебаҳо мероснинг ворислари эканимизни ҳеч қачон унутмасликка, ана шундай ўлмас қадриятлар, эзгу ғоялар учун курашиб яшашга чорлайдиган даъваткор кучдир.
   Инсон омили — башарият тарихида, жумладан, Ватанимиз тарихида бар¬ча моддий ва маданий бойликларнинг бунёдкори, тараққиётнинг етакчи кучи бўлган онгли инсон, халқимизнинг фидокорона меҳнати, унинг беқиёс яратувчилик салоҳияти демакдир.
   Бугунги кунда биз ўз олдимизга қўйган, не-не аждодларимиз асрлар давомида орзу қилиб ўтган улуғ мақсадларга етиш, юртимизда буюк давлат, озод, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш, энг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиш, биз учун мустаҳкам суянч ва таянч бўладиган баркамол ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш йўлида инсон омилининг ўрни ва таъсири ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Муаллиф: Ислом Каримов
Номи: «Тарихий хотира ва инсон омили — буюк келажагимизнинг гаровидир»
Нашриёт: «Ўзбекистон» Нашриёти
Сана: 2012
Ҳажми: 38 бет
ISBN: 978-9943-01-816-7
Ўлчами: 70×90 1/32

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тарихий хотира ва инсон омили — буюк келажагимизнинг гаровидир»
1 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 431
  • Вазни: 0.10кг
  • ISBN: 9789943018167
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 17579
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.