Menu
Your Cart

«Шамоили Муҳаммадийя»

«Шамоили Муҳаммадийя»
йўқ

«Шамоили Муҳаммадийя»

   Ҳазрати Имом Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизийнинг «Шамоили Муҳаммадийя» таснифи жаҳон тарихидаги беназир ва мумтоз асарлардандир. Асарни илк марта туркий-ўзбек тилига Шайх Ҳусомуддин Нақшбандий, сўнг улуғ ватандошимиз, улкан шайх, аллома ва шоир Саййид Маҳмуд Торозий — Олтинхон Тўра таржима қилганлар. Асар ошкоралик ва мустақиллик замонида Тошкентда бир неча марта нашр этилган.
   Асар ҳозирги ўзбек тилига мувофиқлаштириб қайта нашрга тайёрланди, Байрут Лубнон нашридаги арабий аслиятга мослаб рақамлаб чиқилди, мутаржим тарк этган баъзи матнлар киритилди, айрим ўринларга зарурий шарҳ ва изоҳлар илова этилди. Мақсад, бугунги китобхонни жаҳон аҳлига ибрат бўладиган энг аслий ва гўзал хислатлар тавсифидан баҳраманд этишдир.
   Ўз ҳурмат ва муҳаббатини салавот орқали изҳор этиш ҳар бир мўъминнинг бурчидир. Шунинг учун китоб охирига энг гўзал ва фазилатли салавотлар илова этилди.
   Ушбу севимли китоб нашрини Аллоҳ таоло муборак айласин!
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 406-рақамли ҳулосаси асосида нашр этилди.

Муаллиф: Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизий
Номи: «Шамоили Муҳаммадийя»
Нашриёт: «SHARQ»
Сана: 2015 йил
Ҳажми: 304 бет
ISBN: 978-9943-5993-1-4
Бичими: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Шамоили Муҳаммадийя»
16 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 0136
  • Вазни: 0.61кг
  • ISBN: 9789943599314
Сотилган сони: 28
Кўрилган сони: 105471
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.