Menu
Your Cart

«Риёзус Солиҳийн» Мухтасар шарҳи (Солиҳлар гулшани)

«Риёзус Солиҳийн» Мухтасар шарҳи (Солиҳлар гулшани)
йўқ

«Риёзус Солиҳийн» Мухтасар шарҳи (Солиҳлар гулшани)

  Қўлингиздаги ушбу рисола имом Нававийнинг “Риёзус-солиҳийн” (Солиҳлар гулшани) китоби асосида мисрлик олим Усома Қутбиддин томонидан одоб-ахлоққа оид енгил ва содда, барча ёшга мос келадиган одоб-ахлоқ, фазилатли, ёдлаб қолишга осон ва қисқа ҳадислар танлаб олиниб, бироз шарҳи ва ҳадисдан келиб чиқадиган фойдалари билан ўзбек тилига таржима қилинди. Бутун оламларнинг Яратгувчиси ва Парвардигори Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд-шукрона бўлсин, Унинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг асҳоби ҳамда аҳли байтига кўпдан кўп салавоту дурудлар ёғилсин! “Риёзус солиҳийн” китоби Ислом оламининг мўътабар ва машҳур олимларидан имом, фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз Абу Закариё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламига мансуб бўлиб, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлилиги, дақиқлиги, Суннати набавий асосида мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чорлаши улар имонини юксалтириши, ахлоқини ўнглашда катта хизмати туфайли ислом ўлкаларида маълум ва машҳур. Қўлингиздаги ушбу рисолада имом Нававийнинг “Риёзус солиҳийн” китоби асосида мисрлик олим Усома Қутбиддин томонидан одоб ахлоққа оид енгил ва содда, барча ёшга мос келадиган фазилатли, ёдлаб қолишга осон ва қисқа ҳадислар танлаб олиниб, бироз шарҳи ва ҳадисдан келиб чиқадиган фойдалари билан келтирилган. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин, ҳар бир ишда Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига амал қилувчилардан этсин, солиҳлар боғида сайр қилиш, унинг анвойи, муаттар бўйларидан баҳра олишимизни насиб айласин, омин, ё Роббал – оламийн!

Муаллиф: Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий
Таржимон: Аббос Аҳмад
Нашриёт: «Movarounnahr»
Ҳажми: 216 бет
Сана: 2020 йил
ISBN: 978-9943-12-615-2
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 3213-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Риёзус Солиҳийн» Мухтасар шарҳи (Солиҳлар гулшани)
48 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3470
  • Вазни: 0.60кг
  • ISBN: 9789943126152
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 1343