«Қуръони Карим қироатлари тўғрисида»
Қуръони қироатлари нима дегани? Қуръон ўзи биттами ёки бир нечтами? Нега Қуръондаги айрим сўзлар икки-уч хил ўқилади? Бунинг сабаб ва ҳикмати нимада? Етти, ўн қироат нима дегани? Бу ва бу каби саволлар китобхонлар ўртасида бўй кўрсатиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Қўлингиздаги рисола ушбу мавзуда ўзбек тилида ёзилган илк мустақил асар бўлиб, унда сиз мазкур ва бошқа кўплаб саволларга жавоб топасиз.
Китобнинг тили равон, услуби ўқувчи учун жуда ҳам қулай. Ундаги маълумотлар сизни бефарқ ва манфаатсиз қолдирмайди деб умид қиламиз. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 11 ноябрдаги 03-07/6920-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
Мундарижа
Қуръони Карим тўғрисида
Тарихга бир назар
Қуръон ва қироатлар
Етти ва ўн қироат тушунчаси
Нима учун қироатлар ўнта?
Ҳозир ҳам бирор қироат яратиш мумкинми?
Қироат, ривоят, тариқа ва ҳарф
Набий алайҳиссалом мазкур қироатларнинг қайси бирида ўқиганлар?
Қироатларнинг қай бири афзалроқ?
Қироат асослари
Қироат турлари
Мутавотир қироатларнинг ҳукми
Мутавотир қироатларни бир-бирига аралаштириб ўқиш мумкинми?
Қироатлар хилма-хиллигининг ҳикматлари
Хотима ўринда
- Stock: йўқ
- Код: 3180
- Вазни: 0.05кг
- ISBN: 9789943778009