Menu
Your Cart

«Қамал» (роман)

«Қамал» (роман)

«Қамал» (роман)

   Романда XVI аср воқеалари қаламга олинади. Бир ойлик камал. Қамалки, тарихни ўзгартирмоқчи бўлган хонларнинг аччиқ изтироби, надомати билан тугайдиган воқелик. Қамалки, ёвуз бир отанинг ўз қизини ўлимга маҳкум қилиб, ўша ҳукм ортидан бутун бир халқни, бир ҳудудни пароканда бўлишини томоша килиши... Абдуллахон даврида юз берган Тошкент қамалини тасвирлар экан, ёзувчи, муҳосарадан кўра кўпроқ одамлар руҳиятига урғу беради. Тарихий шахслар ортидаги иккинчи, учинчи эмас, ҳу-ув, нечанчидир ўринда турадиган оддий фуқаро Жонпўлат урушни такдири деб билган навкар эмас, тарихни биз яратамиз, ўзгартирамиз, деган хонзода ҳам эмас. Ўзига берилган топшириқни бажаришга, бунинг учун жонидан кечишга, садоқатию сўзида собит хизматкорнинг муқаррар ўлимга бир неча бор рўбарў келиши китобхоннинг асарга сингиб кетишини, мутолаани сассиз давом эттиришини таъминлайди. Гаровда қолдирилган Моҳимнинг Абдуллахон томонидан кайтариб юборилишини иснод дея қабул қилган ва ундан қутулиш учун қамал қилинажак шаҳарга жўнатган бадният отанинг, ўлимини илтижо билан сўраётган Моҳимнинг тасвири шу қадар маҳорат билан тасвирланадики, гўё тарихнинг қайсидир қора саҳифалари орасида маъсума хонзода гавдаланади. Жонпўлатнинг «Айрим туйғулардан сўнг яшаш гуноҳ... яшаш хиёнат», деган сўзлари қулоқларимиз остида жаранглагандай бўлади.

Муаллиф: Исмоил Шомуродов
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 368 бет
ISBN: 978-9943-20-936-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: Қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қамал» (роман)
40 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3562
  • Вазни: 0.45кг
  • ISBN: 9789943209367
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 11152
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.