«Қалблардан сўранг»
Қурони каримда марҳамат қилинишича, Аллоҳ таоло ўзи суйган, яқин бандаларига ҳикмат ато қилади. Кимга ҳикмат берилган бўлса, унга кўпгина яхшиликлар ато қилинибди.
Муаллиф Абдулқодир Самарқандий (Полвонов)ни ана шундай ҳикмат ато этилган инсонлардан дейиш мумкин. Бугун ижтимоий тармоқлар орқали у кишини кўпчилик яхши танийди, унинг ўйлашга, тафаккурга чорловчи ҳикматли сўзлари, улуғлар ҳаётидан келтирган ибратли ривоятларини севиб мутолаа қилади. Улар эскирмайди, қайта-қайта ўқиган китобхон ҳам зерикмайди. Бу ҳикматлар, ривоятлардан интернетга кирмайдиган кенг китобхон оммасининг ҳам баҳраманд бўлишларини истадик. Қўлингиздаги китоб ана шу мақсадда юзага келди.
Бу китобни асалга ўхшатиш мумкин. Асалари гулдан гулга қўниб, ранго-ранг ифорлару анвойи ширалардан шифобахш асал тўплагани сингари, муалиф ҳам турли манбалардан турфа ҳикматлар ва таъсирли ривоятларни терган, баъзиларига ўзининг хулосаларини ҳам илова қилган. Шу сабабдан ҳам китобни ўқиркансиз, кетган вақтингизга ачинмайсиз, аксинча у сизнинг кундалик ҳамроҳингизга айланиб қолади.
Муаллиф: Абдулқодир Самарқандий
Нашриёт: «Azon kitoblari»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 312 бет
ISBN: 978-9943-7271-2-0
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 02-07/3400-рақамли тавсияси билан чоп етилган.
- Stock: Мавжуд
- Код: 3064
- Вазни: 0.30кг
- ISBN: 9789943727120