«Ҳаж: мозий ва бугун»
Ҳаж амали ислом динининг беш арконидан бири бўлиб, мусулмонлар доимо бу амални бажаришга жиддий эътибор берганлар. Масофа қанчалик узоқ бўлмасин, сафар машаққатлари қанчалар қийин бўлмасин асрлар оша ҳаж қилишга қудрати етган барча мусулмонлар муборак ҳаж сафарига йўл олишган.
Ҳозирги кунда мустақил Ўзбекистондан зиёратчиларнинг ҳаж ва умра сафарларига машаққатсиз бораётганлари, уларга давлат томонидан барча шароитларнинг яратиб берилаётгани таҳсинга сазовар. Бу енгилликларнинг қадрига етиш, шукрона келтириш учун ўтмишда ҳожиларнинг қандай машаққатларга дучор бўлганларини эслаш кифоя қилади. Зеро, Абдурауф Фитрат: «Тарих миллатларининг ўтмиши, тараққиёти ҳамда таназзулининг сабаблари ўрганатурғон илмдир», дея бежиз айтмаган. Ўз тарихини унутманг халқ ривожлана олади, тарих берган сабоқлардан хулоса қилганлари эса саодатга эришади.
Мазкур асарни ўқиб чиққан китобхон ҳаж зиёратини ихтиёр этган аждодларимизнинг бу йўлда чеккан машаққатларидан воқиф бўлиб, қалбида шукрона ҳисси уйғониши шубҳасиз.
Муаллиф: Лобар Асророва
Нашриёт: «Тафаккур нашриёти»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 280 бет
ISBN: 978-9943-9650-1-2
Бичими: 60×84 1/16
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: Мавжуд
- Код: 4472
- Вазни: 0.38кг
- ISBN: 9789943965012