Menu
Your Cart

«Насабнома»

«Насабнома»
«Насабнома»
«Насабнома»
«Насабнома»

«Насабнома»

Азиз ўқувчим, мана хатмингиз ҳам ниҳоясига етай деб қолди. Китобнинг таҳрири менга ишониб топширилганини муҳтарам таржимонлардан мамнун бўлган ҳолда Яратганнинг инояти дея ич-ичимдан қувонсам-да, бу қандай масъулият эканини чин қалбимдан ҳис этдим ва Сизнинг зукколигингиз анча ўйлантириб қўйганини яширолмайман. Шу сабабли эсдан чиқиб, кўздан қочиб қолган нуқсонлар учун узр сўрайман. Зотан, Парвардигорнинг ёлғиз Ўзигина беайб.

Саҳифаларда айрим такрор ўринлар, ноаниқликларга дуч келган бўлсангиз, ранжиманг. Эсга олинг: баъзи такрорлар, биринчидан, бир-бирини тўлдиришга хизмат этса [ал-Банжий (172-бет), ар-Рудакий (198-бет) ва б.], иккинчидан, нисбатлари бирдан ортиқ олимлар ҳақидаги маълумотни топишга қийналмаслигимизни ўйлаб, муаллиф шундай йўл тутганлар. [Абу Бакр Муҳаммад ибн Аббос ал-Хоразмий ат-Табархазий тўғрисида тўхталганда, «Оталари Табаристондан, оналари Хоразмдан. Шунинг учун икки нисбат бир қилиниб, қисқартма шаклда «ат-Табархазий» дейилган. Бу нисбат билан ҳам шуҳрат қозонганлар. Мен уни خ(хо) ҳарфида зикр қилган эдим. Лекин бу нисбат билан ҳам танилганлари учун яна ط (итқи то) ҳарфида ҳам зикр қилдим. У Абу Бакр ал-Хоразмийдир» (156-бет) деб ёзилганини ёдга келтиринг.] «Мадина» нисбатига изоҳ эса уч ўринда (122, 231, 305-бетлар) таржимонлар томонидан қарийб айнан такрорланган. Такрор ўқиш кони фойда: ўқилганлар хотирада муҳрланиб қолади, иншооллоҳ. Қуръони карим ҳам ўқинг إقرأْ (иқра) деган даъват билан («Алақ» сураси) бошлангани бежиз эмас-да, ахир. 

Сўз ишлатишда ҳам, имкон қадар, матнга асосланишга ҳаракат қилинди. Шунга кўра ноҳия ҳозирги туман сўзи ўрнида қўлланган деб тушунмаслик лозим; адиб ёзувчи (Ўзбек тилининг изоҳли луғати) маъносидагина эмас, тарбиячи, муаллим; адабиётчи (Навоий асарлари луғати) маъноларида ҳам ишлатилган бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш даркор; уламолар сўзида кўплик такрорлангандек туюлса-да, -лар ёзилди. Умуман, араб тилида сизсираш бўлмаса ҳам, одатимизга мувофиқ -лар қўшимчасидан ҳурмат маъносида кўп фойдаланилди. Усрушана, Исбижоб, Абул Аббос сингари баъзи номлар, шунингдек, куния, жумодул аввал, милод каби сўзлар имлоси ҳам айрим китоблардагидан фарқли туюлса, маъқулини танларсиз. [Саналардаги мавҳумлик: Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Байкандий вафотлари 29-бетда 412/1022, 74-бетда 404/1014 йиллар деб берилгани, Муҳаммад ал-Кубиндавий ва акалари деб таъкидланган Бакр ан-Насафий ал-Кубиндавийнинг туғилган ва вафот этган вақтлари айнан кўрсатилгани (302-бет) аслича қолдирилди.] Абу Ҳафс ан-Насафийнинг китоблари «ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд» номи билан («Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2001 й.) чоп этилган бўлса-да, мутаржимлар Абдулкарим ас-Самъоний ёзганидек «ал-Қанд фи маърифати уламои Самарқанд» («ал-Ансоб», 3-жуз, 448-саҳифа) тарзида қолдирдилар.

Хуллас, таржима ва таҳрир ҳақида хулоса чиқариш Сизнинг адолатли ҳукмингизга ҳавола.

Шундай қилиб, қимматли вақтимиз беҳуда ўтмади: жаҳон тафаккури тарихида муҳим ўрин забт эта олган ватандошларимиз – машҳур олимларнинг имло мажлисларида бўлдик, мунозараларида қатнашдик, панд-ўгитларини, ваъзларини тингладик. «Ҳикматнома»да битилганидек, олимлар билан ўтирсанг, фойда оласан. Чунки гул ёнида ўтирган одамга гул ҳиди уриб қолади. (Т., «Чўлпон», 1992, 98-бет.) Илоҳо, «Насабнома»дан бебаҳра, бенасиба қолмаганимиз – маънавиятимизни янада бойитишга озгина бўлса-да ҳисса қўшилгани рост бўлсин. Аллоҳ унда номлари тилга олинган улуғ аждодларимизнинг руҳи покларини ҳаммамиздан рози айласин; ҳар ерда, ҳар ишда ҳамиша барчамизни Ўзи қўлласин.

Омин.

Муаллиф: Абдулкарим ас-Самъоний
Таржимонлар: Абдулғафур Раззоқ Бухорий, Комилжон Раҳимов
Номи: «Насабнома»
Нашриёт:  «Ҳилол» нашриёт-матбааси 
Сана: 2017 йил
ISBN: 978-9943-5051-3-1
Хажми: 336 бет
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг  5322-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Мундарижа

Муқаддима

Бухоролик олимлар

Термизлик олимлар

Хоразмлик олимлар

Самарқандлик олимлар

Шошлик олимлар

Фарғоналик олимлар

Кешлик олимлар

Насафлик олимлар

Сўнги сўз ўрнида

Абдулкарим ас-Самъоний ёзган китоблар

Ҳижрий ва милодий йилларнинг тахминий қиёсий жадвали

Изоҳлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Насабнома»
22 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 281
  • Вазни: 0.40кг
  • ISBN: 9789943505131
Сотилган сони: 53
Кўрилган сони: 54753
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.