МУҲАРРИР МУҚАДДИМАСИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ислом динида инсонларнинг инсонлардан фарқи фақат Аллоҳга итоати, доимий тоати, тақвоси билан белгиланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир» (Ҳужуром сураси, 13-оят). Аёлларнинг яхшироғи, эътиборлироғи эса эрларига итоаткор мўмина аёллардир. Қуръони Каримда яна шундай дейилади: «Солиҳа аёллар – итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб (эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир» (Нисо сураси, 34-оят). Тарихда ана шундай мўмина, сиддиқа, зоҳида, олима, обида аёллар жуда кўп ўтганки, улардан ҳар бирининг бутун бир китобга мавзу бўлгудек тарихи, ибратли ҳаёти бор. Қўлингиздаги ушбу рисолада номлари тарих қатларига олтин ҳарфлар билан ёзилган бир неча мўмина аёлларнинг мухтасар қиссалари жамланган. Улар инсониятга Исҳоқ, Исмоил, Мусо, Ийсо алайҳимуссалом каби буюк пайғамбарларни дунёга келтириб, тарбиялаб берган Сора, Ҳожар, Аёрхо, Марям каби улуғ волидалар, бахтиёр оналар, золим Фиръавннинг мўмина завжаси Осиё, биринчи ва энг тақводор сўфия Робиъа ал-Ада- вийя, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қизлари Асмо, ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг қизлари Зайнаб, олима ва фозила аёл Нафиса бинту Ҳасан кабиларнинг қиссаларидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни ерга тўртта чизиқ чиздилар ва: «Бу нима, биласизларми?» деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқ», деб жавоб бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Булар жаннатнинг энг афзал аёллари - Хадича бинту Хувайлид, Фотима бинту Муҳаммад, Марям бинту Имрон, Фиръавннинг хотини Осиë бинту Мазоҳимдир», деб жавоб бердилар» (Имом Аҳмад ривоят қилган). Мўмина оналаримизнинг, Аллоҳга итоатда, тоатда, қаноатда барчага намуна бўлган улуғ аëлларимизнинг ҳаёт йўллари, Ҳақ йўлидаги фидкорликлари ва садоқатлари киёматгача мўмин-мусулмонлар учун ибрат бўлиб қолажак, иншааллоҳ!
Сана: 2022 йил
Ўхшаш маҳсулотлар
«Қизларжон...»
«Қизларжон...» БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМСўзбошидан Аллоҳ субҳанаҳу ва та..
17,000 сўм
«Эй фарзанд!»
«Эй фарзанд!»РИСОЛА ҲАҚИДА«Айюҳал валад» Ислом оламида машҳур рисола бўлиб, айниқса тасаввуф аҳли ор..
13,000 сўм
«Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар»
«Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар»(«Зикр аҳлидан сўранг» силсиласи) Муаллиф: А..
20,000 сўм
«Эркак киши камолотида аёлнинг ўрни»
«Эркак киши камолотида аёлнинг ўрни»Ушбу рисола замонамизнинг машҳур уламоларидан бир, нақшбандия та..
11,000 сўм
«101 улуғ саҳобий»
«101 улуғ саҳобий»Мазкур тўплам Ислом тарихида муҳим ўрин эгаллаган, Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом..
50,000 сўм
«Эй фарзанд!» (юмшоқ муқова)
«Эй фарзанд!» (юмшоқ муқова)РИСОЛА ҲАҚИДА«Айюҳал валад» Ислом оламида машҳур рисола бўлиб, айниқса т..
14,000 сўм
«Қизларжон...» (юмшоқ муқова)
«Қизларжон...» БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМСўзбошидан Аллоҳ субҳанаҳу ва та..
20,000 сўм
«Дуо ибодатнинг мағзидир»
«Дуо ибодатнинг мағзидир»МУҚАДДИМАБутун оламлар Парвардигорига ҳамду саноларимиз бўлсин. Инсонларни ..
42,000 сўм
Мўмина, аёллар, ибрат, Фотимахон Сулаймон қори қизи, Mo‘mina, ayollar, ibrat, Fotimaxon Sulaymon qori qizi