Menu
Your Cart

«Ҳилол» журналининг 7 (28)-сони

«Ҳилол» журналининг 7 (28)-сони
«Ҳилол» журналининг 7 (28)-сони
«Ҳилол» журналининг 7 (28)-сони
«Ҳилол» журналининг 7 (28)-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 7 (28)-сони

    Барчамизга яхши аёнки, ҳаж Исломнинг беш арконидан бири, улуғ рукн, Аллоҳга маҳбуб ибодатдир. Бу ибодат Аллоҳ таолога юзланиш, У Зотнинг тажаллийси, унинг нурининг маркази бўлган муборак масканда адо этилади. Ҳадиси шарифларда келишича, Байтуллоҳи шариф шундай маконга жой олганки, айнан унинг устида, еттинчи осмонда Байтул Маъмур, унинг устида эса Аллоҳ таолонинг Арши жойлашган. Аллоҳ таолонинг таважжуҳи, нури ва тажаллиёти дастлаб Каъбатуллоҳга нозил бўлиб, кейин бутун оламга тарқалади. Шу сабабли бу ерга келиш бахтига мушарраф бўлган мусулмонлар учун улкан саодат бор. Бутун Ер юзига келган Аллоҳнинг балоси – вабоси туфайли Исломнинг беш фарзидан бири ҳисобланган ҳаж ибодатини ўташда машаққат ва тўсиқлар юзага келаётганига қарамай, бу улуғ ибодатнинг аҳамияти ва фазли камайиб қолмайди.
    Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ёзганларидай, саҳобаи киромлару тобеъинлар қанчалар банд бўлишларига қарамай, кўпроқ ҳаж ва умра қилишга қаттиқ бел боғлашган. Ҳазрати Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳам эллик беш маротаба ҳаж қилганлар. Шунинг учун кимга Аллоҳ таоло соғлик-саломатликни ҳамда мол-дунёда кенгчиликни ато этган бўлса, фақат фарз қилинган ҳаж билан кифояланиб қолмай, вақти-вақти билан қайта-қайта ҳаж қилишга интилиши лозим. Қайта-қайта ҳаж қилиш фарз ёки вожиб бўлмаса-да, кўплаб ажру савобга сабаб бўлувчи амаллардандир. Шу билан бирга, қайта-қайта ҳаж қилган одам фақирлик ва муҳтожликдан сақланади.
    Ҳaж yлyғ pyҳий oзyқa бepaдигaн ибoдaт, yндa мycyлмoн бaндaнинг вyжyди Aллoҳ таологa тaқвo билaн, Унгa тoaт қилишгa aзмy қapоp билaн, гyнoҳлapигa нaдoмaт билaн тўлaди. Бy caфapдa мусулмон кишининг Aллoҳга, Унинг Рacyлигa вa мўмин-мycyлмoнлapгa бўлган мyҳaббaти зиёдaлашади. Дyнёнинг ҳaмма тapaфлapидaги дин қapдoшлapигa ниcбaтaн дўcтлик тyйғyлapи yйғoниб, мycтaҳкaмлaнaди.
Ҳаж инсон ҳаётидаги машаққатлapни eнгишни ўргaтaдигaн мaшқ мaйдoни ҳaмдиp. Baтaндaн, aҳли aёлидaн yзoқдa, poҳaт-фapoғaтдaн вoз кeчиб, тypли қийинчиликлapгa ўзини ypгaн киши, aлбaттa, бoшқa ҳap қaндaй мaшаққaтлapни ocoнлик билaн eнгишгa мaлaкa ҳocил қилaди. Ҳаж ибодатининг бандалар учун бундан бошқа ҳам жуда кўп фойда ва манфаатлари бордир.
    Лекин, минг таассуфки, баъзи ҳолларда ҳожиларимиз ушбу муборак сафарга тайёргарликсиз, ўзларини руҳан ҳозирламай отланишяпти. Ҳаж ибодатининг моҳиятини, ҳаж қилинадиган ўринларнинг фазилатини, Ислом ва ҳаж тарихини яхши билишмагани, ҳатто билишни исташмаганидан уларнинг кўплари учун ҳаж оддий бир саёҳат, олис юртга қилинган шунчаки сафар сифатида таассурот қолдирмоқда. Ана шу камчиликларимизни тугатиш, ҳаж сафарига катта тайёргарлик кўриш, ҳаж қилишдан асл мақсаднинг нима эканини яхши англаб олиш ҳар бир юртдошимизнинг эътиборидан четда қолмаслиги лозим.
Ҳар йили ҳаж ва умрага борадиган минглаб мусулмонларимиз ўзларига керакли кийим, таом, маблағ ва бошқа нарсалар билан бирга ибодатларининг мақбул бўлиши учун зарур рисола, қўлланмалардан ҳам олишса, мақбул иш бўлар эди. Шунда ҳаж ибодатига киришаётган киши уни қай тартибда адо қилиш, қайси ўринда қандай йўл тутиш кераклигини англаш, ҳаж ва умранинг фарз, вожиб, суннатларини ажратиш, қаерда қандай дуо ва зикрларни ўқиш борасида қийналиб қолмайди.
    Ана шуларнинг ҳисобга олиб журналнинг ушбу сонида асосий эъти-борни ҳаж ва умрага оид зарурий маълумотларни кўпроқ беришга қаратдик. Агар булар ҳожиларимизнинг улуғ сафарларида асқатса, мақсадга етган бўлар эдик. Ҳожиларимизга айтадиган сўнгги сўзимиз шуки, ҳаж пайтида ҳар бир соатдан унумли, Аллоҳ розилиги йўлида фойдаланиб қолинг. Ҳажингиз мабрур, ибодатларингиз мақбул, сафарларингиз бехатар бўлсин!

Ғоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Бош муҳаррир: Исмоил Муҳаммад Содиқ
Бош муҳаррир ўринбосари: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Масъул котиб: Маҳмуд Маҳкамов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси‎
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 48бет‎
ISSN: 3000-0285
Ўлчами: 60×70 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 11 майдаги 03-07/3210-сонли хулосаси асосида чоп этилди

Мундарижа:

ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ
Исломнинг бешинчи аркони

САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Ҳаж ва умра ҳақида

САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Қурбонлик ҳақида

ИБОДАТ
Ҳаж ва умрага оид атамалар 

САҲОБАЛАР ҲАЁТИДАН
Сахийлик денгизи    

ТАРИХ
Фил йили. Каъбани бузишга уриниш 

ЗИКР
Ғам-ташвиш ва қийинчиликдаги зикрлар  

МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР
Ислом – илм демакдир

РУҲИЙ ТАЖРИБАЛАР
Зарра қадар кибр  

САОДАТ ОСТОНАСИ
Келин-куёв ҳаққига дуо

АХЛОҚ
Қўшничилик шундай бўлади 

МАСНАВИЙ БОҒЧАСИДАН
Кўзгудаги ёлғон  

МУСЛИМАЛАР САҲИФАСИ
Севгида бўлмаса ризо­ю ғазаб  

ТАДҚИҚОТ
Субҳана роббиял аъла...   

НАМУНАЛИ ОИЛА
Фарзандимга қачондан динни танитай? 

ҲИКМАТЛИ ДУНЁ
Ўлим тўшагидан турғазган куч 

МАШҲУР МАСЖИДЛАР
Санъодаги Салоҳ масжиди

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳилол» журналининг 7 (28)-сони
6 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2927
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 3000-0285
Сотилган сони: 47
Кўрилган сони: 31810
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.