Menu
Your Cart

«Ҳидоят Имоми» (Имом Абу Мансур Мотуридий)

«Ҳидоят Имоми» (Имом Абу Мансур Мотуридий)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳидоят имоми» деб номланган китоблари.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳидоят имоми»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2014, 2019)
Ҳажми: 128 бет
ISBN: 978-9943-7035-8-2
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Муқаддима

Аллоҳ таолога У Зотнинг жалолига ва жамолига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
Охирги набий Муҳаммад Мустафога гўзал ва мукаммал салавот ва саломлар бўлсин!
Мусулмон тарихчилар, тарихни ўрганган одамнинг умри узаяди, дейишади. Ҳақиқатда тарихни қунт билан ўрганган одам худди ўзи ўрганган, ўша даврда яшагандек бўлади. Тарихни қунт билан ўрганган одам дунё тарихида бўлиб ўтган кўплаб ҳодисаларнинг иштирокчисига, ҳеч бўлмаганда, томошабинига айланади десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Шу билан  бирга, тарих улкан омонат ҳам ҳисобланади. Бўлиб ўтган ҳодисаларни омонат билиб, уларни келажак авлодларга етказиш ҳар бир жамиятнинг ва унинг илмли аъзоларининг бурчидир. Ўша тарихни ўрганиш билан ҳозирги ва келажак авлоднинг умри узаяди, тажрибаси ортади. Аввалгиларнинг фойдали ишларини ўзига ибрат қилиб олади ва улар йўл қўйган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилади. Инсоният тарихида бу ишга ҳамиша амал қилиб келинган.
Ҳар бир ватанпарвар киши ўз юртига бўлган меҳр-муҳаббатининг рамзи сифатида, бу юртнинг тарихини ўрганади. Қўлидан келганлар эса ўзи ўрганган нарсаларни келажак авлодларга ҳам қолдиришни ўйлайди, бунинг учун ҳаракат қилади.
Ўтмишда яшаб ўтган азизларнинг ҳаётлари ва фаолиятлари ўша вақт тарихидан энг эътиборли, залворли ўрин эгаллаган. Шу сабабли ҳам кейинги авлодлар учун уларнинг ҳаёт ва фаолиятларини ўрганиш катта аҳамият касб этади.
Ислом диёрлари тарихига назар солган ҳар бир киши тарих ва ундаги ҳодисалар, ҳаракатлар бошида уламолар турганини дарҳол сезади. Албатта, бу Ислом дини хусусиятларидан келиб чиқувчи табиий бир ҳолатдир. Ислом ҳақиқатларини тўғри тушуниб етган уламолар доимо ўз халқи билан бирга бўлади, унинг дард-аламларини бирга тортади. Зотан, ҳақиқий уламолар фаолиятининг ўзи шуни тақозо қилади. Ислом таълимотлари билан қуролланган уламолар ўз халқи дардига малҳам бўлишга ҳаракат қиладилар. 
Ана шундай уламоларнинг энг улуғларидан бири имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи бўлганлар. У киши Ислом миллати учун энг таҳликали бир пайтда мусулмонларнинг ақийдасини мардонавор ҳимоя қилганлар, мусулмонлар оммаси ақийдасининг тўғри йўлда, Қуръони Карим йўлида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари йўлида, Аҳли сунна ва жамоа йўлида собитқадам бўлишига сабаб бўлганлар. У зот раҳматуллоҳи алайҳи яшаган давр тарихини, ўзларининг ҳаётлари ва фаолиятларини ўрганиш биз учун ғоятда зарурдир.
Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинким, охирги пайтларда ватанимиз тарихини, ватанимиздан етишиб чиққан алломалар тарихини ўрганиш борасида кўплаб ибратли ишлар қилинди ва қилинмоқда.  Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаётлари ва фаолиятларини ўрганиш борасида қилинган кўплаб ишлар шулар жумласидандир. У зот раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаётлари ва илмий фаолиятларига бағишлаб халқаро анжуман ҳам ўтказилди. Халқ ўзининг ўтмишдаги алломаларидан бири бўлмиш имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳини таниди.
Шу билан бирга, турли сабабларга кўра имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақларида, у киши асос солган мотуридия ақийдавий мазҳаби ҳақида турли гап-сўзлар ҳам бўлди ва бу гап-сўзлар ҳозир ҳам давом этмоқда. Кўпчиликда, хусусан, ёшларда бу борада турли саволлар ҳам пайдо бўлиб турибди.
Мазкур ҳолатларни эътиборга олиб, имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаётлари, у зот яшаган даврдаги ҳолат, у киши қилган ишларнинг аҳамияти, мазҳабларининг пайдо бўлиш тарихи ва бу мазҳабнинг аҳамияти каби масалаларни ёритиб берувчи маълумотларни бир жойга жамлаб, нашр қилиш нияти бор эди. Ана шу эзгу ниятни амалга ошириш мақсадида Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ва У Зотга таваккул қилган ҳолда иш бошладик. Бу борада жамлаб қўйилган манбалардан, аввал ўзимиз турли муносабатлар билан тайёрлаган битикларимизда ва китобларимизда ёзган маълумотлардан, «Шомила» электрон кутубхонасидан ва халқаро маълумотлар тўридан фойдаландик.
Аллоҳ таоло ушбу ўта камтарона амални қабул айласин ва ҳаммамиз учун фойдали бўлишини насиб қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Тошкент. 10.03.2014.

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:
  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 9.07.2021 санадаги 03-07/4390-сонли тавсияси ила чоп этилган.


Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Муқаддима
Самарқанд ҳақида икки оғиз сўз
Имом Мотуридий яшаган давр
Имом Мотуридий давридаги ижтимоий, 
фикрий ва илмий-маърифий ҳолат  
Имом Мотуридий давридаги ижтимоий ҳолат
Имом Мотуридий давридаги 
диний-ақийдавий  ҳолат
Имом Мотуридий даврида фикрий ва илмий ҳаёт .
Иккинчи ва учинчи ҳижрий 
асрларда ёзилган илмлар
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг 
ҳаётлари ва илмий фаолиятлари
Имом Абу Мансур Мотуридий яшаган муҳит
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг
илмда тутган ўрни
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг асарлари
Мўътазилалар
Қарматийлар
Имом Мотуридийнинг илм аҳли 
ҳамда Ислом оламида тутган ўрни
Уламоларнинг имом Мотуридий 
ҳақидаги мақтовлари
Мотуридия мазҳаби ҳақида
Мотуридий ва Ашъарий мазҳаблари
Ашъарийлар ва мотуридийлар орасидаги фарқлар
Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳидоят Имоми» (Имом Абу Мансур Мотуридий)
16 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 408
  • Вазни: 0.12кг
  • ISBN: 9789943703582
Сотилган сони: 476
Кўрилган сони: 83562
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.