Menu
Your Cart

«Набираларимга мактублар» (кирилл)

«Набираларимга мактублар» (кирилл)
«Набираларимга мактублар» (кирилл)
«Набираларимга мактублар» (кирилл)
«Набираларимга мактублар» (кирилл)

«Набираларимга мактублар» (кирилл)

ИШОНЧ
Ажабо битта уйда яшаб туриб сенга мактуб ёзишимни қара. Гўё бир олис сафарга отланяпман-у мактабдан келишингни ҳам кутмай, икки энлик хат қолдираётгандек. Аслида ҳам шундай, болам. Менинг ёшимдагилар ҳамиша олдинда кутилаётган улуғ сафар ҳақида ўйлайдилар. Нима демоқчи эканлигимни тушундинг-а, оппоғим? Ҳа, сен набираларим орасида тушунадиганисан. Сал шўхлигингни, ўйинқароқлигинги айтмаса, албатта... Лекин мен айтаётган унча-бунча шўхликларинг ўзингга ярашади. - Ярашгани шундаки, жудаям ҳаддингдан ошиб кетмайсан. Агарда бирор айб иш қилсанг дарровда кечирим сўрайсан ва бу айбни бошқа қилмаслик ҳаракатига тушиб қоласан. Ана ўша одатинг менга ёқади, эркатойим. Нимага десанг кечирим сўраш дегани, аслида чин дилдан тавба қилиш дегани. Бу хатони бошқа ҳеч қачон қилмайман дегани. Катталар орасида кўп кузатганман, кечирим сўрашади, оқ тавба, қора тавба дейишади-ю яна ўша хатони қилаверишади. Натижада бундай одамларни атрофдагилар субутсизга чиқариб, унга ишонмай қўйишади. Уҳхў... бу жуда ёмон нарса. Билсанг, иш жойида, маҳалла-кўйда ишончни йўқотиш, ўлим билан баробар. Одам зоти ўзи билмаган ҳолда тирик мурдага айланиб қолади. Бунақа кишилар нафақат бошқаларнинг, ўз оила аъзоларининг ҳам ишончидан чиқиб қоладилар. Болалари, ҳа, дадамми, обераман дейдилар-у, барибир обермайдилар, алдайдилар дейдиган бўладилар. Энг ёмони бу иллат болаларга ҳам юқиши мумкин. Бундан Худонинг ўзи асрасин.

Муаллиф: Эркин Малик
Нашриёт: «Kitobdornashr»
Ҳажми: 192 бет 
Сана: 2026 йил
ISBN: 978-9910-5090-2-5
Ўлчами: 84×108 1/16 
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Набираларимга мактублар» (кирилл)
28 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 7051
  • Вазни: 0.19кг
  • ISBN: 9789943268852
Сотилган сони: 16
Кўрилган сони: 33852