Menu
Your Cart

«Мустажоб дуолар, мўътабар замонлар, муборак манзиллар»

«Мустажоб дуолар, мўътабар замонлар, муборак манзиллар»

«Мустажоб дуолар, мўътабар замонлар, муборак манзиллар»


Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Дуо қачон қабул бўлади?

Қаерда дуо қилиш афзал?

Кимнинг дуоси тўсиқсиз қабул бўлади?

Бу саволларга жавоб ўлароқ, дуонинг фазилати, дуо қабул бўладиган масканлар ва вақтлар, дуоси ижобат инсонлар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга батафсил баён қилиб берганлар. Ушбу рисолада ҳам мазкур масалаларга ойдинлик киритилган. Рисола беш бобдан иборат:


Биринчи бобда дуоси ижобат бўладиган инсонлар ва уларнинг ўзига хос хислат ҳамда фазилатлари баён қилинган.


Иккинчи бобда дуо қабул бўладиган маскан ва вақтлар, хусусан, Макка шаҳридаги муборак масканлар ва фазилатли онлар борасида сўз боради.


Учинчи бобда Мадина шаҳридаги дуо қабул бўладиган айрим табаррук жойлар баён қилинган.


Тўртинчи бобда дуо қабул бўлишига тўсиқ бўладиган омиллар санаб ўтилган.


Бешинчи бобда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ўргатган, шу йўл орқали бизгача етиб келган энг фазилатли зикрлар, хусусан, тонг ва тунда ўқиладиган дуолар берилган. Ушбу бобда мазкур дуоларнинг арабча матни, кирилл ҳарфидаги ўқилиши ва маънолари ҳам баён қилинган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим, ушбу рисола камина муаллифнинг илк ҳаж сафари асносида таълиф этилган. Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларидаги табаррук масканлар ва ҳаж мавсумидаги мўътабар замонларнинг шукуҳини ҳис қилган ҳолда, ушбу рисолага қўл урилди. Рисолада ҳожилар учун ҳам керакли тавсия ва эслатмалар баён қилиб борилган.


Азиз ўқувчилардан ушбу рисоладаги камчилик ва хатоларни маъзур тутган ҳолда мутолаа қилиб, муаллифнинг ҳаққига дуо қилишларини умид қилиб қоламиз. Аллоҳ таоло бу рисолани барчамиз учун охиратга захира қилсин!


Қуръони Карим ходими Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


Муаллиф
Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли
Нашриёт: «Muharrir» нашриёти
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 156 бет
ISBN: 978-9910-9435-6-0
Ўлчами: 84×60 1/16
Муқваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 05 октябрдаги 5970-сонли тавсияси ила чоп этилган.

Мундарижа

Мўмин киши ўз биродари ҳаққига ғайбдан қилган дуоси

Мазлумнинг дуоси

Ота-онанинг фарзандлари ҳаққига қилган дуоси

Рўзадор ва адолатли раҳбар дуоси

Ночор одам дуоси

Пок ҳолида ухлаган инсон дуоси

Юнус алайҳиссалом дуоси

Исми аъзам дуоси

Сажда ҳолатидаги дуо

Арафот майдони

Мустажоб дуо ҳақида ҳаётий мисол

Хайф масжиди

Муздалифа

Муздалифадаги «ал-машъарул-ҳаром»

Масжиди ёни

Муздалифада бомдод намозидан сўнг

Тош отгандан сўнг

Каъбага илк назар солганда

Сафо ва марва ҳамда саъй вақти

Ҳатим ва каъба эшиги

Каъбанинг ичи

Юртбошимизнинг каъба ичидаги дуоси

Каъба сояси мақоми иброҳим

Мустажор (мустажоб) эшиги

Масжиди набавийнинг устунлари

мухаллақа устуни

Қуръа ёки оиша розияллоҳу анҳо устуни

Тавба ёки абу лубоба устуни

Сарир устуни

Маҳрас устуни

Вуфуд устуни

Жаброил устуни

Таҳажжуд устуни

Ихлоссизлик

Ношукрлик

Шошқалоқлик

Гуноҳ ва қариндошлик риштасини узиш

Ишончсизлик, қалб ғафлати

Тақвосизлик

Ҳаром луқма

Қатъиятсизлик

Одобсизлик

Муболаға қилиш

Фарз ва вожиб амалларни тарк қилиш

Кириш

Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Мустажоб дуолар, мўътабар замонлар, муборак манзиллар»
48 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4711
  • Вазни: 0.27кг
  • ISBN: 9789910943560
Сотилган сони: 392
Кўрилган сони: 4669
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.