Menu
Your Cart

«Муаллими соний» (Янгича таҳрирда ва тажвид қоидалари билан)

«Муаллими соний» (Янгича таҳрирда ва тажвид қоидалари билан)

«Муаллими соний»

(Янгича таҳрирда ва тажвид қоидалари билан)


Барча оламларни яратган Аллоҳ таолога беадад ҳамду сано, оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад Мустафога (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дуруду салавотлар бўлсин.


Мазкур мўъжаз рисола узоқ йиллар давомида Қуръони каримни ўрганиш учун хизмат қилаётган асарлардан биридир. Унинг содда ва ўзлаштиришга осонлиги сабабли ҳозиргача жуда кўп мусулмон ўлкаларида талабалар ундан таълим олиб келмоқдалар. Бизнинг диёримизда ҳам мазкур қўлланма қайта-қайта нашр қилинди. Натижада асл нусхадан кўчирилган нусхалар тобора хиралашиб, ҳарфлари ва ҳаракатлари чалкашиб борди. Мана шуни эътиборга олиб, қўлланманинг матнлари қайта териб чиқилди, бугунги куннинг талаби асосида жузъий ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилиб, қайта нашрга тайёрланди. Қўшимча тарзда тажвид қоидалари ҳам киритилди. Шунингдек, ўқувчига янада қулай бўлишини кўзлаб, оятларда кўп такрор келадиган мад, истеъло, идғом, ихфо ва қалқала каби тажвид қоидалари махсус ранглар билан ажратиб ёзилди.


Умид қиламизки, қулайликлар яратиш мақсадида тайёрланган ушбу қўлланма Қуръони каримни тўғри ўқишни ўрганишда катта хизмат қилади.


Аллоҳ таоло мазкур қўлланмани барча учун хайрли ва манфаатли қилсин.


Абдулҳаким қори Матқулов

«Кўкалдош» ўрта-махсус ислом билим юрти мудири

Турон фанлар академияси академиги.


Муаллиф: Абдулҳаким қори Комилжон ўғли

Нашриёт: «Oltin kitob» нашриёти

Сана: 2024

Ҳажми: 84 бет

Бичими: 60×84 1/16

ISBN: 978-9910-9304-3-0

Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 04 апрелдаги Nº 03-07/1859-сонли тавсияси асосида нашр этилди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Муаллими соний» (Янгича таҳрирда ва тажвид қоидалари билан)
21 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4866
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789910930430
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 3056
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.