Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарам ихлосмандлар! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, яхши ният бирла бошлаган ишларимиз давомий бўлиб, ихлосмандларимиз таклифини инобатга олиб навбатдаги аудио тўпламимиз “Руқия оятлари” га бағишланади. Оламларни яратиб, уларга раҳматини кенг қилган, "Биз, Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз" деган зот, Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! Инсониятни залолат ботқоғидан ҳидоят қирғоғига олиб чиққан «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир», деб даволанишга тарғиб этган, умматларини ҳар ишда тўғри йўлга бошлаган суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг аҳли байтлари, саҳобаи киромларига салавоту саломлар бўлсин!
Инсоният яралибдики, у гоҳида турли касалликлар билан бемор бўлади. Шу сабаб, даволанишга муҳтож бўлади. Ушбу тўпламда, сиз азизларга, рукия оятлари ва суннатда келган шифо дуолари жамланган. Аллоҳ таолодан бу ишни хайр барокатга тўла бўлишини, мўмин ва мўминаларга манфаатли айлашини сўраб қоламиз.
Сана: 2018-yil
Нашриёт: «Cinema Market»
- Stock: йўқ
- Код: 2087
- Вазни: 0.10кг
- ISBN: 20101572