Menu
Your Cart

«Туркистон кечалари»

«Туркистон кечалари»
йўқ

«Туркистон кечалари»

Хива хонлигини қарийб 20 йил идора қилган Абулғозий Баҳодирхон «Шажараи турк» асарида уйғур сўзи этимологиясига шундай изоҳ беради: «Уйғурнинг маъноси «ёпишқур» темак бўлур. Айтурлар сут уюди. Сут эрканинда бири бириндин айрилур. Уйғандин сўнг айрилмас. Уюди яъни ёпушти. Тақи айтурларким имомға уйдум. Имом ўлтурса, ўлтура турур, турса тура турур, бас ёпишқани бўлур».


Абулғозий Баҳодирхон асарида уйғурларнинг ўқимишли халқ бўлгани, Чингизхон бошлиқ мўғуллар ҳукмронлиги даврида девон ишларини идора қилганлари ҳақида ҳам маълумот берилади.


Юқорида келтирилган кичик иқтибосда таназзул ва тараққиёт сабаблари соддагина баён қилинган. Халқлар қачон юксалади? Саволнинг жавоби миллат этимологиясида мужассам. Демак, халқлар қачонки уйсалар, яъни уюшсалар, бир-бирларини қўллаб - қувватласалар, тингласалар ва ўзаро ёрдам қўлини чўзсалар юксаладилар.


Нажиб Кийлоний қаламига мансуб мазкур асарни мутолаа қилиш жараёнида ер юзидаги ҳар бир миллатнинг умри фақатгина бирлашишларига боғлиқ эканига амин бўласиз. Ўйлаймизки, бу рисола биз ўзбекларга энг яқин этник қатлам - уйғурлар қисмати ҳақида кераклича маълумот бера олади.



Муаллиф
: Нажиб Кийлоний

Нашриёт: «Tasnimbooks»

Сана: 2023 йил

Ҳажми: 192 бет

ИСБН: 978-9943-8253-0-7

Бичими: 60×84 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Туркистон кечалари»
35 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4540
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943825307
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 4425
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.