Menu
Your Cart

«Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар)

«Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар)
«Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар)
«Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар)
«Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар)

«Сафар китоби»
(Сафарга оид фиқҳий масалалар)

Муаллиф: Абдулманнон Абдуллоҳ
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 208 бет
ISBN: 978-9943-8145-6-1
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича ­қўмитанинг 2022 йил 11 майдаги 03-07/3690-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

КИРИШ

Инсонларни яратиб, уларга ер юзида яшаш, касб-ҳунар билан шуғулланиш ва сафар қилишнинг йўлларини белгилаб берган Роббимиз Аллоҳ таолога У Зотнинг азамати ва кибриёсига муносиб ҳамду санолар бўлсин!

Умматга сафар қилишнинг фойдаларини ўргатган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига дуруду салавотлар бўлсин!

Ҳар бир инсон умри давомида туғилиб-ўсган жойидан бошқа бирор юрт ёки шаҳарга албатта сафар қилади. Инсоннинг ватанидан ёки яшаб турган жойидан чиқиб, узоқ масофани кесиб ўтиши «сафар» дейилади.

Сафар асосан ҳаж ёки умра ниятида, илм олиш, устозлар ва улуғларни зиёрат қилиш ниятида, тижорат, нафс риёзати, кўнгил ёзиш, сайр-томоша қилиш ҳамда бошқа мақсадларда қилинади. Аслида мубоҳ саналган бу иш сафар қилувчининг ниятига қараб, ибодат даражасига кўтарилиши мумкин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар қилинглар, саломат бўласиз», деб марҳамат қилганлар. Аждодларимиз ҳам азалдан сафар қилишга тарғиб этишган.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Сафарлар яхши, ёмон ва мубоҳ турларга тақсимланади», деган. Фарз даражасидаги яхши сафар ҳаж ёки илм ўрганиш каби мақсадда қилинади. Уламоларни зиёрат қилиш каби сафарлар мандуб бўлади. Ёмон сафар эса, масалан, ота-онага оқ бўладиган ишлар учун чиқиш бўлиб, бу ҳаромдир. Ёки вабо тарқалган юртдан чиқиш каби сафар эса макруҳ бўлади.

Демак, сафарнинг ҳалол, ҳаром ёки мубоҳлиги ниятга боғлиқ. Мисол учун, бир киши бировлардан тиланишдан сақланиш, аҳлу аёлига мурувват кўрсатиш, эҳтиёжидан ортиғини садақа қилиш ниятида сафарга чиққан бўлса, бундай сафар охират ишига айланади. Аммо бир киши ҳаж сафарига чиқсаю, нияти риёкорлик, хўжакўрсинга ҳаж қилиш бўлса, бундай сафарнинг охират учун фойдаси қолмайди. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллар ниятга боғлиқдир», деганлар.

Хожа Самандар Термизий шундай деган: «Сафардан кўпгина тажрибалар, беҳад фойдалар кўзланади. Кўрмайсанми, осмон доимо айланиб тургани учун ҳамма нарсадан юқори, ер эса бир жойда тургани учун ҳар қандай нокаснинг оёғи остида хордир. Дарё тинимсиз оқиб тургани учун суви тоза ва ардоқли бўлади, кўлмак эса бир жойда қолгани учун суви сасиб-бижғиб ётади».

Умуман олганда, ҳар қандай сафар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда бўлиши керак. Мақсадсиз, беҳудага вақт, мол ва куч сарфланадиган сафарнинг умуман фойдаси ҳам, зарурати ҳам йўқ. Кўзланган ниятни аниқ белгилаб, уни амалга оширишга қарор қилингандан кейин сафарга ҳозирлик кўриш бошланади. Сафар одобларини баён қилувчи қадимги битикларда оддий сафарга ҳаж сафари доим қўшиб зикр қилинган. Зеро, ўша вақтларда асосий сафар ҳаж бўлган, шунинг учун кўпчилик «сафар» деганда ҳажни тушунган.

Уламолар қадимдан сафар одобларига катта эътибор беришган. Улар сафарнинг турларини, фойда-зарарларини, сафарда нима муҳиму, нима мумкин эмаслигини батафсил баён қилиб беришган. Бугун сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим қилинаётган «Сафар ва унга оид фиқҳий масалалар» китоби ўз номига мувофиқ, сафар қилиш билан боғлиқ фиқҳий масалаларни ўз ичига олган. Китобда сафарнинг таърифи, сафарнинг турлари, ундан кўзланган мақсадлар, сафарга тайёргарлик кўриш, аёлларнинг сафар қилиши, ибодатларнинг сафар чоғида адо этилиши, мусофирнинг одоби, аслий ва истиқомат ватани ҳақидаги тушунча ва шу каби сафар билан боғлиқ кўпгина фиқҳий ҳукмлар баён қилинган. Шунингдек, сафар чоғидаги дуо ва зикрларга ҳам кенг ўрин берилган.

Аллоҳ таолодан ушбу китобимизни барча мусулмонларга манфаатли қилишини сўраб, дуолар қиламиз.


Мундарижа

Кириш 

Сафар

Сафарнинг луғавий ва истилоҳий маъноси                            

Сафарнинг жоизлиги

Сафарнинг фойдалари

Сафарнинг ҳукмлари

Сафарнинг турлари

Сафар одоблари

Сафар дуолари

Сафарга кетаётган киши билан хайрлашиш дуоси

Эшикдан чиқишдаги дуо

Уйдан чиққанда ўқиладиган дуо

Уловга минганда ўқиладиган дуо

Сафар давомидаги зикрлар

Бирор шаҳар ёки қишлоққа киргандаги дуо

Сафар қилиш мустаҳаб бўлган кунлар

Жума куни сафар қилиш

Сафар қилиш вақти

Сафар олдидан нафл намоз ўқиб олишнинг фазилати

Сафардаги зикрнинг фазилати

Мусофирнинг дуоси

Муқимликда одат бўлган савоб амаллар

Ҳамсафарларга хизмат қилишнинг савоби

Сафардаги энг шарафли уч амал

Аёлларнинг сафар масофасидан яқин жойга сафар қилиши

Аёлнинг балоғатга етмаган маҳрами билан сафар қилиши

Аёл кишининг ишончли аёллар жамоаси билан сафар қилиши

Учоқдаги бир неча соатлик сафар

Аёл кишининг сафар мобайнида маҳрамсиз қолиши

Аёл кишининг маҳрамсиз сафар қилишига маҳрамларнинг сукути

Ёш хотинини ташлаб, илм талабида сафар қилиш

Сафар масаласида ватан тушунчаси

Аслий ватаннинг таърифи

Хизмат жойи аслий ватан бўла оладими?

Савдо-сотиқ жойи аслий ватанми?

Аслий ватан нечтагача бўлади?

Аслий ватаннинг боқий қолиши

Аслий ватан қачон бекор бўлади?

Иқомат ватанининг таърифи

Иқомат ватани қачон бекор бўлади?

Иқомат ватани тайин қилингандан кейин ният ўзгариши

Бир жойда қолиш-қолмаслиги ноаниқ кишининг ҳукми

Икки жойдаги иқомат ватани

Иқомат ватанидан сафар қилиш

Иқомат ватани бир нечта бўла олмайди

Мавсумий ватанларнинг ҳукми

Пул банд қилиш учун бошқа юртда сотиб олинган уй-жойнинг ҳукми

Сукно ватан

Шаръий сафар масофаси

Кимлар шаръий мусофир бўлади?

Сафарнинг бошланиш жойи

Сафар масофасидан кенгроқ шаҳар

Мусофир чиқиб кетган томон

Аэропорт ва вокзалларнинг ҳукми

Сафар қилишда йўлнинг эътибори

Узоқ йўлни ихтиёр қилиш

Шаръий мусофирликнинг шарти

Шаҳар ва қишлоқнинг чегаралари

Намозни қаср қилиш муддати

Муқимга айланишнинг баёни

Муқим бўлишнинг шартлари

Намозни қаср қилиб ўқиш

Намознинг ўртасида муқимликка ният қилиш

Масбуқ мусофирнинг қолган ракъатда муқимликни ният қилиши

Ҳайз кўрган аёлнинг сафари

Сафар пайтида мусулмон бўлган кофир ёки муртаднинг ҳукми

Сафар чоғида ортга қайтишни ният қилиш

Қайтаётиб уйига етмасидан яна бир сафарни қасд қилиш

Молини бир шаҳарга тушириб, турли шаҳарларда савдо қилувчи кишининг ҳукми

Маккаи Мукаррамадаги ҳожиларнинг ҳукми

Тобеъ ва матбуъ

Қанча вақт туриши номаълум тобеънинг ҳукми

Йўқолган нарсасини қидириб чиққан киши баёни

Балоғатга етган ўғил отасига тобеъдир

Тобеъга ихтиёр берилса

Қайнотанинг уйидаги куёв мусофирми?

Хотинининг иқомат ватанига борган кишининг ҳукми

Аёл кишининг аслий ватани

Отасининг уйига борган аёл кишининг ҳукми

Ота ва ўғил бир-бирининг уйига борганда

Доимий сафар қилиб юрувчи кишининг ҳукми

Икки жойда яшовчи кишининг ҳукми

Иши битгач, ортга қайтишни ният қилиш

Мусофирнинг таҳорати

Поездда таяммум қилиш

Таҳорат ва ғусл учун сув сотиб олиш

Мусофирнинг суви оз бўлса

Сув топилгандан кейинги таяммум

Таҳорат ва таяммум учун ҳеч  нарса топилмаса

Таяммум қилиш жоиз бўлган нарсалар

Қоғоз билан истинжо қилиш

Мусофирга ғусл ўрнига таяммумнинг жоизлиги

Маҳсига масҳ тортишнинг баёни

Масҳ тортиладиган маҳсининг шартлари

Маҳсига масҳ тортишнинг тартиби

Маҳсига масҳ тортган кишининг муқим ёки мусофирга айланиши

Сафарда азон ва иқома айтишнинг ҳукми

 

Намоз

Қибла

Сафардаги намозда қироатнинг ҳукми

Намоз вақти кирган пайтда сафар қилиш

Бекор қилинган сафардаги намознинг ҳукми

Сафарда фосид бўлган намоз

Мусофирнинг намозни тўлиқ ўқиши

Мусофир киши адашиб намозини тўлиқ ўқиб қўйса

Мусофир одам намозларини қасддан  тўлиқ ўқишининг ҳукми

Муқим бўлгандан кейин билмай қаср ўқишнинг ҳукми

Сафарда икки маҳал намозни жамлаб ўқиш жоизми?

Ботган қуёш қайта кўриниб қолса

Кун ва тунлар узун ёки қисқа бўладиган юртдаги мусофирнинг ҳукми

Жамоат намози

Намозда сафнинг баёни

Муқимнинг имомлиги афзалми ёки мусофирнинг?

Мусофирнинг сафарда аёлларга имом бўлиши

Мусофир аёлларнинг жамоати

Имомлик

Саждаи саҳв

Жума намози

Мусофир киши шаҳарда бўлса ҳам  унга жума намози фарз эмас

Сафардаги қазо намозлар

Қазо намозларнинг тартиби

Қолдирилган витрнинг қазосини ўқиш вожибдир

Парвоз вақтида самолётда намоз ўқиш

Кемада намоз ўқиш

Уловда намоз ўқиш

Жаноза намози

Кемада вафот этган кишининг ҳукми

Эр ёки хотиннинг сафарда вафот этиши

Мусофир иморатнинг остида қолса

Сафарда вафот этган мусофир

Жасадни бошқа юртга олиб бориш

Эҳромда вафот этган кишининг кафани

Илм толибининг вафот этиши

Қароқчи ва ўғрилар ўлдирган мусофир

Мусофирга таъзия билдириш


Рўза

Субҳи содиқ киргандан кейин сафар қилиш

Рўзани мажбурлаб очтириш

Мусофир киши муқимга айланган ҳолатлар

Кундузлари ёки кечалари узун ёки қисқа юртларда рўза тутиш

Мусофирнинг фидяси

Мусофирнинг закоти

Мусофирнинг қурбонлиги

Қурбонлик сотиб олгандан кейин сафар қилиш

Қурбонликнинг охирги куни қайтиб келган мусофир

Мусофирнинг ғойибона қурбонлик қилиши

Мусофирнинг зиммасига такбири ташриқ вожибми?

Мусофирнинг ҳажи

Иддадаги аёлнинг ҳаж сафарига чиқиши

Сафардаги эр вафот этса ёки уйидаги хотинини талоқ қилса

Бедарак кетган мусофирнинг ҳукми

Мусофирликда масжид одоблари

Масжиддаги жиҳозлардан фойдаланиш

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар)
45 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3589
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943814561
Сотилган сони: 71
Кўрилган сони: 19160
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.