Menu
Your Cart

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ!


КИРИШ


Аллоҳ таоло: «Раҳматим ҳамма нарсадан кенгдир» (Аъроф сураси, 156- оят), дея биз бандаларига канчалик меҳрибон эканини билдирган. Набий соллаллоху алайҳи васаллам: «Аллоҳ раҳматни юз бўлак қилган. Тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида тутиб қолиб, бир бўлак раҳматни ерга нозил қилган. Ана шу бўлак туфайли махлуқотлар бир-бирларига меҳрибон. Ҳатто ҳайвон боласини босиб олишдан қўрқиб, туёғини кўтаради», деганлар.


Дарҳақиқат, Одам алайҳиссаломдан бошлаб то қиёматга қадар яшаб ўтадиган барча яратиқларда табиий равишда меҳр-шафқат пайдо бўлади. Чунки бу махлуқларнинг Холиқи меҳрибон ва раҳимли бўлган Зотдир.


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига асирлар келтирилди. Асирлар ичида бир аёл гирён уриб, типирчилаб юрарди. Бирдан у асирлар орасида юрган бир гўдак болани кўриб қолдида, уни бағрига босиб, эмиза бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:

— Мана шу аёл боласини оловга ташлайди, деб ўйлайсизларми? – дедилар.

— Йўқ! Аллоҳга қасам! У аёл боласини асло ташламайди, - дедик.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Аллоҳ бандаларига мана шу аёлнинг боласига раҳм қилишидан кўра раҳмлироқдир, – дедилар».


Ана шундай меҳрибон бўлган Зот севикли Ҳабиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида ҳам: «(Эй Муҳаммад,) биз сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз» (Анбиё сураси, 107- оят) деб Пайғамбар алайҳиссаломнинг тамал сифатини ўз Каломида баён этган. У зотнинг умматлари, айниқса, аҳли байтига бўлган муҳаббатини ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг. Оламларга раҳмат қилиб юборилган зот яхши кўрганларни биз ҳам яхши кўришимиз лозимлиги, уларга муҳаббатли бўлиш ҳам суннат амаллардан экани юқоридаги далиллар билан собитдир.


Мазкур мўъжаз тўпламда ана шу комил меҳр-муҳаббатни тараннум этиш баробарида биз мўмин-мусулмонлар ҳам у зотнинг аҳли байтига муҳаббат қўйишимизга сабаб бўладиган гўзал лавҳаларни жамлашга уриндик. Аллоҳ манфаатли қилсин!

Китоб ҳиссадорларидан


Муаллиф:
 Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажий
Таржимон ва изоҳлар муаллифлари: Ойбек Неъматуллоҳ, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Нашриёт:
 «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 80 бет 
ISBN: 978-9910-731-65-5
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 17 январдаги 03-07/257-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа

Кириш

Қуръондаги хитоблар

Ҳазрати Хадича бинти Хувайлид

«Булар оила-аъзоларим»

Фотима онамизни яхши кўришлари

Энг суюкли бўлганлар

«Дунёдаги райҳоним»

«Уни яхши кўрганни Сен ҳам яхши кўр!»

Ҳазрати Алига муҳаббатлари

«Сен менинг дўстимсан»

«Фотима мендандир»

Аҳли байт ҳимояси учун...

«Фарзандларингиз фитнадир»

«Аллоҳ сизни яхши кўрсин!»

Ҳалима онамизга эҳтиром

«Расулуллоҳнинг қариндошлари суюклироқ»

«Эй юзи мисли Набий!»

Бошидан ўпиб қўйди

Муборак насабга боғланиш учун...

Зайнаб онамизнинг дуоси

Эҳтиромнинг эътирофи

Абу Ҳурайранинг муҳаббати

«Энди хотиржам бўлдим»

Кийимининг этаги билан...

Ҳазрати Алининг бошқа ўғлига ҳам...

Нафл ибодатдан афзалроқ

Маҳзунлик

Қўлидан ўпди

Абдуллоҳ ибн Умарнинг хижолат бўлгани

«Мендан ҳам суюклироқми?»

Уловларидан тушишарди

Ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайнга эҳтиром

«Бобомнинг минбари»

«Осмон аҳлига ҳам суюкли»

Марҳабо

Ҳазрати Муовиянинг муҳаббати

«Аллоҳ берган неъмат»

«Онанг онасидек, бобонг бобосидек эмас»

«У Фотиманинг ўғли»

Мудҳиш аломат

Саломни етказди...

Энг олийнасаб киши

Саҳобалар каби

«Биз Ҳасан каби эмасмиз»

«Фақат сизларга...»

Муовиянинг ҳадяси

Расулуллоҳ ҳурматидан...

Ўлим тўшагида ҳам...

«Қани эди ўрнингизда мен бўлсам...»

Фотиманинг дуоси

«Яёв бораман...»

Али ибн Мусонинг укасига насиҳати

Ҳасан Басрийнинг гапи

Мактуб йиртиб ташланди

«Хизмат қиламану, ҳадис айтмайман»

Бани Ҳошимнинг шарафли кишиси

Улуғ насабнинг райҳони

Умарийнинг дуоси

Хавотир

Сотилган одам...

Подшоҳнинг муҳаббати

Дуо баракаси

«Насиҳат қилинг»

Куфаликларнинг йиғиси

Ўн тўрт кишининг доғи

Ҳавланинг эҳтироми

Зайнул Обидийн

Хушфеъллик ҳосили

«Кечирдим»

Фахрдан устун фахр

Таҳдиднинг жазоси

Умидворлик

Кампирнинг ташрифи

Надомат

«Хижолат бўламан»

Абдулмаликнинг эҳсони

Умар ибн Абдулазизнинг муҳаббати

Абу Олиянинг васияти

Эврилиш

Куфадан кетди

Қарзларини тўлаб берди

Шайдолик

«Тўғри айтдинг»

Фотиманинг журъати

Маъмуннинг афсуси

«Алидан бошлардим»

Икки ҳадис баҳси

Нафисанинг дуоси

Куфаликларнинг муҳаббати

Илм ўргатаркан...

Маҳдийнинг тутуми

Аҳли байтга озор бериш

«Бошим олинса ҳам...»

Имом Аҳмаднинг муҳаббати

Оли байтга назар солсанг...

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»
22 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4680
  • Вазни: 0.10кг
  • ISBN: 9789910731655
Сотилган сони: 49
Кўрилган сони: 11019
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.