«Қурбонлик ва ов»
(Қурбонликнинг моҳияти, вожиблиги ва шаръий ҳикмати)
Кириш сўзи Ибодатларда кўпинча шахс ва жамият манфаати билан изоҳлаш мумкин бўлган жиҳатлар билан бир қаторда бандалик маъносидаги ва Аллоҳга яқинлашувни ифода этувчи рамзий хатти ҳаракатлар ҳам бўлади. Бироқ молиявий ибодат бўлган қурбонликда ибодатга хос жиҳатлар ҳам бор бўлишига қарамай унда шахс ва жамият манфаатдорлиги юқорироқ туради.
Ислом динида ҳалол луқма жуда олий тушунча. Зеро барча ибодатлар ҳалол ва покиза ризқ орқали амалга ошади. Ана шундагина қилинган ибодатлар, тавба-тазаррулар илоҳий даргоҳда қабул бўлади. Шундай талаблардан биттаси сифатида шаръий меъёрларга кўра сўйилган жонлиқ гўштидан фойдаланиш ҳам бу борада кишидан бир мунча илмий савияга эга бўлишни тақозо қилади. Биз айнан мана шу мақсадда қўлингиздаги мазкур рисолада «қурбонлик сўйиш», «ақийқа қурбонлиги» ва «ов» деб аталмиш алоҳида учта мавзуни битта муштарак жиҳат, яъни гўштини истеъмол қилиш ҳалол бўлган жонлиқни шаръий талабга кўра сўйиш масаласини ёритишга ҳаракат қилдик. Зеро биз эътиқод қилувчи дин неъматнинг ҳалол бўлишидан ташқари унга ҳалол йўл билан эришиш ва уни ҳалол усулда тайёрлашни ҳам буюради.
Муаллиф: Абдулҳамид Зайриев
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 64 бет
ISBN: 978-9943-7034-5-2
Ўлчами: 60x84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Мундарижа
Кириш сўзи
Қурбонликнинг моҳияти, вожиблиги ва шаръий ҳикмати
Қурбонлик учун сўйиладиган ҳайвоннинг жинси, айбдор ёки айбсиз бўлиши
Қурбонликни сўйиш вақти
Қурбонликнинг гўшти ва териси ҳақида
Ақийқа қурбонлиги
Забҳ, забийҳа ва тазкиянинг моҳиятлари
Забҳ (бўғизлаш) иши
Оят ва ҳадисларга кўра гўшти ейиладиган ва ейилмайдиган ҳайвонлар
Сувда яшайдиган ҳайвонлардан гўшти ейиладиган ва ейилмайдиганлари қайсилар?
Кимлар сўядиган ҳайвонларнинг гўштини ейиш жоиз ёки жоиз эмас?
Майтанинг моҳияти ва ҳукми
Овнинг моҳияти ва жоиз бўлиши
Овнинг моҳияти ва жоиз бўлиши
Нималар ёрдамида ов қилинади?
Ов ҳайвонида изланадиган шартлар
Овга тегишли турли масалалар
Сўнгсўз