Menu
Your Cart

«Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»
«Муфассал тажвид»
«Муфассал тажвид»
«Муфассал тажвид»
«Муфассал тажвид»
«Муфассал тажвид»
«Муфассал тажвид»
«Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Биз бандаларига Қуръони Каримни саодат маёғи қилиб туширган Аллоҳ таолога сон-саноқсиз ҳамду санолар бўлсин!

Биз умматларига Қуръони Каримни Аллоҳ таолодан қандай қабул қилиб олган бўлсалар, шундай етказган Расули акрамга тугал ва мукаммал саловот ва саломлар бўлсин!

Аллоҳ таолонинг Ўзига чексиз шукрлар бўлсинким, кундан кунга динимиз, шариатимиз, Қуръонимиз ва қадриятларимизни қўлдан келганича яхшироқ ва мукаммалроқ ўрганиб бормоқдамиз. Ўтган даврда унут бўлган турли илмлардан хабардор бўлиб бормоқдамиз. Ана шундай илмлардан бири муқаддас китобимиз Қуръони Каримни ўзига хос қоидалар асосида тиловат қилишни ўргатадиган тажвид илмидир. Мустақиллигимиздан аввалги даврда бу илмни биладиган одамлар жуда ҳам оз эди. Энди эса, бу илмни кўпчилик эгаллаб бормоқда десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Бу борада дастлаб, содда ва қисқа рисолалар битилди. Аста-секин, савия ортган сари рисолалар ҳам кенгайиб, бойитилиб борилди. Қуръони Каримни қироат қилиш савияси ҳам ортиб борди. Масжидларимизда, муборак Рамазон ойида қилинадиган хатми Қуръонлардаги гўзал қироатлар ҳамманинг ҳавасини келтирадиган даражага кўтарилди. Қуръони Карим тиловати бўйича ўтказиладиган халқаро мусабақаларда иштирок этган қориларимиз бу борада бошқалардан қолишмайдиган бўлди.

Тажвид илми борасидаги қўлланма китобларимизнинг савияси ҳам талабга биноан ўсиб бориши лозим бўлиб қолди. Бу ишга ҳам қўл урилди. Ушбу илм эгаларидан баъзилари бу савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшишди ва қўшишмоқда. Бу жараён Аллоҳ таолонинг ёрдамида мувофақиятли равишда давом этмоқда, тажвид илми ватанимизда қайтадан камолига етмоқда.

Ушбу асарнинг соҳибаси диний ва Қуръони Каримга оид илмлардан хабардор оилада туғилиб ўсди. Ўзимизда ва чет элларда етук олимлардан дарс олишга муваффақ бўлди. Либияда олий ўқув юртида ўқиш давомида катта устозлардан бошқа илмлар қатори тажвид илмидан ҳам олий савиядаги дарсларни олди ва Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. Кейинчалик Мисрда катта қироат устозларида дарс олиб, имом Осим қироатининг Ҳафс ва Шўъба ривоятлари бўйича ҳамда имом Нофеъ қироатининг Варш ривоятлари бўйича ижоза ва мукофот олиш бахтига муяссар бўлди. Шу билан бирга бир неча йиллардан буён Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ўқув юртида қизларимизга дарс бериб келмоқда. У кишининг шогирдлари маҳаллий ва халқаро Қуръони Карим мусобақаларида мувофақият ила қатнашиб келмоқдалар. Бир неча қизларимиз ушбу қўлимиздаги китоб соҳибасидан дарс олиб, Қуръони Каримни илмий асосда тўлиқ ёд олдилар ва илмий ижоза ҳам олишга муяссар бўлдилар.

Шу билан бирга, муҳтарама Одинахоннинг тажвид илми бўйича бир мукаммалроқ китоб ёзиш ниятлари ҳам бор эди. Бу борада камина ходимингиз билан ҳам маслаҳатлар қилди. Ҳамма тайёргарликлар кўриб бўлинганидан кейин китобни ёзишга киришди. Бунда аввал бу борада нашр этилган асарлар ҳисобга олинган ҳолда ўқувчига кўпроқ маълумот етказишга ҳаракат қилинди. Тажвид илмининг билимдонлари билан маслаҳатлар қилинди. Китобнинг таҳририни ҳам тажвид илмининг билимдонлари амалга оширганлари нур устига нур бўлди.

Яхши ният билан узоқ муддат давом этган машаққатли илмий ҳаракат натижаси ўлароқ қўлимиздаги асарни нашрга тайёрлашни Аллоҳ таоло насиб этди.

Аллоҳ таоло бу ихлос билан қилинган ишни ҳусни қабул айласин, ундан фойда олишни кўпчиликка насиб айласин! Асар соҳибасига илм поғоналаридан янада юксакларга кўтарилишни насиб этсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Тошкент. 20.04.14.

Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбввси
Сана: 2024 йил (2018, 2022)
Ҳажми: 216 бет
ISBN: 978-9943-7795-7-0
Бичими: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йилнинг 6038-сонли тавсияси ила чоп этилган.


Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:


Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Тақдим

Муқаддима 

Қорилик ва қироат фазилати

Биринчи дарс. Биз қайси қироатда ўқиймиз? 

Иккинчи дарс. Тажвид илми ҳақида 

Лаҳн 

Учинчи дарс. Қироат рукнлари

Истиъоза ва басмала 

Тўртинчи дарс. Қуръони Каримни тиловат қилиш ва тинглаш одоблари 

Бешинчи дарс. Ҳарфларнинг махражлари 

Олтинчи дарс. Ҳарфларнинг сифатлари 

1‑жуфт сифат ‒ ҳамс ва жаҳр 

2‑жуфт сифат ‒ шидда ва рахова 

3‑жуфт сифат ‒ истеъло ва истифола 

4‑жуфт сифат ‒ итбоқ ва инфитоҳ 

5‑жуфт сифат ‒ излоқ ва исмот 

Зидди йўқ сифатлар 

Сифатларни билиш 

Еттинчи дарс. Мутамосил, мутақориб, мутажонис ва мутабоид 

Саккизинчи дарс. Сукунли нун ва танвин қоидалари 

Тўққизинчи дарс. Сукунли мим қоидалари 

Ўнинчи дарс. Сукунли лам қоидалари 

Ўн биринчи дарс. Тафхим ва тарқиқ 

Ўн иккинчи дарс. Мадлар 

Ўн учинчи дарс. Қатъий ва васлий ҳамзалар 

Ўн тўртинчи дарс. Вақф ва ибтидо 

Ўн бешинчи дарс. Киноя «ҳа»си 

Ўн олтинчи дарс. Ҳазф ва исбот 

Ўн еттинчи дарс. Мақтуъ ва мавсул 

Ўн саккизинчи дарс. Тўгарак «та» ва ётиқ «та» 

Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажиддан туҳфа қаср тариқи 

Шотибий тариқи ва мисбоҳ қаср тариқи орасидаги фарқлар жадвали 

Қаср назми 

Тиловат саждаси 

Ижозанинг таърифи 

Ижозанинг рукнлари 

Қуръони Карим ва тажвиднинг баъзи муаллимларига мулоҳазалар 

Хотима 

Манбалар рўйхати

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Муфассал тажвид»
36 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 1513
  • Вазни: 0.29кг
  • ISBN: 9789943779570
Сотилган сони: 1008
Кўрилган сони: 112946
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.