Menu
Your Cart

«Ат-тасҳилуз зарурий»

«Ат-тасҳилуз зарурий»
«Ат-тасҳилуз зарурий»
«Ат-тасҳилуз зарурий»
«Ат-тасҳилуз зарурий»

«Ат-Тасҳилуз зарурий»

    МУҚАДДИМА

Яхшилигини барчамизга умумий килган, неъматларини бизга тўкис қилиб берган, таҳоратни, ибодатни ва нажасу гуноҳлардан узок бўлишни бизга буюрган, уз расулини ҳидоят ва ҳак дин билан юборган Аллох таолога хамдлар булсин! У Зот бандаларига ҳаётнинг барча ишларидаги масалаларни баён қилди, ҳалол ва харомни ажратди, намоз, закот, хаж, рўза хукмларини очиқ-ойдин изоҳлади. Умматларини тугри йўлга бошловчи, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларини ўрганувчиларга мисоли зулматлардаги чирок булган Муҳаммад соллаллоху алайҳи ва салламга, у зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига Аллоҳнинг саломи ва солавоти бўлсин! Саҳобалар уларга эргашган уламолар Қуръон ва суннатдан ҳукм чиқариб, уларни ўз китобларида тартиб бердилар, хосу авомга тушунарли ҳолатда енгил баён килдилар. Бу китоб Имом Кудурийнинг фиқҳий масалалар ва ҳукмлар тўғрисидаги тўпламининг енгиллаштирилган баёнидир. Китобни бошловчиларнинг фаҳми тез қабул қиладиган, зеҳнда ёдлаб қолиш осон бўлган тарзда савол-жавоб тартибида китобат килдим. Китоб таҳорат масалалари билан бошланиб, мерос аҳкомларини баён қилиш билан нихояланади. Ҳукмларни савол-жавоб тарзида, тушуниш ва ёдлашга кулай услубда тақдим қилар эканман, айрим ўринларда Кудурий раҳматуллоҳи алайҳнинг китобидаги тартиб бироз ўзгарган ҳолатлар бўлди, баъзи масалаларнинг ўрни мавзу тақозосига кўра алмашди, бошқа фиқҳий манбалардан қўшимча маълумотлар берилди, айрим мавзулар сарлавҳалар билан ажратилди. Бу ўзгаришлардан кўзланган мақсадим ҳукмлар баёнини янада аник ва равшан тушунтириш эди. Шунга мувофиқ китобни "Ат-тасҳилуз зарурий ли масойилил Кудурий” (Қудурий келтирган фиқҳий масалаларнинг зарур тарзда осонлаштирилган баёни) деб номладим. Аллох таолодан бу ҳаракатимизни қабул қилишини ва ундан мўмин-мусулмонларга фойда етишини, Улуғ, Буюк, Карим бўлган Зот – Аллоҳдан ушбу китобни ўқиган ҳар бир инсонни Ўзининг ҳақ йўлига ҳидоят қилишини сўрайман. Бутун оламлар Парвардигорига ҳамду санолар булсин!

Муҳаммад Ошиқ Илоҳий ал-Барний

Муаллиф: Муҳаммад Ошиқ Илоҳий Ал-Барний
Таржимон: Камолов Мирҳосил Миролим ўғли
Нашриёт: «Yashil yaproq» нашр матбаа уйи
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 428 бет
ISBN: 978-9943-7765-0-0
Ўлчами: 70х100 1/16
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4886-сонли хулосаси асосида тайёрланган.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ат-тасҳилуз зарурий»
94 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3902
  • Вазни: 0.80кг
  • ISBN: 9789943776500
Сотилган сони: 69
Кўрилган сони: 12551
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.