Menu
Your Cart

«Мўминнинг касби»

«Мўминнинг касби»
«Мўминнинг касби»
«Мўминнинг касби»
«Мўминнинг касби»

«Мўминнинг касби» 

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин!

Аллоҳ таолонинг изни ва марҳамати билан ушбу қўлингиздаги китоб дунё юзини кўриб турибди. Бу китоб, аввало, толиби илмлар, имом-хатиблар, воизлар, қолаверса, кенг омма ва хусусан бирор касб-ҳунарни эгаллаган ёки эгаллаш арафасида турганлар учун мўлжалланган. Китобнинг номидан ҳам кўриниб турибдики, унда инсоннинг касбий фаолиятига тегишли маълумотлар келтирилган.

Ушбу китобни ёзилишига инсонларнинг касб-ҳунарга нисбатан муносабатлари сабаб бўлди. Баъзилар ҳаётнинг маъно-мазмуни, тирикликнинг асоси касб-ҳунардан иборат, қолган барча нарса иккинчи даражали, деб, касб-ҳунарга шўнғиб кетиши натижасида бандалигини унутишган. Айримлар эса касб-ҳунар мутлақо шарт эмас, Аллоҳ таоло Ўзи ирода қилган ердан ризқни бераверади, биз бандалигимизни адо этсак бўлди, деб, касб-ҳунардан мутлақо юз ўгиришган...



Муаллиф:
Исҳоқжон Муҳаммаджон ўғли
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 438 бет
ISBN: 978-9943-7036-3-6
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: Қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июлдаги 02-07/4540-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.




Мундарижа

Муқаддима  

Биринчи фасл.
Касб-ҳунар 
Касбнинг таърифи  
Касбнинг ҳукмлари  
Касбнинг мадҳи  
Қуръони Каримда касбнинг мадҳи  
Ҳадиси шарифларда касбнинг мадҳи  
Касб билан шуғулланиш пайғамбарлар йўли  
Саҳобалар ва улуғ алломалар ҳаётларида касбнинг аҳамияти  
Мулла Алий қорининг касбга бўлган эътибори  

Иккинчи фасл.
Ҳалол касбнинг мубоҳлиги шубҳалар, далиллар, раддиялар  
Касбнинг икки тури ва уларнинг ҳукми  
Ҳалол касбларнинг мубоҳлиги, таркидунёчи ва баъзи адашган тоифаларнинг наздида касб  билан шуғулланишнинг мутлақ ҳаромлиги  
Касбнинг мубоҳ ва мустаҳаб эканига доир ҳужжатлар  
Баъзи адашган тоифаларнинг касбни ҳаром экани тўғрисидаги шубҳаларининг ботиллиги  
Сабабларга суяниш таваккални инкор этмайди  
Ҳожат миқдорича касб билан шуғулланиш фарз экани ва карромияларнинг бу борадаги қарашлари  
Ҳожат миқдорича касб қилиш фарз эканига далиллар, шунингдек, карромияларнинг шубҳаларига раддиялар  

Учинчи фасл.
Уламоларнинг фазилатлардаги ихтилофлари  
Касб билан шуғулланиш афзалмиёки ўзини ибодатга бағишлаш?  
Камбағаллик афзалми ёки бой бўлиш?  
Бойликка шукр қилиш афзалми ёки фақирликка сабр?  
Касбнинг даражалари ва унинг ҳукмлари  
Мол-дунёга муҳтож бўлмаса-да, уни кўпайтириш йўлида касб билан шуғулланиш  
Касб билан шуғулланиш Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишда ёрдамчидир 
Арзимас касблар билан шуғулланишнинг мубоҳ экани  

Тўртинчи фасл.
Инсон сабабият оламига боғлиқ  
Инсон жасадининг тириклиги бир неча сабабларга боғлиқ  
Аллоҳ таоло бандаларининг яшашини зоҳирий сабабларга боғлаб қўйганининг ҳикмати  
Ҳалол касб қурбат ва тоат учун ёрдамчи ва қувватдир  
Ейиш ва ичиш  
Рўзғор учун керак бўладиган идишлар билан таъминламоқ вожибдир  
Ейиш, ичиш ва маскан тутишдан юз ўгирганларга таҳдид  

Бешинчи фасл.
Барча ишларда мўътадиллик Исломнинг шиори  
Кибр, фахр ва мол-мулк кўпайтиришда мусобақалашиш ҳаром  
Доим тўйиб овқатланиб юришнинг кароҳияти  
Оч қолишдан кўзланган мақсад тўғри бўлмаса макруҳдир  
Таомни айнитиш ва уни исроф қилиш ҳаромдир  
Таомдаги исрофнинг турлари  
Либос ҳақида  
Либосдаги мўътадиллик ва исроф  

Олтинчи фасл.
Мўмин барча солиҳ амалларида ажр-савобга эга бўлади  
Юқори қўл қуйи қўлдан афзал  
Мўмин ўзи, аҳли аёли ва бошқалар учун ҳам қилган эҳсонларига ажр олади  
Муҳтожларни таомлантириш вожиб  
Ночорликда тиланчилик қилиш вожиб  
Берувчининг олувчидан афзал эканининг баёни  
Инфоққа қараб савоб, ҳисоб ёки итоб ва иқоб бўлади  
Мукаллафнинг ҳаракати турлари  
Масжидни нақшинкор қилиш ҳукми  
Қайтариқлардан сақланиш фарзларни адо этиш билан бирга турли неъматлардан лаззатланиб яшашга рухсатдир  

Еттинчи фасл.
Тижорат ва зироатнинг муқоясаси  
Касбнинг турлари  
Тижорат афзалми ёки зироат?  
Зироат афзал деганларнинг мулоҳазалари зироат мутлоқ қораланган эмас  
Касбларнинг афзали ҳақида мулоҳаза  
Касбларнинг афзали зироатдир  
Музораъа китоби  
Зироатчилик фазли  
Экинни ким ўстиради?  
Ҳосилга барака тилаб дуо қилиш  
Агар боғ ҳосил бермаса...  
Зироатчиликдаги бараканинг сабаблари  

Саккизинчи фасл.
Касбларнинг афзали тижоратдир  
Омонатли тожирлар  
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг савдодаги адолатлари  
Ростгўйлик ва карамли бўлиш ҳақида  
Фожир тожирлар  
Эҳтикор (монополия)  
Ўлчовдан уриб қолувчи тожирлар  
Тижорат ниқоби остидаги ботил йўллар  
Аъзоларни кўчириш ҳақида  
Инсон тана аъзоларининг олди-сотдиси ҳукми қандай?  
«Одам ишлатиб ҳаққини бермаган одамнинг...»  
Савдода ёлғон ишлатиш ҳаром  
Ман қилинган савдолар ҳақида  
Ҳаргиз касодга учрамайдиган тижорат  
Тўққизинчи фасл. Ҳалол ва ҳаром  
Ҳалол ва ҳаромнинг луғавий ва истилоҳий таърифлари  
Ҳалолга тарғиб қилиш ва ҳаромдан  ҳазар қилиш тўғрисидаги оятлар  
Ҳалолга тарғиб қилиш ва ҳаромдан ҳазар қилиш тўғрисидаги ҳадислар  
«Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир» ҳадисининг шарҳи  
Ўзгаларнинг ҳаққини ботил йўл  билан ейишнинг ҳаром экани  
Емоқ ва ичмоқ ҳақида  
Хотима
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Мўминнинг касби»
50 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3136
  • Вазни: 0.81кг
  • ISBN: 9789943703636
Сотилган сони: 138
Кўрилган сони: 32229
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.