Menu
Your Cart

«Ҳадис ва Ҳаёт» 4-жуз. Поклик китоби

«Ҳадис ва Ҳаёт» 4-жуз. Поклик китоби
«Ҳадис ва Ҳаёт» 4-жуз. Поклик китоби
«Ҳадис ва Ҳаёт» 4-жуз. Поклик китоби
«Ҳадис ва Ҳаёт» 4-жуз. Поклик китоби

«Ҳадис ва Ҳаёт». 4-жуз. Поклик китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Поклик» деб номланган 4-жузи савдога чиқарилди.

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.

Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.

 Ушбу жузда Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила покликнинг фазилатлари ҳақида тўхталиб, динимизда поклик қанчалар фазилатли нарсага айланганини англаб етишга ҳаракат қиламиз. Пок­ликнинг фазли бу дунё билан чегараланиб қолмайди. У охиратимизни обод этиш учун ҳам ас­қотади, албатта.

Бу китоб орқали Таҳорат одоблари, хало одоблари, сувларнинг қай бири пок, қай бири нопок бўлишини ўрганамиз. Таҳорат ва ғусл қилиш учун ишлатса бўладиган ва бўлмайдиган сувларни фарқлашни ўрганамиз. Нопок сувларни поклаш мумкинми, йўқми, уни ҳам билиб оламиз. Нажосатни кетказиш учун нима қилишимиз лозим каби покликка оид масалалар сараланган мўътабар ҳадислар орқали батафсил баён этилган.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2024 йил (2016, 2018, 2019, 2020, 2024)
Ҳажми: 304 бет
Ўлчами: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-7035-2-0
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йилдаги 03-07/3309-сонли тавсияси ила чоп этилган.


Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Кириш сўзи

Покликнинг фазилатлари ҳақида   

Сувларнинг ҳукми ҳақида  

Нажосатни кетказиш ҳақида   

Қон, сийдик, мазий ва бошқаларни поклаш ҳақида  

Хало одоблари ҳақида  

Истинжо ҳақида   

Бетаҳоратлик сабаблари  

Таҳоратнинг одоблари  

Таҳорат ва унинг муддати баёни  

Маҳсига масҳ тортиш   

ўусл ҳақида, ғуслнинг сабаблари  

ўуслнинг одоблари ва ҳаммомнинг ҳукми  

ўуслнинг баёни ва жунубнинг ҳукми ҳақида 

Ҳайз, нифос ва истеҳоза ҳақида   

Ҳайз пайтида қилинган жинсий яқинликнинг каффороти

Ҳайзли ва нифосли аёлларнинг ҳукми ва уларнинг пок бўлиши

Мустаҳозанинг ҳукмлари

Мустаҳоза эътикоф ўтиради ва эри унга яқинлик қилади

Таяммум ҳақида   

Таяммумнинг сабаблари ва боғланган яранинг устига масҳ тортиш ҳақида   

Таяммум кайфияти ҳақида

Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳадис ва Ҳаёт» 4-жуз. Поклик китоби
40 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 320
  • Вазни: 0.33кг
  • ISBN: 9789943703520
Сотилган сони: 934
Кўрилган сони: 73972
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.