Menu
Your Cart

«Эй фарзанд!»

«Эй фарзанд!»
йўқ

«Эй фарзанд!»

РИСОЛА ҲАҚИДА

«Айюҳал валад» Ислом оламида машҳур рисола бўлиб, айниқса тасаввуф аҳли орасида унинг довруғи кенг тарқалган. Бу рисола Имом Ғаззолийнинг ўз шогирдларидан бирига берган насиҳат ва иршодларидан иборатдир. Бундан мақсад – насиҳатталаб шогирдлар уни ўзи учун ҳаётида дастуруламал ва йўлланма қилиб олишидир.

Рисолада мусулмон оилада фарзанд тарбияси учун тавсия қилинган энг тўғри йўллардан бири баён қилинган. Шунингдек, ҳар бир толиби илм ўрганиши керак бўлган илм турлари белгилаб берилган. Шу билан бирга, мударрис ўзида касб қилиши зарур бўлган сифатлар айтиб ўтилган, муаллим ва шогирд орасидаги алоқа қандай бўлиши кераклиги ҳам кенг изоҳлаб берилган. 

Ушбу рисоланинг «Айюҳал валадул муҳиб», «Ар-рисалатул валадия» ва «Айюҳал валад» каби бир неча номлари бор. Биз охирги номни ихтиёр қилдик, чунки мазкур рисола ёзилган қўлёзмаларнинг аксарида шу ном келган.

«Айюҳал валад» жумласи «Эй фарзанд!» деб таржима қилинади. «Нима учун шогирдга «фарзанд», деб мурожаат қилинмоқда?» деган саволга жавоб шуки, шогирд устозга нисбатан фарзанд мақомидадир. Устоз эса шогирдга нисбатан ота мақомидадир. Буни Имом Ғаззолий ўзининг машҳур «Иҳёу улумиддин» асарида шундай тасдиқлайди: «Муаллимнинг биринчи вазифаларидан бири мутааллимларга нисбатан шафқатли бўлиш ва уларни ўз фарзандидек кўришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга ота фарзандига бўлгани кабиман», деганлар. Баъзи ривоятларда: «Ота ўрнида сизларга таълим бераман», деганлар. 

«Эй фарзанд!» рисоласини бир қанча уламолар, жумладан, шайх Алий Муҳйиддин Алий Қорадоғий, шайх Муҳам-мад Ходимий Абу Саъид Муҳаммад ибн Мустафо ибн Усмон Ҳусайний, шайх Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Умар Румий ва бошқалар таҳқиқ қилишган. Биз эса таржима учун «Дорул-минҳож» изланиш ва илмий таҳқиқот марказининг илмий ҳайъати томонидан таҳқиқ қилинган нусхасини танладик. 

Одинахон Муҳаммад Содиқ
31.05.2018 йил

Муаллиф: Абу Ҳомид Ғаззолий
Таржимон: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил (2019)
Ҳажми: 88 бет
ISBN: 978-9943-5475-6-8
Ўлчами: 70×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Эй фарзанд!»
13 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1830
  • Вазни: 0.14кг
  • ISBN: 9789943547568
Сотилган сони: 458
Кўрилган сони: 74988
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.