йўқ
«Эълоус сунан 3-жуз» (Намоз китоби)
Кундузни ёруғ қилган, ботил ниятли кишиларни эзгу мақсадли одамлардан ажратган, турли хил ташбеҳ ва шакллардан ниҳоятда пок бўлган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Ҳақнинг элчиси ва бандаси эканига гувоҳлик бераман. Зеро, у Зот алайҳиссалом очиқ далиллар билан ҳаққа иршод қилдилар. Натижада Аллоҳнинг дини кенг ёйилиб, Ислом шамоли атрофга ёйилди. Шундай экан, у зотга, аҳли аёллари ва асъҳобларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин. Ҳамд ва санодан кейин айтамизки, мусулмон ҳинд диёрлари муҳаддис, олиму уламолардан иборат кўплаб истеъдодларни етиштириб чиқарди. Улар набавий суннатнинг тарқалиши, ҳаётга татбиқ қилиниши учун умрларини бахшида қилдилар. Дарҳақиқат, ўтган асрлар, хусусан, ҳижрий ХИВ-ХВ аср бошларидаги ҳинд уламоларининг ҳадис илмида қилган хизматлари Ислом оламига маълум ва машҳур. Мана шу даврларда ҳадис илмига ихтисослашган кўплаб мадрасаю институтлар ҳам ташкил этилди. Натижада, ҳадис илмининг турли йўналишларида ижод қила оладиган кўплаб муҳаддис ва ҳофизлар етишиб чиқди. Ана шу даврда шуҳрат қозонган ҳинд уламоларининг энг улуғларидан бири муҳаддис, фақиҳ, муттақин, ишончли олим, шайх Ашраф Али Таҳонавий ҳисобланади. Аллоҳ у кишининг қабрларини раҳмати ила тўлдирсин. Ашраф Али Таҳонавий раббоний уламолардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло у кишининг ёзган китоблари, ирода этган нутқлари орқали умматга кўплаб фойдалар етказди. Ёзган рисолаларидан ташқари қилган маърузаларининг ўзи жамлаб чиқилса, тўрт юздан ошади. Ашраф Али Таҳонавийнинг маърузалари, асарлари минглаб мусулмонларнинг ақида ва амали ислоҳ бўлишига хизмат қилди. Шунингдек, кўп йиллар давомида динсизларга мустамлака бўлиш, улар билан бирга ҳаёт кечириш оқибатида мусулмонлар ҳаётига сингиб кетган бир қанча бидъат-хурофотлар, расм-русумларнинг йўқолишида ҳам у зотнинг хизматлари катта. «Эълоус сунан» китоби Ашраф Али Таҳонавийнинг фиқҳий ҳадисларни ўзида жамлаган буюк энциклопедик асари ҳисобланади. Бу асарни Ашраф Али Таҳонавийдан шайх Зафар Аҳмад Усмоний жамлаб, китоб қилган. Бу китоб «Насбур Роят”, «Фатҳул Қодир» асарларидан бир неча жиҳатлари билан афзал ҳисобланади. Бу асар нозик далиллар, таҳқиқлар, фиқҳий таржиҳотларни ҳам ўз ичига олган. »Эълоус сунан« ҳақида муҳаддис уламолар шайхи имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий куйидагича фикр билдирган: »Мен бу жамланма-тадқиқотни ўқиб, ундаги ҳар бир ҳадиснинг матн ва санадига берилган балоғатли изоҳларидан ҳайратга тушдим. Бу асарда муаллиф ўзининг мазҳабини қўллаш учун муболағага йўл қўймай, балки бошқа мазҳабларнинг фикрларига ҳам инсоф билан ёндашган. Қилинган бу тадқиқотдан ниҳоятда хурсанд бўлдим. Зеро, бир забардаст олимнинг тадқиқоти бўлса, мана шунча бўлади". Биз эса Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда бу энциклапедик асарни энг гўзал суратда чоп қилиб, халққа етказишни мақсад қилдик.
Муаллиф: Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий
Ғоя муаллифи: Мубашшир Аҳмад
Нашриёт: «Azon kitoblari» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 292 бет
ISBN: 978-9943-7273-4-2
Ўлчами: 70×100 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 19 майдаги 03-07/3345-сонли тавсияси ила чоп этилган.
«Эълоус сунан 3-жуз» (Намоз китоби)
49 500 сўм
- Stock: йўқ
- Код: 3550
- Вазни: 0.55кг
- ISBN: 9789943727342
Сотилган сони: 15
Кўрилган сони: 8146