Menu
Your Cart

«Эълоус сунан 1-жуз» (Поклик китоби)

«Эълоус сунан 1-жуз» (Поклик китоби)

«Эълоус сунан 1-жуз» (Поклик китоби)

    Кундузни ёруғ қилган, ботил ниятли кишиларни эзгу мақсадли одамлардан ажратган, турли хил ташбеҳ ва шакллардан ниҳоятда пок бўлган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Ҳақнинг элчиси ва бандаси эканига гувоҳлик бераман. Зеро, у Зот алайҳиссалом очиқ далиллар билан ҳаққа иршод қилдилар. Натижада Аллоҳнинг дини кенг ёйилиб, Ислом шамоли атрофга ёйилди. Шундай экан, у зотга, аҳли аёллари ва асъҳобларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин. Ҳамд ва санодан кейин айтамизки, мусулмон ҳинд диёрлари муҳаддис, олиму уламолардан иборат кўплаб истеъдодларни етиштириб чиқарди. Улар набавий суннатнинг тарқалиши, ҳаётга татбиқ қилиниши учун умрларини бахшида қилдилар. Дарҳақиқат, ўтган асрлар, хусусан, ҳижрий ХИВ-ХВ аср бошларидаги ҳинд уламоларининг ҳадис илмида қилган хизматлари Ислом оламига маълум ва машҳур. Мана шу даврларда ҳадис илмига ихтисослашган кўплаб мадрасаю институтлар ҳам ташкил этилди. Натижада, ҳадис илмининг турли йўналишларида ижод қила оладиган кўплаб муҳаддис ва ҳофизлар етишиб чиқди. Ана шу даврда шуҳрат қозонган ҳинд уламоларининг энг улуғларидан бири муҳаддис, фақиҳ, муттақин, ишончли олим, шайх Ашраф Али Таҳонавий ҳисобланади. Аллоҳ у кишининг қабрларини раҳмати ила тўлдирсин. Ашраф Али Таҳонавий раббоний уламолардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло у кишининг ёзган китоблари, ирода этган нутқлари орқали умматга кўплаб фойдалар етказди. Ёзган рисолаларидан ташқари қилган маърузаларининг ўзи жамлаб чиқилса, тўрт юздан ошади. Ашраф Али Таҳонавийнинг маърузалари, асарлари минглаб мусулмонларнинг ақида ва амали ислоҳ бўлишига хизмат қилди. Шунингдек, кўп йиллар давомида динсизларга мустамлака бўлиш, улар билан бирга ҳаёт кечириш оқибатида мусулмонлар ҳаётига сингиб кетган бир қанча бидъат-хурофотлар, расм-русумларнинг йўқолишида ҳам у зотнинг хизматлари катта. «Эълоус сунан» китоби Ашраф Али Таҳонавийнинг фиқҳий ҳадисларни ўзида жамлаган буюк энциклопедик асари ҳисобланади. Бу асарни Ашраф Али Таҳонавийдан шайх Зафар Аҳмад Усмоний жамлаб, китоб қилган. Бу китоб «Насбур Роят”, «Фатҳул Қодир» асарларидан бир неча жиҳатлари билан афзал ҳисобланади. Бу асар нозик далиллар, таҳқиқлар, фиқҳий таржиҳотларни ҳам ўз ичига олган. »Эълоус сунан« ҳақида муҳаддис уламолар шайхи имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий куйидагича фикр билдирган: »Мен бу жамланма-тадқиқотни ўқиб, ундаги ҳар бир ҳадиснинг матн ва санадига берилган балоғатли изоҳларидан ҳайратга тушдим. Бу асарда муаллиф ўзининг мазҳабини қўллаш учун муболағага йўл қўймай, балки бошқа мазҳабларнинг фикрларига ҳам инсоф билан ёндашган. Қилинган бу тадқиқотдан ниҳоятда хурсанд бўлдим. Зеро, бир забардаст олимнинг тадқиқоти бўлса, мана шунча бўлади". Биз эса Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда бу энциклапедик асарни энг гўзал суратда чоп қилиб, халққа етказишни мақсад қилдик.

Муаллиф: Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий
Ғоя муаллифи: Мубашшир Аҳмад 
Нашриёт:
«Azon kitoblari» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил 
Ҳажми: 592 бет
ISBN: 978-9943-7272-0-5
Ўлчами: 70×100  1/32
Муқоваси: қаттиқ

Мундарижа

СЎЗБОШИ

МУҚАДДИМА

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ ТАРҚАЛИШИ

КИРИШ

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ УСУЛИ

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ ГEОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДАГИ МУҲИМ АСАРЛАР

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДАГИ ОЛИМЛАР

ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ АСАРЛАРИ

ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ШОГИРДЛАРИ

ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ВАФОТИ

УММАТ ДОНИШМАНДИ ШАЙХ АШРАФ АЛИ ТАҲОНАВИЙНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛЛАРИ

ШАЙХ, АЛЛОМА ЗАФАР АҲМАД УСМОНИЙ

ЭЪЛОУС СУНАН КИТОБИ УСТИДА ҚИЛГАН ИШЛАРИМИЗ

ТАҲОРАТ БОБЛАРИ

Бошнинг тўртдан бирига масъҳ тортиш етарли эканлиги тўғрисидаги боб

Саллага масъҳ тортиш юзасидан бахс

Саллага масъҳ тортиш ҳақида келган ҳадисларга жавоб

Шоз ҳадиснинг ҳукми

Феълий хадисларга жавоб беришга муқаддималар

Феълий ҳадислар ва уларга жавоб

Сийрак соқолнинг тагигача сув етказиш ва қалин соқолнинг юзасини ювиш фарзлиги ҳақидаги боб

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соқоллари қандай бўлган?

Уйқудан турган одам икки қўлини ювишдан олдин идишга суқишдан қайтарилгани ҳақидаги боб

Таҳорат вақтида бисмиллаҳни айтиш мустаҳаблиги ҳақидаги боб

Мисвокнинг суннат эканлиги ҳақидаги боб

Бармоқлар билан мисвок қилиш ҳакида баҳс

Мисвок тутиш кайфияти

Оғиз ва бурунни чайиш, улардан ҳар бирига сувни янгилаш, рўза тутмаган вақтда оғиз бурунни муболаға билан чайишнинг суннатлиги ҳақида боб

Оғиз чайишни бурун чайишдан алоҳида қилиш ҳақидаги боб

Оғиз чайишни бурун чайишдан алоҳида қилиш ҳақида бобга шарҳ

Бошнинг суви билан қулоқларга масъҳ тортиш ва унинг кўриниши тўғрисидаги боб

Соқолни хилол қилиш суннатлиги ва унинг кайфияти ҳақидаги боб

Бармокларни хилол қилиш ва аъзоларни ишқалаш боби

Таҳоратда уч мартагача такрор ювиш суннат бир ёки икки маротаба ювиш ҳам жоиз ҳамда уч мартадан зиёда қилиш ман қилингани борасидаги боб

Таҳоратда ният вожиб эмаслиги ҳақидаги боб

Бошнинг ҳамма жойига масъҳ тортиш ва уни бир марта қилиш суннатлиги ва масъҳ тортиш кайфияти ҳақидаги боб

Бошнинг ҳамма жойига масъҳ тортиш ва уни бир марта бажариш суннатлиги ва масъҳ тортиш кайфияти ҳақидаги бобга шарх

Қўлни ювганда қолган намлик билан бошга масъҳ тортиш кифоя эканлиги, янги сув билан масъҳ тортиш эса мустаҳаб эканлиги ҳақидаги боб

Таҳоратда тартиб вожиб эмаслиги ҳақидаги боб

Ўнг томондан бошлашнинг суннатлиги ҳақидаги боб

Кетма-кет ювиш вожиб эмаслиги ҳақидаги боб

Бўйинга масъҳ тортишнинг мустаҳаблиги борасидаги боб

Таҳоратда пешона ва оёқдаги нурафшонликни кўпайтиришнинг мустаҳаблиги борасидаги боб

Ғуслдан сўнг таҳорат қилишнинг макруҳ эканлиги борасидаги боб

Аёл кишининг таҳоратидан, жунуб ва ҳайз кўрганларнинг ювинишидан ортган сув билан таҳорат қилиш жоизлиги борасидаги боб

Таҳоратдан ортган сувни турган ҳолда ичиш мустаҳаблиги ҳақидаги боб

Таҳорат қилиб бўлгандан кейин фаржга сув сочиш суннатлиги ҳақидаги боб

Икки оёқни ювишдан олдин уларга сув сепиш мустаҳаблиги ҳақидаги боб

Қилинган битта таҳорат бир қанча намозга кифоя қилиши ва ҳар бир намозда янгилаш эса мустаҳаблиги ҳақидаги боб

Кўзнинг бурун ва қулоқ тарафларига масъҳ қилиш суннатлиги ҳақидаги боб

Таҳоратда аъзоларига сув қуйишда бошқадан ёрдам сўраш макруҳ эмаслиги ҳақидаги боб

Таҳоратдан кейин айтиладиган зикрлар ҳақидаги боб

Таҳоратни бузадиган амаллар

Иккала йўлдан чиққан нарса таҳоратни синдириши ҳақидаги боб

Бурун қонаш, кўп қайт қилиш, егани оғзига келиш, вадий, мазий ва оқадиган қондан таҳорат қилиш ҳақидаги боб

Бўғинлари бўшашиб ухлаган кишига таҳорат вожиблиги хакидаги боб

Эркак ва аёлнинг яланғоч ҳолда бир-бирига ишкаланиши ҳукми

Намозда қахқаха отиб кулиш таҳоратни синдириши хакидаги боб

Заиф хадисга амал қилиш ҳақида сўз

Олов теккан нарсадан таҳорат килинмаслиги ҳақидаги боб

Аёл кишига тегиб кетса, таҳорат қилинмаслиги ҳақидаги боб

Закарни ушлаш таҳоратни бузмаслиги ҳақидаги боб

Закарни ушлаш ҳадиси ҳақида мунозара ва унга айтилган сўзлар

Ел чиққанда таҳорат қилиниши ва бу борада иккиланганда эса таҳорат қилинмаслиги ҳақидаги боб

ҒУСЛ БОБЛАРИ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғусллари сифати ҳақидаги боб

Аёл киши ғуслда сочларининг тагига сув етказолса соч ўримларини ёйиши лозим эмаслиги ҳақидаги боб

Фарз ғуслда оғиз ва бурунни чайиш ҳам фарз бўлиши ҳақидаги боб

Шахват билан отилиб чиққан манийдан ғусл вожиблиги ҳақидаги боб

Ғусл қилаётганда баданининг баъзи жойини ювишни унутган киши ҳақидаги боб

Эркакнинг закари аёлнинг фаржига тегса маний келмаса ҳам ғусл вожиб бўлиши ҳақидаги боб

Закар фаржга кириб, маний келса келмаса ғусл вожиб бўлишига ижмо қилинган

Ҳайз ва нифосдан ғусл вожиб бўлиши ҳақидаги боб

Маййитни ювгандан кейин ғусл қилмаса ҳам, жоизлиги ҳақидаги боб

Жума намози учун ва ҳижомадан сунг ғусл килиш вожиб эмас, балки суннат эканлиги ҳақидаги боб

Икки хайит учун ғусл қилиш ҳақида келган ҳадислар боби

Исломга кирган кишининг ғусл қилиши мустаҳаблиги ҳақидаги боб

Хушини йўқотган киши ҳушига келганидан кейин ғусл қилиш мустаҳаблиги ҳақидаги боб

Одамлар бор жойда ғусл қилганда сатри аврат вожиблиги ва холи жойда яланғоч ғусл килиш жоиз, аммо сатри аврат мустаҳаблиги ҳақидаги боб

Жунуб одам ғуслни кечиктириши ва ухлаш ёки еб-ичиш, ёҳуд қайта яқинлик қилишни хоҳласа, нима қилиши ҳақидаги боб

Тушида эхтилом бўлиб, аммо маний келмаган кишига ғусл қилиш вожиб эмаслиги ҳақидаги боб

СУВЛАРНИНГ ҲУКМЛАРИ

Оз ё кўп нажосат тушиши билан оз сув нажосат ҳукмида бўлиши боби

Кўп сувнинг пок бўлиши, бироқ ранги ё ҳиди ёки таъми ўзгарганда пок хукмида бўлмаслиги тўғрисидаги боб

Оқар кони бўлмаган нарсанинг ўлими билан сув нажосат бўлмаслиги тўғрисидаги боб

Ишлатилган сув пок эканлиги, лекин покловчи эмаслиги ҳақидаги боб

Истисно қилинганлардан бошқа барча ошланган териларнинг поклиги ҳақидаги боби

Ошлаш билан покланадиган терилар шаръий сўйиш билан ҳам пок бўлиши ҳақидаги боб

Агар ошланмаган тери ошланса, туклари, жуни, шохи, суяги ва пайлари пок бўлиши ҳақидаги боб

Пок нарса аралашган сувга таҳорат олиш жоизлиги боби

Иситилган сув билан таҳорат қилиш жоизлиги боби

Одам ва унинг катталигидаги ҳайвонлар тушиб ўлган қудуқнинг ҳамма сувини чиқариб ташлаш боби

ОРТГАН СУВЛАР

Итнинг оғзи теккан идишни уч марта ювиш кифоя экани ҳақидаги боб

Мушукдан ортган сув танзиҳий макруҳлиги боби

Одамдан ортган сув мутлақо поклиги тўғрисидаги боб

Эшак ва йиртқичлардан ортган сувлар боби

Хурмонинг набизи билан таҳорат олиш жоизлигига далиллар боби

Ибн Масъуднинг жин кечасидаги иштироки.

Абу Ҳанифанинг жумҳур уламолар айтган сўзга қайтишининг сабаби

ТАЯММУМ ҲАҚИДАГИ БОБЛАР

Эълоус суман

Таяммум ер жинсидан бўлган бошқа нарсаларга ҳам жоиз бўлади

Фақат унумдор тупроқ бўлиши шарт эмаслиги ҳақидаги боб

Таяммумнинг қандай қилиниши ҳақидаги боб

Ер жинсидан бўлган нарсага, чанги бўлмаса ҳам, таяммум қилиш жоизлиги ҳақидаги боб

Жаноза ва шу каби қазоси йўқ намозларда, таҳорат билан машғул бўлинса, ўтиб кетиш хавфи бўлганда, сувга қодир бўла туриб ҳам, таяммум қилиш жоизлиги ҳақидаги боб

Намознинг аввалги вақтида таяммум қилиб, намоз ўқиган одам ўша намоз вақтида сув топса, намозини қайтадан ўқимайди

Саломга алик олиш ва таҳорат шарт қилинмайдиган барча нарсалар учун сувга қодир бўла туриб ҳам, таяммум қилиш жоизлиги ҳақидаги боб

Намоз вақтининг охирида сув топишга умид қилган кишининг аввалги вақтида таяммум қилиши жоизлиги ҳақидаги боб

Битта таяммумнинг бир неча фарзларга кифоя қилиши ва вақт ўтиши билан таяммумнинг синмаслиги ҳақидаги боб

Суви йўқ кишига жимо қилишга рухсат борлиги ҳақидаги боб

Совуқ ва жароҳат сабабли таяммумга рухсат борлиги ҳақидаги боб

Ҳар иккала покловчи воситани топа олмаган кишининг намози дуруст бўлмайди, қазо қилиш вожиб бўлиши ҳақидаги боб

Чанг ва ғубори йўқ тош устида ҳам таяммум қилиш жоизлиги ҳақидаги боб

Намоз вақтида сув топилиб қолишини умид қилган кишининг таяммумни кечиктириб туриши мустаҳаблиги ҳақидаги боб

МАҲСИГА МАСЪҲ ТОРТИШ БОБИ

Махсига масъҳ тортиш жоиз

Масъҳ учун таҳорат билан кийилган бўлиши ва жанобатдан ғусл қилинганда ечилиши шартлиги ҳақидаги боб

Масъҳ тортиш муддатли эканлиги ҳақидаги боб

Махсига масъҳ тортиш услуби ҳақидаги боб

Этикка масъҳ тортиш боби

Жавраб (пайпоқ)га масъҳ тортиш боби

Боғланган ва тахтакач ўрнатилган аъзога масъҳ тортиш боби

ҲАЙЗ, НИФОС ВА ИСТИҲОЗА

Ҳайз кўриш муддатининг энг ози ва энг кўпи ҳақидаги боб

Нифос кўриш муддатининг энг ози ва энг кўпи ҳақидаги боб.

Аёл кишининг соф оқ рангдан бошқа кўрганлари ҳайз эканлиги ҳақидаги боб

Ҳомиладор аёл ҳайз кўрмаслиги ва у кўрган қон истиҳоза эканлиги ҳақидаги боб

Мустахоза ҳар намоз вақтида таҳорат қилиши ҳақидаги боб

Истихоза бўлиб қолган аёл ҳайз кунларини аввалги одатига кўра белгилаши ҳақидаги боб

Мустахоза аёлни жимо қилиш жоизлиги ҳақидаги боб

Ҳайз кўрган аёл рўза тутмайди, намоз ўқимайди, рўзанинг қазосини тутиб, намознинг қазосини ўқимаслиги хакидаги боб

Ҳайзли аёлдан эри учун жоиз бўлган нарса ҳақидаги боб

Нифос муддатининг энг кўпи ҳақидаги боб

Хайз ва нифос кўрган ва жунуб бўлган кишилар Қуръонни фақат пок кишигина ушлаши ҳақидаги боб

НАЖОСАТЛАР БОБИ

Махси ва оёк кийимга жирми бор нажосат тегиб кўриб қолган вақтда уларни ерга ишқашлик билан пок бўлиши ҳакидаги боб

Маний нажас экани ҳақидаги боб

Фарж рутубатининг нажаслиги

Ернинг қуришлик билан пок бўлиши ҳақидаги боб

Ернинг қуришлик билан пок бўлиши ҳақидаги боб

Хамрнинг нажосат экани ҳақидаги далиллар боби

Дирхам (танга) миқдоридаги нажосатнинг афв экани ҳақидаги боб

Нажосатни сувдан бошқа суюқлик билан поклаш ва кўриниб турган нажосатни поклашда айнини кетказиш кифоя экани ҳақидаги боб

Изи кетмаган нажосат ҳақидаги боб

Нажосатнинг сачрагани афв экани ҳақидаги боб

Эмизикли бола пешоб қилган кийимни ювиш вожиблиги ҳақидаги боб

Гўшти ейиладиган ҳайвоннинг пешоби пок эмаслиги ҳақидаги боб

Гўшти ейиладиган ҳайвоннинг сийдиги пок эмаслиги ҳакидаги боб

ИСТИНЖО ҲАҚИДА БОБЛАР Тезакнинг нажосат экани ҳақидаги боб

Истинжони тошлар билан покланган ва мажосат бор жойга тегмаган бўлса, сув билан истинжо қилишнинг суннат экани ҳақидаги боб

Қазои ҳожатга кирганда исми аъзам ёзилган нарсаларни олиб кирмаслик ҳақидаги боб

Қазои ҳожатда қиблага юзланиб туриш ёки унга орка ўгириб ўтиришдан қайтарилганлиги ҳақидаги боб

Қазои ҳожатда қиблага юзланиб туриш ёки унга орка ўгириб ўтиришдан қайтарилганлиги ҳакидаги бобга шарҳ

Ўнг қўл, тезак ва суяк билан истинжо қилишдан қайтариқ ҳақида

Истинжони ток қилишнинг мустаҳаблиги, лекин жуфт қилиш ҳам макруҳ эмаслиги ҳақидаги боб

Қазои ҳожатга кираётган ва чиқаётганда нима дейиш ҳақидаги боб

Истинжода тошни учта ёки умуман тоқ ишлатиш вожиб эмас, балки мустахаб экани ҳақидаги боб

Ахлат қилганда махраждан ташқарига тегса, сув билан ювиш вожиб ва тошнинг ўзи билан чекланиш кифоя қилмаслиги ҳақидаги боб
Истинжо одоблари ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 9 майдаги 03-07/3345-сонли тавсияси ила чоп этилган.



Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Эълоус сунан 1-жуз» (Поклик китоби)
74 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3412
  • Вазни: 0.98кг
  • ISBN: 9789943727205
Сотилган сони: 15
Кўрилган сони: 8206
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.