«Авроди Фатҳия»
Мазкур рисолада аждодларимиз доимий равишда қўллаб келган вирдларнинг (авродларнинг) кенг тарқалган нусхаларидан бири тақдим этилмоқда. Вирдлар асосан нафл (қўшимча) ибодатлар таркибига кирган бўлиб, улар суфийлар ва умуман инсонларнинг руҳларини поклашда, маънавий юксалишларида хизмат қилган. Бугунги кунда ҳам миллий ва диний меросимизни тиклашда «Авроди фатҳия» каби рисолалар муҳим ўрин тутади ва тақдим этилаётган нашр исломшунос мутахассислар ҳамда барча қизиқувчи китобхонлар эътиборини ўзига жалб этади, деган умиддамиз.
Муаллиф: Музаффар Комилов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2020
Ҳажми: 96 бет
ISBN: 978-9943-6458-2-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йилдаги 3359-рақамли хулосаси асосида чоп етилди.
Мундарижа
Муқаддима
Қалбингга қулоқ сол!
Зикрдан асл мақсад нима?
Салавотлар
Олти диний калима
Иловалар
Махсус илова
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати