Menu
Your Cart

«Али ва Фотима розияллоҳу анҳумо мисолида саодатли оила баёни»

«Али ва Фотима розияллоҳу анҳумо мисолида саодатли оила баёни»

«Али ва Фотима розияллоҳу анҳумо мисолида саодатли оила баёни»

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамдлар, севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг йўлларини севган барча мўминларга салоту саломлар бўлсин!


Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у зотга энг аввал иймон келтирган мусулмонлар қиёматгача келувчи барча умматга йўлбошчидирлар. Улар билан танишиб биродар бўлиш, ҳаётларини ўрганиш, матонатлари машъаласида йўлимизни ёритиш биз мусулмонлар учун ибрат, сабоқ, қолаверса, мукаммал мезондир.


Мазкур асар Али ва Фотима розияллоҳу анҳумолар ҳаёти ҳақида сўз юритиб, оила ва муҳаббат уларнинг наздида қандай бўлгани ҳақида ҳикоя қилади. Рисолада оила қуришнинг аҳамияти, жуфтларнинг ўзаро муомала - муносабатлари, қавм - қариндошлик алоқалари ва бу ришталарнинг жамиятда тутган ўрни каби мавзуларда мулоҳазалар тақдим этилади. Шунингдек, инсоний қадриятлар оёқости қилинган бир жамиятда одоб, ҳаё ва иффатни сақлаб қолиш учун курашиб, чин мўмин бўлиш ҳақида гўзал мисоллар келтирилади.


Али ва Фотима розияллоҳу анҳумо Ҳақ нури ила иймон келтириб, қисқа умрларида дунё ва охират ҳаёт учун хайрли амаллар қилишган. Улар инсонларнинг энг яхшиларидан бўлиб, «Аллоҳ улардан рози бўлур, улар (Аллоҳдан) рози бўлурлар» мақтовига сазовор бўлганлар сафининг пешқадамларидан эдилар. Ҳаёт йўллари инсонларга ҳар жиҳатдан ҳақиқат, иймон, бирдамлик, севги, ҳузур ва саодатнинг ёрқин тимсоли бўлган бу жуфтлик тарихнинг фақатгина бир даврига, бир ҳудудига ва бир жамиятигагина хитоб қилиш билан чекланиб қолмай, кишиларга қиёматгача ҳам руҳий, ҳам маънавий ўрнак бўлишади, иншааллоҳ!


У зотлар ҳаёти Аллоҳ шавқидан, Унга ва Расули алайҳиссаломга берилган сўзга садоқатдан баҳс қилади ва бизни илоҳий бир ишончла жаннат сафарига бошлаб, Кавсар томон етаклайди. Шуни таъкидлаш керакки, хоҳ Али, хоҳ Фотима розияллоҳу анҳумо ҳақларида ёзилган бўлсин, бу каби асарларга бизнинг эҳтиёжимиз жуда катта. Хусусан, Али розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бирга яшаб, набавий таълим чашмасидан қонганлари, теран ҳикматлари, тенгсиз шахсиятлари, эътиқодларидаги собитлик, жанглардаги жасоратлари- ю, халифалик даврлари ҳақида бир эмас, юзлаб асарлар ёзиш мумкин. Фотима розияллоҳу анҳо ҳам фазилатда Али розияллоҳу анҳудан қолишмайдилар.


Қўлингиздаги китоб «Ҳам ўз даврида, ҳам ўзларидан кейинги даврда мақталган асҳобларни хотирлаш, уларнинг севгисини қалбларга етказиш, сўз ва амалларини ҳаётда акс эттириш инсоният учун бўҳрондан чиқиш бўлади» эзгу ғояси асосида динимиз ва Набий алайҳиссаломнинг таълимотларига содиқ қолган ҳолда ёзилди. Рисола саҳобалар ҳаёти маъвизалардан турмушимизга кўчиши, кун мавзусига айланиши ва қалбга яхшироқ кириб бориши умидида ҳам тарбиявий, ҳам ибратли қисса шаклида баён этилди.


«Бир саҳоба - бир олам» лойиҳасига муносиб тарзда бугунимиз кишиларининг бу икки улуғ зотнинг ҳаёт йўлларидан ибрат олиб яшашларини чин кўнгилдан истаймиз. Асар Али ва Фотима розияллоҳу анҳумо ҳаётлари тараннум этилган энг гўзал қиссалардан бири бўлади, деган умиддамиз. Бу камтарона меҳнатимиз охиратимиз учун зоди роҳила бўлсин!


Аллоҳ таолонинг Ўзи хайрли ва манфаатли қилсин!


Али Ҳайдар Зуғурлу 2021 йил, сентябр. Элазиг.


Муаллиф: Али Ҳайдар Зуғурлу
Нашриёт: «Tasnimbooks»

Сана: 2022 йил

Ҳажми: 240 бет

ISBN: 978-9943-8252-9-1

Бичими: 60×84 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 6 ноябрдаги 03-07/8230 сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа


Сўзбоши

Муҳаббат фасли

Севги ва унинг турлари

Муҳаббат иқлими

Иймон ва севги

Отасининг қизи

Отасининг ўғли

Саййидалик мақоми

Хайрли никоҳ

Ох, онажоним!

Ҳадя

Турмуш ўртоқ қандай бўлиши керак?

Жаннат лаззати

Фотиманинг Алиси

Алининг Фотимаси

Оила

Маскан

Оталик мақоми

Саодат маскани

Оналик мақоми

Икки дунё саодати

Она

Ҳамнафаслик

Зулфиқор соҳиби

Бани қурайза ғазоти

Уммат қаҳрамони

Даъватчи ёр бўлиш

Атиргул ва тикан

Ҳушёрлик Икки райҳон

Уммат имоми

Аҳли байт

Энг севимли бўлиш

Маҳзунлик

Иффат обидаси

Кавсарнинг жилдираши.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Али ва Фотима розияллоҳу анҳумо мисолида саодатли оила баёни»
53 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4541
  • Вазни: 0.31кг
  • ISBN: 9789943825291
Сотилган сони: 54
Кўрилган сони: 8585
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.