Menu
Your Cart

«Жамият танасига тушган қурт»

«Жамият танасига тушган қурт»
«Жамият танасига тушган қурт»
«Жамият танасига тушган қурт»
«Жамият танасига тушган қурт»

«Жамият танасига тушган қурт»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Бизларга ҳалол ва ҳаромни очик билдирган Зот Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Бизга ҳаромдан қочишни тарғиб қилган Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламгамукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

МУКАДДИМА

Одам кўп нарсага кўникади дейдилар. Аммо бу кўникиш хислати иллатларга нисбатан ҳам одатга айланса, бундан ёмони йўқ. Чунки иллатни ўзи учун ҳаёт тарзига айлантирган одам, аввало ўзини ва ён-атрофдагиларни залолатга бошлаши тайин.


Ушбу рисолада бугунги кунда кўп бор тилга олинаётган порахўрликка инсон ўз табиатида кўникиб қолиши нималарга олиб келишини, бу иллат урчиган жойда тараққиёт бўлмаслиги, одамларнинг бундай жирканч иллатга бефарқ бўлиб боришларининг зиён-заҳмати, аслида, ҳеч кимни четлаб ўтмаслиги ҳақида сўз юритмоқчимиз.


Ушбу рисолани ёзишимга порахўрликнинг тобора кенг кулоч ёйиб бораётганидан ҳам кўра одамларда унга нисбатан кўникма ҳосил бўла бошлаётгани туртки бўлди. Бу порахўрликнинг ўзидан ҳам кўра қўрқинчлироқ, жирканчроқ иллатдир. Бефарқ одам «менга нима» дея бутун бошли жамият, миллатни таназзулга учратади, ҳалол ва ҳаром мезонларини аралаштириб юборади, ёмонлик ва ёмонларнинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшади.


Рисоладан мақсад — ҳар биримиз қалбимиздаги шу бефарқлик, миямиздаги мудроқликни қувиш, уйғоқ одамга айланиш. Бу бир қарашда кўрингани каби қийин эмас. Болаликдан айтиб келинган ҳалоллик тамойилларига, инсоф ва адолат мезонларига амал қилиш кифоя. Ишимизнинг тезроқ ва ортиқча ташвишларсиз битишига эмас, балки ўз вақти келганида қонуний асосларда ҳал бўлишига интилишимиз керак. Отам бир умр порахўрликдан нафратланиб, унга қарши курашиб яшади. Ишида, шахсий ҳаётида шу туфайли пайдо бўлган муаммоларни ҳеч бир афсус ё оғринишсиз ҳал қилиб, ўз қарашларига содиқ қолди. Биз фарзандларга ҳам бу иллатдан жирканиш туйғусини ўргатди. Ушбу китоб отам каби порахўрликка қарши курашган инсонларга эҳтиромим белгисидир. Унда ўзим ҳаётда гувоҳи бўлган ва бошимдан ўтган воқеалар асосида тавсиялар беришга ҳаракат қилганман. Шунингдек, отам раҳматлининг 1985 йилда ёзган этишга қарор қилдим. Улар ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган.


Кейинги йилларда коррупсияга қарши курашишга давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилгани бежиз емас. Бу иллатга барҳам бериш қийин эканлиги одамда ҳавотир уйғотади. Ушбу рисолани ёзишдан яна бир кўзланган мақсад, давлат миқёсида олиб борилаётган коррупсияга қарши курашда оз бўлсада, ўз ҳиссамни қўшиш ниятидир. Олдин ҳам айтганимдек, ижоддан анча йироқ соҳа мутахассисиман. Электр алоқа муҳандислиги бўйича олий маълумотим бор. Шу боис китобда йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун ўқувчилардан олдиндан узр сўрайман. Агар ушбу китоб сизга ҳаётда қандайдир наф келтирса, каминанинг марҳум аждодлари руҳига дуойи хайрда бўласиз, деган умиддаман.


Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 48 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8145-1-6
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Муқаддима


Порахўрликка қарши нафратни қандай шакллантириш мумкин?

Порахўрликнинг олдини олиш чоралари

Ўз хатолари устида ишламоқчи бўлганларга тавсиялар

Порахўрликка қарши курашда шафқатга ўрин йўқ
Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Жамият танасига тушган қурт»
12 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3582
  • Вазни: 0.05кг
  • ISBN: 9789943814516
Сотилган сони: 43
Кўрилган сони: 22517
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.