Menu
Your Cart

«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз

«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз
«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз
«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз
«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз

«Таъвилот ал-Қуръон»
30-жуз

Ушбу китоб буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг илк бор ўзбек тилига қилинган таржимасидир. Унда Қуръони Каримнинг Фотиҳа сураси ҳамда 30-жузи таржимаси ва тафсири ўрин олган. Китоб кенг жамоатчилик, тадқиқотчи олимлар ва диний билим юртлари талабалари учун мўлжалланган.

Муаллиф:
 Абу Мансур Мотуридий
Таржимонлар: Алоуддин Ҳофий, Усмонхон Муҳаммадиев, Нодир Қобилов, Қодирхон Маҳмудов, Абдувоси Шоназаров, Отабек Баҳриев, Абдуҳалим Муҳиддинов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 672 бет
ISBN: 978-9943-7796-3-1
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 26 январдаги 03-07/492-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.


КИРИШ


Ушбу китоб Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асари таржимасидир. Унда Қуръони Каримнинг Фотиҳа сураси ва 30-жузининг таржимаси ва тафсири ўрин олган.

Бу таржима Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январ куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига қилган ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Таржимада Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг қарашларини имкон қадар енгил, тушуниш осон бўлган услубда халқимизга етказишга эътибор қаратилди. Қуръони Карим оятларининг таржимасини келтиришда Шайх Абдулазиз Мансур қаламига мансуб «Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири» асаридан кенг фойдаланилди.

Мотуридийшунос олимлар доктор Аҳмад Саъд Даманхурий, профессор Юсуф Шавқий Явуз, доктор Ҳамза Бакрий ва бошқа кўплаб уламоларнинг тавсияларига асосан Бекир Тўпал ўғли ва Аҳмад Вонли ўғли таҳқиқи остида нашр этилган нусха таржима ишининг асосий манбаси қилиб олинди.

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ «Таъвилот ал-Қуръон» асарида ўзининг фикрларига далил-ҳужжат учун келтирган барча оятлар ва ҳадисларнинг манбалари ҳошияда кўрсатиб ўтилди.

Ушбу таржима Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан амалга оширилган муҳим лойиҳалардан биридир. Келгусида «Таъвилот ал-Қуръон» асарини тўлиқ таржима қилиш орқали мухлис халқимиз орасида ислом маърифатини ёйиш, мотуридия таълимотининг ўрни ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни ботил ғоялардан ҳимоя қилиш асосий мақсадимиздир.

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз
95 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3567
  • Вазни: 1.25кг
  • ISBN: 9789943779631
Сотилган сони: 122
Кўрилган сони: 30164
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.