Menu
Your Cart

«Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра»

«Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра»

«Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра» 

Ушбу китобда ҳаж ва умранинг фарқлари, ҳаж амалларининг мазмун моҳияти, тартиботлари муфассал баён этилган. Каъбаи мукаррамада амалга ошириладиган ҳар бир хатти-ҳаракат, ҳар бир ният ёки руҳий ҳолат шарҳлаб берилган. Аллоҳнинг байтига борувчи ҳар бир мўмин-мусулмон киши ўзининг қилган зиёратлари қабул бўлишини, гуноҳлари кечирилиб, покланишини хоҳлайди. Орзуси амалга ошиши учун эса маълум руҳий ҳолатни бошдан ўтказиши, нафақат зоҳирий, балки ботиний жиҳатдан ҳам покланиши, зарурий амалларни ихлос ила тўғри бажара олиши даркор. Айнан шу мукаммалликка эришишда «Ҳажжи мабрур ва умра» китоби дарслик вазифасини ўтайди. У орқали китобхон зиёрат чоғида бажарадиган амаллар тарихи билан танишади, ҳаракатлар мантиғини англайди, ўз руҳониятини қандай қилиб поклаш лозимлигини ўрганади, зиёратга боришдаги ҳалоллик нечоғлик зарурлигини билиб олади, ҳаж ва умранинг фарқини тушунади, Ислом динида фарз саналган амаллар билан танишади. Юқоридагидек маълумотларни ўзида акс эттирувчи рисолалар кўплаб учрайди. Аммо қўлингиздаги қўлланманинг ўзига хос хусусияти шундаки, у маълумотлар кўламининг кенглиги, тартибли ва тушунарли ҳолатдалиги билан бошқа адабиётлардан ажралиб туради. Бир сўз билан айтганда, у мусулмон инсон учун зарурий дастак бўла олади.

Муаллиф:
Усмон Нурий Тўпбош
Таржимонлар гуруҳи: Одилжон Ҳамидов ва бошқалар
Нашриёт:
 «Hilol Nashr»
ISBN: 978-9943-9128-6-1
Ҳажми: 108 бет
Сана:
2023 йил
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа


Тақриз

Сўзбоши

Ҳажжи мабрур ва умра

Арофат

Муздалифа ва қурбонлик

Мино ва шайтонга тош отиш

Сафо, Марва тепаликлари ва саъй

Каъбаи муаззама

Ажал келмай туриб...

Таваккул ва таслимият

Мақбул ва мабрур ҳаж ҳамда

умра учун маънавий ўлчовлар

Мадинаи мунаввара зиёрати


Илова. Ҳаж ва умра

Ҳаж ибодатининг маъноси ва ҳукми

Мийқотлар ва эҳром боғлаш

Эҳромда сақланиш лозим бўлган амаллар

Маккага кириш ва тавофи қудум

Тез юриш ва ридо

Тавофдан кейинги икки ракъат намоз

Сафо ва Марва ўртасида саъй

Минога ва у ердан Арофатга бориш

Муздалифага бориш ва у ерда туриш

Минога бориш, Жамратул

Ақобада тош отиш

Қурбонлик

Тавофи зиёрат

Хайрлашув тавофи

Умра

Қирон ҳаж

Таматтуʼ ҳаж

Ҳаж ойлари

Жиноят ва жазолар

Ҳаж амалларидаги хатолар

Бетаҳорат ёки жунуб ҳолда тавоф қилиш

Ҳажнинг вожиб амалини тарк қилиш

Тартибга риоя қилмаслик

Умрадаги жиноятлар

Эҳромда ов қилиш

Таматтуʼ ҳаж қилганларнинг

жиноятига оид ҳукмлар

Мийқотдан эҳромсиз ўтиш

Ҳарамдаги жиноятлар

Қамал

Бузилган ҳаж
Ҳадий  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра»
22 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4146
  • Вазни: 0.12кг
Сотилган сони: 53
Кўрилган сони: 14495
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.