«Мўминнинг умр сафари» - муфассал ҳаж китоби

МУҚАДДИМАДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Бандаларига умрида бир маротаба ҳаж қилишни фарз қилган, ҳар вақт умра ибодатини бажаришни суннат қилган, Ўз Пайғамбарига Ҳаж ва Фурқон сурасини нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! 

Ҳаж ва умра ибодатини адо этиш йўлларини умматга ўргатиб кетган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига кўплаб салавоту саломлар бўлсин!

 Қуръон ва Суннатдан ҳаж ибодатларини ўрганиб, таҳлил этиб ва тартиблаб баён қилиб берган уламоларимизга Аллоҳ таолонинг раҳматлари бўлсин!

Мухлисларимизга яхши маълумки, «Ҳилол-нашр» нашриётимиз мўмин-мусулмонларга Ислом арконларини ўргатувчи муфассал китоблар силсиласини тақдим этишни режалаган эди. Алҳамдулиллаҳ, ушбу силсилага кирувчи «Мўминнинг меърожи» (муфассал намоз китоби), «Мўминнинг қалқони» (муфассал рўза китоби), «Мўминнинг нажоти» (муфассал закот китоби) нашр этилиб, ўқувчиларимиз томонидан севиб ўқиб-ўрганилмоқда. 

Бугун сиз, азизларга ушбу силсилага кирувчи китобларнинг навбатдагиси – «Мўминнинг умр сафари» (муфассал ҳаж китоби)ни тақдим этаётганимиздан мамнунмиз. Бу китоб ҳаж ва умра ибодати ҳақида нашр этилган аввалги китоблардан шу билан фарқланадики, унда Аллоҳга севимли, ўта масъулиятли бу ҳам баданий, ҳам молий, ҳам руҳий ибодатнинг моҳияти, унинг рукнлари ва нусуклари, ҳаж ва умранинг фиқҳий асослари тартиби билан янада кенгроқ, тушунарлироқ ва муфассалроқ баён қилиб берилган. 

Китобимизнинг аввалида ҳаж ибодати ҳақидаги умумий тушунчалар, ҳаж ва умранинг васфи ва фазилати  ҳақида келган Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари, ҳаж ибодатининг жорий этилиш тарихи, ҳажнинг турлари, бу ибодатни адо этиш билан боғлиқ макон ва замон тушунчалари кенг баён қилиб берилди. Шунингдек, китобдан ҳажнинг аҳкомлари, унинг одоблари, нозик сирлари, ҳажга тайёргарлик кўришда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақидаги масалалар ҳам ўрин олган.

Ҳар йили ҳаж ва умра қилиш учун сафарга чиқадиган минглаб мусулмонларимиз ўзларига керакли кийим, таом, маблағ ва бошқа нарсалар билан бирга ибодатларининг мақбул бўлиши учун ўта зарур бўлган рисола, қўлланмалардан олишса, мақбул иш бўлур эди. Шундай қилишса, ҳаж ибодатига киришар эканлар, уни қай тартибда адо қилишда, қайси ўринда нима қилиш кераклигини англашда, ҳаж ва умранинг фарз, вожиб, суннатларини ажратишда, қаерда қандай дуо ва зикрларни ўқишда қийналиб қолишмайди. 

Ана шуларни ҳисобга олиб, мазкур китобимизда ҳаж ва умра қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳаж ва умрада бажариладиган турли амаллар, эҳромга кириш, тавоф, саъй, бадал ҳажи кабиларни бажариш йўллари, ҳаж ва умрада беихтиёр йўл қўйиладиган хатолар ва уларнинг каффорати атрофлича баён қилиб берилди. Шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамарот, Мадинаи мунаввара каби маконларда қандай амаллар адо этилиши ҳам тартиби билан ёритилди. Китобимизда аёлларнинг ҳаж қилишдаги ҳолатлари, бунда уларнинг эркаклардан қандай фарқланишлари масалалари ҳам батафсил кўрсатиб берилган.  

Аллоҳ таолонинг ушбу китобни ҳам бошқалари каби Ўзининг йўлидаги хайрли ишлардан бири сифатида қабул айлашидан ва уни мусулмонлар учун манфаатли қилишидан умидвормиз. 


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил (2019, 2018, 2017, 2021, 2022) 
Ҳажми: 232 бет
ISBN: 978-9943-6462-0-9
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқова: юмшоқ



 

Мундарижа

Сўзбоши

Ҳаж қандай ибодат?

Қуръони Карим ҳаж ҳақида

Ҳаж мавзусига доир қирқ ҳадис

Ҳаж ҳақидаги бошқа ҳадиси шарифлар 

Ҳаж ибодатининг тарихи

Ҳажнинг одоблари  

Ҳажнинг нозик сирлари

Ҳажгa тaйёpгapлик

Ҳаж сафарига чиқувчига тавсиялар  

Уйдан чиқиш

Яқинларидан рухсат олиш

Ҳаж қилувчи кишидан дуо сўраш

Уловга чиққанда ўқиладиган дуо

Бирор жойга тушганда ўқиладиган дуо

Денгиздан самолётда ёки кемада ўтиб 

кетаётганда ўқиладиган дуо

Сафар давомида ўқиладиган дуо

Ҳаж ибодати турлари

Ифрод 

Таматтуъ 

Қирон

Ҳажнинг аҳкoмлapи

Ҳaжнинг фapзлapи

Ҳажнинг вoжиблapи

Ҳажнинг cуннaтлapи

«Ҳажи мабрур» деб нимага айтилади?

«Ҳажи акбар» деб нимага айтилади?

Ҳаж ва умрада бажариладиган амаллар  

Ҳажнинг беш куни

Эҳромга кириш

Мийқот

Талбия айтиш

Эҳромда қилиш ёки қилмаслик керак бўлган 

амаллар ҳамда уларнинг каффоратлари

Жинoятлap ва уларнинг каффорати

Ҳарами шарифга кириш

Taвoфни бошлаш

Биринчи айланишда ўқиладиган дуо

Иккинчи айланишнинг дуоси

Учинчи айланишда ўқиладиган дуо

Тўртинчи айланишнинг дуоси

Бешинчи айланишнинг дуоси

Олтинчи айланишнинг дуоси

Еттинчи айланишнинг дуоси

Замзам сувидан ичиш  

Сафо ва Марва орасида саъй қилиш 

Минода туриш

Минода қилинадиган амаллар

Арафотда туриш

Муздалифада бўлиш

Шайтонга тош отиш

Ташриқ ва қурбонлик кунлари

Тавофнинг турлари

Тарк қилинса, қон вожиб бўладиган 

вожиб амаллар

Тарк қилинса, қон вожиб бўлмайдиган 

вожиб амаллар

Aёл кишининг ҳaжи

Аёлларга алоҳида кўрсатмалар

Бaдaл ҳажи  

Ҳаж ва умра қачон фосид бўлади?

Умpa

Умранинг фарз ва вожиблари

Умра амалларида тартибга риоя қилиш

Рамазонда умра қилиш

Қурбонлик ва ташриқ кунлари ҳожининг 

умра қилиши

Maдинaи мунаввара зиёpaти

Равзаи муборакда набий соллаллоҳу алайҳи 

васалламга салом айтиш одоби  

Мадинаи мунавварадан қайтиш одоби

Мадинаи мунаввара хурмоларидан ватанига олиб кетиш

Ўз ватанига яқинлашганда

Видолашув ҳажи 

Вадо хутбаси

Зарур илова

Ҳожилар ҳаждан қайтишди...

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Мўминнинг умр сафари» - муфассал ҳаж китоби

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: C276
  • Сотувда: Мавжуд
  • 24,000 сўм
  • 19,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Мўминнинг меърожи - муфассал намоз китоби»

«Мўминнинг меърожи - муфассал намоз китоби»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Мўминнинг меърожи» (Муфассал на..

23,000 сўм

«Мўминнинг қалқони - муфассал рўза китоби»

«Мўминнинг қалқони - муфассал рўза китоби»

«Мўминнинг қалқони - муфассал рўза китоби»Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНашриёт:&nb..

19,000 сўм

«Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби»

«Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби»

«Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби»Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига м..

19,000 сўм 24,000 сўм

«Мўминнинг меърожи» - муфассал намоз китоби

«Мўминнинг меърожи» - муфассал намоз китоби

«Мўминнинг меърожи» - муфассал намоз китобиМуаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНашриёт:&n..

19,000 сўм 24,000 сўм

«Мўминнинг умр сафари - муфассал ҳаж китоби» (экспорт учун)

«Мўминнинг умр сафари - муфассал ҳаж китоби» (экспорт учун)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Мўминнинг умр сафари - муфассал ҳаж китоби» деб но..

24,000 сўм

«Мўминнинг касби»

«Мўминнинг касби»

«Мўминнинг касби» Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу а..

38,000 сўм 47,000 сўм

«Ҳаж, умра ва масжидун-набавий зиёрати учун қўлланма»

«Ҳаж, умра ва масжидун-набавий зиёрати учун қўлланма»

«Ҳаж, умра ва масжидун-Набавий зиёрати учун қўлланма»    Албатта, сиз муборак сафарда эка..

16,000 сўм

«Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра»

«Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра»

«Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра» Ушбу китобда ҳаж ва умранинг фарқлари, ҳаж ама..

22,000 сўм

«Ҳаж ва умра дуолари»

«Ҳаж ва умра дуолари»

«Ҳаж ва умра дуолари» Ҳаж - Ислом динининг беш арконларидан бири бўлиб, севимли ибодатлардандир..

8,000 сўм 10,000 сўм

«Лаббай, Аллоҳим, лаббай!» (Умра сафаридаги ҳамроҳингиз)

«Лаббай, Аллоҳим, лаббай!» (Умра сафаридаги ҳамроҳингиз)

«Лаббай, Аллоҳим, лаббай!» (Умра сафаридаги ҳамроҳингиз)Азиз биродар! Ҳар бир амали алоҳида ибо..

26,500 сўм

«Ҳаж фатволари мажмуаси» (Анворул-маносик)

«Ҳаж фатволари мажмуаси» (Анворул-маносик)

«Ҳаж фатволари мажмуаси»(Анворул-маносик) Ушбу китобда Исломнинг беш устунидан бири бўлган ҳаж амал..

50,000 сўм 59,000 сўм

mo'minning umr safari, mominning, xaj, haj, umra, муминнинг, ҳаж, умра, хаж, шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф, ҳазрат