Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ислом ва Иймон китоби» деб номланган 2-жузи.
(Фақат экспорт учун)
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Навбатдаги «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ислом ва иймон китоби»нинг биринчи боби «Ислом ва иймоннинг баёни ҳақида» деб номланиб, у Ислом ва иймоннинг луғат ва уламолар истилоҳидаги маънолари ҳамда улар ҳақида умумий баёнотлар келган ҳадиси шарифларнинг шарҳи билан бошланади.
Иккинчи боб «Комил иймон сифатлари ҳақида» деб аталади. Ҳар бир нарсанинг камолот сифатлари бўлгани каби иймоннинг ҳам камолот сифатлари бўлади. Ана ўша сифатлар нимадан иборат эканини ушбу бобда ўрганамиз.
Учинчи боб «Диннинг фазилатлари ҳақида» бўлиб, унда динимизнинг сиз билан бизга фойда келтирадиган фазллари ҳақида сўз юритилади.
Тўртинчи боб «Қадарга иймон келтириш ҳақида» бўлиб, унда ақийдамиздаги рукн масалаларидан бири бўлмиш қазои қадар ҳақида илмий маълумотлар тақдим қилинади. Ундан бу борадаги саволларимизга жавоб топамиз, иншааллоҳ.
Шунингдек, адашган ақийдавий тоифалардан бўлмиш Қадария ва Муржиага ўхшаш бидъат соҳиблари кимлиги ва уларнинг бузуқ ақийдалари нимадан иборатлигини англаб етамиз.
Бешинчи боб аввалги мусулмонлар авлодининг Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қилган байъати ҳақида, яъни, мусулмон бўлганларида у зотга қўл бериб, қабул қилиб олган топишириқлари тўғрисида сўз кетади. У зот барчага фақат яхшиликни топшириқ қилиб берганларини билиб оламиз.
Олтинчи бобда Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз. Динимизнинг асосий масдарлари Аллоҳ таолонинг Китоби ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг Суннатлари эканини кўпчилик яхши билади. Энди ушбу икки асосий масдарни маҳкам тутиш ҳақидаги илмий далилларни ҳам билиб олсак, кўп яхши бўлади.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: Ҳадис ва Ҳаёт. 2-жуз. Ислом ва Иймон
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2016 йил
Ҳажми: 320 бет
Ўлчами: 84х108 1/32
ISBN: 978-9943-4448-4-3
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 5343-рақамли тавсияси ила чоп этилган
Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:
Ислом ва иймоннинг баёни ҳақида
Комил иймон сифатлари ҳақида
Иймон зиёда ва ноқис бўлади ҳамда унга васваса зарар етказмайди
Эр ва аёл кишининг ақли орасидаги фарқ нимада
Диннинг фазилатлари ҳақида
«Диннинг фазилатлари ҳақида» бобига хотима
Аллоҳ фақат Ислом динини қабул қилиши ҳақидаги фасл
Қадарга иймон келтириш ҳақида
Қадария ва Муржиъага ўхшаш бидъат соҳиблари
Байъат ҳақида
Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш ҳақида
Амалда тежамкорлик ва бардавомлик Аллоҳ учун маҳбубдир
- Stock: Мавжуд
- Код: C1393
- Вазни: 0.46кг
- ISBN: 9789943444843