Menu
Your Cart

«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»

«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»
«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»
«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»
«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»

«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»

Эламакон ёшу қари бирдек яхши кўриб қоладиган мамлакатдир. Чунки бу мамлакат юксак илм устига қурилган. Иншааллоҳ, Эламакон довруғи бутун коинотга ёйилажак, унда барча бахт-саодатли, фаровон ҳаёт кечиражак.


Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 176 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8743-5-0
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


КИРИШ

Умримримнинг деярли йигирма йили собик Совет Иттифоқи даврига тўғри келган бўлса, қолган ўттиз йилини ватанимиз мустақил бўлгандан бери яшаб келяпман. 1972 йил қишнинг қаҳратон совуқ кунларида дунёга келганман. Кўп фарзандли оилада олтинчи фарзанд эдим. Мендан олдин учта опам ва иккита акам туғилган. Мендан кейин иккита синглим ва иккита укам туғилган. Уйимизда бувим, ота-онам ва 10 та фарзанд яшардик. Онамнинг айтишларига кўра, мен ёшлигимдан электр жиҳозларига қизиқиб катта бўлган эканман. Менинг биринчи сўзим ҳам «плита» сўзи бўлган экан. Қишда уйлар совиб кетарди. Онам совуқда танча қилиб, танчани иситишга электроплита куяëтган вақтларида ўша сўзимни айтган эканман-да. Бу қизиқишим ортидан мени бир неча марта электр токи уриб олган. Кўпинча, қўлимга тушган нарсаларни электр розеткасига тикиб кўришни яхши кўрардим. Кучланиш остида қолганимда мени қутқариш учун катта опам чопиб келардилар. Шунда мени қутқараман деб, опамни ҳам ток уриб оларди. Бу қизиқишларим кундан-кунга ортиб борарди. Отам вафот этганига ҳам деярли 10 йил бўлибди, вақт жуда тез ўтиб кетганини инсон сезмай ҳам қолади. Агар ҳаёт бўлганларида 85 ёшни қаршилаган бўлардилар. Отам ўз даврида техника фанлари бўйича етук олим бўлганлар. Улар нафақат республикамизда, балки бошқа республикаларда ҳам анча кўзга кўриниб қолган олим эди. Ўз соҳасидаги янги йўналишларни биринчилардан бўлиб ўрганардилар, ўрганган билимларини талабаларга ва шогирдларига ҳам ўргатар эдилар. Отам ўз соҳасида ўша даврга нисбатан анча илғорлаб кетган эдилар. Мени техника соҳасига илҳомлантирган инсон отам - Республикада хизмат кўрсатган техника фанлари арбоби, профессор - Пўлат Ҳасанов бўлганлар. Ёшлигимдан уларни технология ҳақидаги суҳбатларини эшитиб катта бўлганман. Отам уйда электр жиҳозларга тегишли биpop юмуш қилаётганларида, дарров олдиларига бориб олардим. Бу қизиқишимни билган отам электр жиҳозлар билан ишлаётганда мени ёнларига чақириб олардилар. 2021 йил. Ёзнинг иссиқ кунлари тугаб, куз фасли эндигина бошланган. Шунда кўп йиллардан бери менинг хотирамда кезган орзуларни китобга кўчириш фикри туғилди. Китобни кичкина рисола сифатида 10 октябрда ëзиб бўлиб, бир неча ой сақлаб қўйдим. 2022 йил ёзининг ўрталарида таниқли бир устоз билан учрашганимдан кейин, асарни қайта кўриб чикиб, кенгроқ ёритишни лозим деб топдим. Бу асарни ёзишдан яна бир мақсад, ёшларни илмга қизиқтиришдир. Шунингдек, асарнинг бошида ҳозирги яшаётган дунёимизга қисқача назар ташлаб ўтишни лозим деб топдим. Токи азиз китобхонлар китоб ёзишдаги бош муддаони осонгина билиб олишсин. Ниятим ушбу битикни ўқиган ҳар бир инсон бундан фақат ибрат олсин, тўғри хулоса чиқарсин ва ўзини илм олиш йўлида янада руҳлантирсин. Албатта, бу ерда ёзилган воқеа ва ҳодисалар каминанинг шахсий қараш ва фикрлари бўлиб, кимнингдир дунёқарашига тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Аммо мақсад, фақат биткелажагимиз бўлган ёшларни илм олишга қизиқтириб, уларни илҳомлантира олиш. Бунинг натижасида улар ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланиб, манфаат олишсин. Албатта, ҳар бир инсоннинг ортида уни қўллаб турадиган энг яқин инсонлари бўлади. Айникса, бу ишда уларнинг жуфти ҳалолларининг ўрни катталигини алоҳида таъкидлайман. Асарда Пўлатжон отамдан ташқари асар қаҳрамонлари сифатида менга илк марта алифбони ўргатган Зулфия бувимларни, бизни тарбиялаб катта қилган Раънохон онамларни ва мени илк бора замонавий компьютерда ишлашга ўргатган кенжатой укам Бунёджонни ёдга олиб ўтишни лозим деб топдим. Аллоҳ уларнинг барчасини раҳматига олган бўлсин! Ўзим олийгоҳни электралоқа муҳандиси йўналиши бўйича тамомлаганман. Шунинг учун асарда йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун маъзур тутгайсиз. Агар ушбу китобдан ўзингизга бирор фойда топа олсангиз, каминанинг ўтган аждодлари руҳига дуойи хайрда бўласиз деган умиддаман.

Абдулкарим Ҳасан


Мундарижа

Кириш  

Ҳозирги дунё

Уйда чироқ ўчиб қолганда  

Армон бўлган истаклар  

Чет эл сафарлари  

Умид учқунлари  

Эламак  

Эламаконга саёҳат

Илмнинг қудрати  

Жирканч иллатдан холи макон  

Эламаконнинг технология ютуқлари  

Китобсевар халқ  

Эламакон илм чўққисида  

Эламаконда таълим ва тарбия

Эламакон учоқлари  

Коинот тадқиқотлари

Ой ва Марс сайёрасига саёҳат

Эламаконда транспорт

Соф табиат

Фаровонлик сари

Саккизинчи тил

Малакали тиббиёт

Сайёҳлар

Соғлом турмуш тарзи  

Диёнат сайёраси

Хулоса 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»
30 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3941
  • Вазни: 0.16кг
  • ISBN: 9789943814523
Сотилган сони: 71
Кўрилган сони: 16729
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.