Menu
Your Cart

«Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?»

«Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?»
«Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?»
Янги
«Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?»
«Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?»

«Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?»

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
СЎЗБОШИ

Бизни мусулмонлардан қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар ҳамда бизга ҳидоят йўлини кўрсатиб берган ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас саломлар ва салавотлар бўлсин.
Аллоҳ таоло савдони ҳалол, рибони эса ҳаром қилди. Савдогарлик бизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос қолгандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ва ундан кейинги тобеинлар ва мазҳабимизнинг асосчиси бўлган Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдек зотлар ҳам, асосан, савдогарлик билан тирикчилик қилганлар.
Ушбу мўъжазгина китоб орқали биз, Аллоҳнинг фазлу карами ила, савдо ишларимизни қай тарзда ри-вожлантириш, савдода баракага эришиш ҳамда юқори савияда хизмат кўрсатиш орқали янги мижозлар орттириш каби муҳим масалаларни ёритиб беришга ҳаракат қилдик. Албатта бу билан фақат моддий манфаат эмас, балки Аллоҳ таолонинг ризосини топишни асосий мақсад қилиб олдик.
Савдо фақат пул топиш воситаси эмас, у орқали Аллоҳ розилигига эришиш мумкин бўлган амал ҳамдир. Шунинг учун ушбу китобда исломий меъёрлар, салафу солиҳлардан ривоятлар, замонавий мутахассисларнинг фикрлари ва ҳаётий мисолларга асосланган ҳолда амалий йўл-йўриқлар ушбу китобда баён қилинди.
Аллоҳ таолодан ушбу амалимизни қабул айлашини, хато ва камчиликларимизни мағфират қилишини ҳамда уни элу юрт учун манфаатли қилишини сўраймиз.
Хурмат билан Абдусаттор Икром


Муаллиф: Абдусаттор Икром
Нашриёт: «Kitobdornashr»
Сана: 2026 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9910-8576-4-5
Ўлчами: 84×108 1/32 
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 13 ноябрь 03-07/7452-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Аллоҳ таоло барака беришини хоҳлайсизми?»
29 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 6716
  • Вазни: 0.16кг
  • ISBN: 978-9910-8576-4-5
Сотилган сони: 4
Кўрилган сони: 71