Menu
Your Cart

«Тиб қонунлари» 3-китоб

«Тиб қонунлари» 3-китоб
йўқ

«Тиб қонунлари» 3-китоб

     Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари»нинг Биринчи китобида тибнинг назарий масалалари, Иккинчи китобида содда дориларнинг тавсифи ва тиббий таъсири, яъни доришунослик масалалари кўрилган эди.
    Асарнинг Учинчи китоби унинг энг катта қисми бўлиб, у одам танаси аъзоларининг касалликлари ташхиси ва муолажасига бағишланган. Унга, ўрта аср тиббий анъанасига кўра, бошдан оёққача бўлган аъзоларда содир бўладиган, ўша даврда маълум кўп касалликлар киритилган.
    Учинчи китоб ҳажм жихатидан катта бўлгани учун асарнинг аввалги нашрларида у икки жилдга бўлиб чоп этилган эди, учинчи нашрда ҳам шу шакл сақланди. Зеро, бу нашр «Тиб конунлари» Учинчи китобининг 1979— 1980 йилларда амалга оширилган иккинчи нашри асосида тайёрланди. Учинчи нашрда хам матннинг бўлиниши аввалгисидек қолдирилди, яъни биринчи жилдга I—XII фанлар ва уларга тегишли изохлар, иккинчи жилдга эса XIV-XXII фанлар ҳамда бутун Учинчи китобга тегишли курсаткичлар киритилди.
    «Қонун»нинг Учинчи китобини ўзбек тилига таржима қилишда асос қилиб бу асарнинг XII асрда кўчирилган ва Лейденда сақланаётган қўлёзмаси олинган бўлиб (Bibliothecae Academia Lugduno - Batava, Cod. Or 7), бу қўлёзма изоҳларда L сигли билан белгиланган.
    «Қонун»нинг олдинги икки китобида қилинганидек, Учинчи китобда ҳам таржима учун ёрдамчи манба сифатида унинг 1877 йилда Булоқ (Миср)да босилган нусхасидан фойдаланилган (бу китоб Б сигли билан белгиланган). Б билан L орасидаги мухим фарқлар изоҳларда кўрсатилган.
    Ушбу нашрда изоҳ ва кўрсаткичлар қайта кўриб чиқилди.Китоб ФА-Ф1-027 «Марказий Осиё халқлари ёзма меросини ўрганиш: манбашунослик ва матншунослик тадқиқотлари» фундаментал лойиха доирасида нашрга тайёрланди.

Муаллиф: Абу Али ибн Сино 
Таржимонлар: А.Р. Расулов, А.П. Қаюмов
Номи: «Тиб қонунлари» 3-китоб
Нашриёт: «Turon zamin ziyo»
Сана: 2015 йил
Ҳажми: 776 бет
ISBN: 978-9943-381-04-9
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тиб қонунлари» 3-китоб
66 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1295
  • Вазни: 1.00кг
  • ISBN: 9789943381049
Сотилган сони: 6
Кўрилган сони: 35782
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.