«Сайланма. Рауф Парфи» 1-2-жилдлар
“Она, қуйланмаган бир куй истайман”, деган эди Рауф Парфи шеърларидан бирида. Дарҳақиқат, шоирнинг мана шундай талаб билан яратган бетакрор, ўзига хос ижоди бор. Зеро, бунинг ортида ўша "куйланмаган бир куй” яратиш орзусидан ташқари, ўз-ўзини ва ўз сўзини излашга жидду жаҳд ҳам туради. Шоир ўз китобларига тартиб беришда ҳам мана шундай талаблардан келиб чиқиб шеър танлаган. Қўлингиздаги “Сайланма” эса улардан фарқ қилади. Унда шоирнинг ёшлик йилларида ёзилган ва аввалги китобларига кирмаган ўнлаб шеърлари ўрин олди, улар ёзилиш санасига кўра тартиб берилди. Бу шоир Рауф Парфининг ижодий эволюциясини кузатишга ва унинг ижоди бўйича янги илмий тадқиқотлар яратишга ёрдам беради. Сиз шоирнинг илк маротаба чоп этилаётган ҳикояларида ўзига хос шоирона услуб ва образ яратиш маҳоратини кузатсангиз, мақолаларида унинг адабий-эстетик қарашларини ва ўз давридаги долзарб ижтимоий муаммолар ечимини топишда фаол иштирок этганининг гувоҳи бўласиз. Битиклар шоирнинг ҳар қайси замонда ҳам Ҳақ томонда ва Халк томондан бўлганини англатади.
Муаллиф: Рауф Парфи
Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи: Олим Олтинбек
Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи: Олим Олтинбек
Нашриёт: «Muharrir»
Ҳажми: 1-китоб: 416 бет, 2-китоб: 280 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8572-5-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
«Сайланма. Рауф Парфи» 1-2-жилдлар
156 000 сўм
- Stock: Мавжуд
- Код: 4110
- Вазни: 0.85кг
- ISBN: 9789943857254
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 8227