Menu
Your Cart

«Жума мавъизалари»

«Жума мавъизалари»

«Жума мавъизалари»

МУҚАДДИМА

Мустақиллик шарофати билан юртимиз мўмин-мусулмон‎ларига ўзларининг кўп асрлардан бери анъана тусини олган ‎диний қадриятлари, шу жумладан, Ислом дини билан боғлиқ ‎маънавий мерослари, урф-одатлари ва масжиду мадрасалари ‎қайтариб берилди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ‎ҳамжиҳатликнинг бош сабаби раҳбарларимиз олиб бораетган одилона сиёсатдир.‎

Ислом дини инсонларни икки дунёда саодатли бўлиш, барка‎мол авлодни юксак ахлоқ ва фазилатлар руҳида ‎тарбиялаш, уларни маънавий ва ахлокий комилликка даъват этиш ‎билан бир қаторда, барчани ёмон, қабиҳ ва гуноҳ амаллардан ‎қайтариши билан ҳам ажралиб туради. Мамлакатимизда ҳукм ‎сураётган тинчлик-осойишталикнинг қадрини, миллий ва диний ‎қадриятларимизнинг қайтариб берилганини, ибодатларимизни ‎бемалол, хотиржам адо этаётганимизга, Ислом арконларини адо ‎этишимизга берилган имкониятларнинг улуғ неъмат эканини ‎англаган ҳолда Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-‎саодати йўлида ёшларимизнинг одоб-ахлоқли, имон-эътиқодли, ‎илму фан эгаси ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари учун ‎қўлимиздаи келганича ёрдам кўрсатиш бизнинг асосий ‎мақсадларимиздан биридир.‎

Ҳозирги кунда мусулмонларимизнинг диний ва маънавий ‎эҳтиёжларини қондириш мақсадида турли мавзудаги диний-маърифий адабиётлар кўплаб чоп этилмоқда. Қўлингиздаги ‎диний-ижтимоий мавъизаларни ўзида жам қилган “Жума ‎мавъизалари” китоби ҳам халқимизнинг диний саводхонлигини ‎ошириш мақсадида тасниф қилинган навбатдаги тўпламдир. Зеро, мазкур асарда хозирги вақтнинг долзарб мав‎зуларига бағишланган мавъизалар динимиз таълимотларига мувофиқ ‎баён қилинган. Шу билан бир қаторда рисола мўмин-мусулмонларни ‎қизиқтирувчи кўплаб диний масала-масоилларни ҳам ўз ичига олган. ‎Китоб идорамиз қошидаги Фатво бўлими мудири ва ходимлари ‎томонидан нашрга тайёрланди. Унга устоз шайх Абдулазиз Мансур ‎муҳаррирлик қилди.‎

Аллох таолодан бу китобни барчага фойдали ва муаллифларга ‎охират захираси бўлишини сўраб қоламан, омин.‎

Усмонхон Алимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий‎


Муаллиф: А. Турсун
Номи: «Жума мавъизалари»
Нашриёт: «ҒОФУР ҒУЛОМ » НАШРИЁТ-МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ
Сана: 2016 йил
Ҳажми: 432 бет
ISBN: 978-9943-03-857-8
Бичими: 70×100 1/16
Муқоваси: Қаттиқ 

Мундарижа
Муқаддима
Тақводорлик - олий фазилат‎
Сув - бебаҳо неъмат!‎
Ростгўйлик - гўзал фазилат‎
Саломлашиш одоби ҳақида
Ватан ҳимояси - мукаддас бурч‎
Илм - икки дунё саодати ‎
Аллоҳнинг раҳматига сазоворлик
Ўзбекистон – бағрикенг ўлка
Улуғ зот таваллуд топган кун
Ҳалимлик ва беозорлик ҳақида
Иффат ва поклик ҳақида
Аёлларга эҳтиром
Уйланиш ва никоҳ одоблари‎
Баҳор айёми ва Наврўзи олам байрами
Яхшилик қилишга шошилайлик
‎“Оятал-курсий” фазилати
Ақл ва фикр - илоҳий неъмат
Тавозелилик фазилати ‎
Аср вабоси ҳақида
Ўтганларни хотирлаш - инсоний бурчдир‎
Тавба эшиклари доимо очиқ
Сув - бебаҳо илоҳий неъмат
Фарзанд - азиз неъмат‎
Умр ғаниматдир!‎
Фитналардан эҳтиёт бўлайлик
Оила - муқаддас даргоҳ
Гиёҳвандлик ёки бангилик - хатарли офат‎
Бузғунчилар хуружидан эҳтиёт бўлайлик!‎
Истиғфор сари юзланинг!‎
Шаъбон ойи фазилати
Ихлос сурасииинг фазилати
Рамазон ойи фазилатлари
Раҳмат ва мағфират ойи
Закот- молиявий ибодат‎
Буюк ва муқаддассан, мустақил ватан!‎
Қадр кечаси фазилати
Хуш келдинг, ийди Рамазон!‎
Вақт - олтиндан қиммат
Меҳрибонлик - улуғ фазилат‎
Тадбиркорлик фазилатлари
Исроф - саховат эмас‎
Муборак ҳаж ибодати
Сабр - улуғ фазилат‎
Ихлос фазилати
Барҳаёт қадриятлар ‎
Ота-онага яхшилик қилиш - улуғ фазилат‎
Қўшничилик ҳақида
Бош қомусимиз ва ҳижрий-қамарий сана ҳақида
Меҳмоннавозлик фазилати ва одоблари
Баркамол авлод тарбияси ҳақида
Милодий сана ва сафар ойи ҳақида
Устоз - улуғ зот‎
Ислом - бағрикенглик дини
‎“Обод турмуш йили” вазифалари‎
Ватанпарварлик - улуғ фазилат‎
Меҳр-мурувват ва яхшилик қилиш фазилати
Муборак мавлиди шариф
Мустаҳкам оила – юрт таянчи
Инсон мукаррамдир!‎
Зарарли иллатлардан сақланайлик!‎
Аёл - мукаррам зот!‎
Шукронаи неъмат фазилати
Наврўз - умумхалқ байрами ‎
Тил одобини сақлайлик!‎
Саломатлик - туман бойлик‎
Фолбинларга ишонманг!‎
Инсон қадри улуғдир!‎
Ражаб ойининг фазилати ‎
Болалар - жаннат райҳонларидир!‎
Сабр ёруғликдир!‎
Савдода ҳалоллик мезони
Қариндошлик ришталари узилмасин! ‎
Деҳқончилик шарофати
Тинчлик ва хотиржамлик - олий неъмат‎
Аллоҳ сабр қилувчиларни севади
Юрттинчлиги - олий саодат! ‎
Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик
Ота-онангизни рози қилдингизми? ‎
Асосий қонунимиз - ҳаётимиз мезони
Эҳсон - садақа бериш ва яхшилик қилишдир
 

 

 

 







 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Жума мавъизалари»
61 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 662
  • Вазни: 0.75кг
  • ISBN: 9789943038578
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 14405