Menu
Your Cart

«Муаллими соний»

«Муаллими соний»
«Муаллими соний»
йўқ
«Муаллими соний»
«Муаллими соний»

«Муаллими соний» 

ТАҚДИМ

Аҳмад Ҳодий Мақсудий (раҳматуллоҳи алайҳ 1868—1941) ўз даврининг таниқли маърифатпарвари бўлиб, “Муаллими соний” ва “Ибодати исломия” асарлари билан шуҳрат қозонган. Асарлари кўп ададда нашр қилиниб келади. Мустақил Ўзбекистонда ҳам мазкур асарлар қайта-қайта нашр қилиниб, ўқувчиларнинг меҳрини қозониб келмоқда.

"Муаллими соний" асари нашр қилинганидан бери Қуръони каримни ўрганувчилар учун энг қулай ва энг афзал қўлланмалардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки асарда араб тили ҳарфлари кўрсатиб берилгандан сўнг икки ва уч ҳарфни қўшиб ўқиш, кейин сўзларни, ундан сўнг бир-икки калималарни қўшиб ўқиш ўргатилади. Ундан кейин Қуръон ўқиш қоидалари — тажвиддан энг муҳим қоидалар қисқача, лекин тушунарли ҳолда кўрсатиб берилган. “Олтита диний калима” баёнидан сўнг Фотиҳа сураси ва Қуръони каримнинг охиридан 25 та сура осон ва равон ўқиладиган ҳарфлар билан берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари: "Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди! Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу — муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!” деган эдилар. Ана шу юксак эътироф сабаб бўлиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2018 йилга мўлжалланган Давлат дастури доирасида республика миқёсида Қуръон мусобақалари ўтказиш режалаштирилди. Мазкур Қуръон мусобақаси, Президентимизнинг хайрли ниятлари баракотидан, ҳақиқатдан ҳам, элимизга нур олиб келиши, яхшиликлар уруги ёғилиб, кунларимиз бундан-да нурафшон бўлажаги шубҳасиздир.

Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) бобомиз ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда айтилишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, сўнг уни бошқаларга ҳам ўргатувчилардир!”, дея марҳамат қилганлар. Севимли пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қуръони каримни ўқиган, eo олган ва бошқаларга етказган кишиларни инсонларнинг энг яхшиси, деб таърифлаганлар.

Аҳмад Ҳодий Мақсудий (раҳимаҳуллоҳ)нинг "Муаллими сонии асарине қайта нашр қилиниши севимли Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларига мувофиқ, Президентимизнинг эса хайрли атларининг рўёби ўлароқ амалга оширилмоқда. Мазкур асар қарийб бир аср давомида мўмин-мусулмонларга Қуръони каримни ўқишни тез ва осонлик билан ўргатувчи кўлланма бўлиб келди. Мазкур қулланма бугунги ёш авлодга ҳам Қуръони каримдан сабоқ олишлари ва ўқиб-ўрганишларида жуда асқотади, иншоаллоҳ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 2018 йилдаги 1518-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Муаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Тайёрловчи: Маъсудхон Исмоилов, Ҳамидуллоҳ Аминов, Ботиржон Абдуллаев, Умаржон Шералиев
Номи: «Муаллими соний»
Нашриёт: «Мовароуннаҳр»
Ҳажми: 48 бет‎
Сана: 2018 йил
ISBN: 978-9943-12-511-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Муаллими соний»
10 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2262
  • Вазни: 0.08кг
  • ISBN: 9789943125117
Сотилган сони: 106
Кўрилган сони: 18199
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.