Бугун «Маснавийхонлик дарслари»нинг 49-суҳбати бўлиб ўтди

Тадбирга Мирзо Кенжабек устоз ва Баҳодир Карим ташриф буюрдилар. Суҳбатни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.
Суҳбат одатдагидек лойиҳамиз раҳбари устоз Эркин Маликнинг нутқи билан бошланди.
Шундан кейин одатдаги савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганлар учун «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» китоби ҳадя қилинди. Кейинги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласидаги 15-жузининг 8-бетидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.
Савол-жавобдан сўнг устоз Мирзо Кенжабек «Маснавийи маънавий» китобидаги «Дунёнинг шарафли аёллари» байтини ўқиб, шарҳ қилиб бердилар.
Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.

Кейинги ҳафта 13 октябрь сешанба куни соат 14:00 да устоз Абдул Азим Зиёуддин нашрга тайёрлаган «Сийрати набавия» (1-жуз) китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.