Menu
Your Cart

«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир»

«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир»
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир»
йўқ
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир»
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» деб номланган китоблари.



МУҚАДДИМАДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Бандаларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини Исломнинг иккинчи масдари қилиб берган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Умматларига ҳадис нималигини батафсил тушунтириб, ундаги таълимотлар қандай амалга оширилишини кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

Диндошларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўргатиб, уларга амал қилишни осонлаштириб берган муҳаддисларимизга Аллоҳ таолонинг чексиз раҳмати бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан руҳий тарбия йўлларини топиб, уларни мўмин бандалар ҳаётига татбиқ қилишни йўлга қўйган машойихларимизга Аллоҳ таолонинг мағфирати бўлсин!

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан фиқҳий қоидалар чиқариб, мазкур қоидалар орқали кўплаб масалаларни ечган, мусулмон бандаларга амал эшигини очиб берган фақиҳларимизни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олган бўлсин!

Аммо баъду: «Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» деган умумий номдаги силсиламизнинг биринчи қисмида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» деган ҳадислари хусусида ожизона сўз юритдик. 

Энди мазкур силсиланинг иккинчи қисмида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир» деган ҳадиси шарифлари ҳақида яна ожизона баҳс қилиш ниятидамиз. Бу ишни Аллоҳ таолонинг Ўзи бизга осон ва равон, файз-баракотли ҳамда унумли ва хайрли қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

11.08.2014.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана:  2023 йил (2016, 2018, 2019, 2020,2021,2022)
Ҳажми: 168 бет
ISBN: 978-9943-9131-8-9
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 9 июлдаги 03-07/4390-сонли тавсияси ила чоп этилган.


МУНДАРИЖА

Кириш сўзи

Ислом инсон учун керакли ҳамма нарсани баён қилди

Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилди

Қуръони Карим ҳалол ва ҳаромни ҳам баён қилди

Ҳалол ва ҳаром ҳақидаги ҳадислар

«Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир» ҳадисининг шарҳи

Руҳий тарбия илми ва ҳалол-ҳаром масаласи

Вараъ

Фақиҳлар ва ҳалол-ҳаром масаласи

Биринчи қоида: Аслида ҳамма нарса мубоҳ-ҳалолдир

Иккинчи қоида: Ҳалол ва ҳаромни 

Аллоҳ таоло белгилайди

Учинчи қоида: пок нарсалар ҳалолдир, нопок нарсалар ҳаромдир

Тўртинчи қоида: Банданинг ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол дейиши ширкдир

Бешинчи қоида: Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир

Олтинчи қоида: Ҳалол ҳаромдан беҳожат қилур

Еттинчи қоида: Ҳийла билан ҳаромга эришиш ҳаромдир 

Саккизинчи қоида: Яхши ният ҳаромни оқлай олмайди

Тўққизинчи қоида: Ҳаромга қўл уришдан қўрқиб, шубҳали нарсалардан сақланиш

Ўнинчи қоида: Ҳаром ҳаммага бирдек ҳаромдир

Ўн биринчи қоида: Заруратлар ман этилганларни мубоҳ қилур 

Ўн иккинчи қоида: Агар ҳалол билан ҳаром жам бўлса, ҳаром ғолиб бўлади

Усулул фиқҳ уламолари ва ҳалол-ҳаром масаласи

Ҳаром 

Ҳаромнинг турлари

Макруҳ 

Мубоҳ

Қўшимча маълумотлар

Кушхоналардаги янгича сўйишлар ҳақида

Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир»
22 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 367
  • Вазни: 0.16кг
  • ISBN: 9789943913189
Сотилган сони: 979
Кўрилган сони: 79382
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.