Menu
Your Cart

«Иншироҳ» (ҳикоялар тўплами)

«Иншироҳ» (ҳикоялар тўплами)
йўқ

«Иншироҳ» (ҳикоялар тўплами)

Сўзбоши

Айни дамда бус-бутун бошқача қиёфада, сенинг тасаввурингдан ўзгача сиймода қаршингдаман, қорим: Бугунгача мени фақат таржима асарларим орқали танидинг, улар воситасида мен билан диллашдинг, суҳбатлашдинг. Баъзан: «Нега ўзи ёзмайди?», «Нега бизга ўз руҳияти билан намоён бўлмайди?» - дея менга ситам этдинг. Баъзида эса: «Таржима ўзингга тегишли ижодий асардан кўра мураккаб иш. Бошқа тилда, бошқа маданият ва қадриятлар асосида ёзилган асарларга ўзбекона руҳ бағишлаш осон эмас! Мен бу ижодкорнининг таржималарини севаман!», - дея алқадинг. Сенга жон курбон, қорим, сенинг тахтинг – кўнглим! Ситаминг ҳам, алқовинг ҳам ғайратимга ғайрат, шижоатимга шижоат қўшади. Буни унутма, қорим! Қаҳринг ҳам, лутфинг ҳам кўзимга тўтиё. Аммо шуни ҳам билгинки, қўлингдаги китобда жамланган ҳикоялар ўн беш йил давомида қалбимдан томган меҳр томчиларидир. Нега уларни бу пайтгача сенинг ҳукмингга ҳавола этмадим? Бу саволнинг жавобини ўзим ҳам билмайман. Балки сенинг нозик таъбингдан тортингандирман, балки ҳали ижод қозонида тўла-тўкис пишмаганман, деган ўйдан хижо-

лат чеккандирман. Биз бундай вазиятларда «Ҳар ишнинг вақти-соати бор, Аллоҳ хоҳламаса, қуш қанот қоқмас!» - дея ўзимизнинг, ишимизнинг ва вақтимизнинг Эгасига ҳамду санолар айтамиз.

Ҳозирча мендан шу, қорим. Сенинг олтиндан қиммат вақтингни олмай. Қўлингдаги китоб ҳаммамизга хайрли ва муборак бўлсин деб қоламан! Сен чойингни дамла, дунёни овозсиз режимга ол, меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан ўки! Дуоларингдан умидворман, қорим! Сен билан яна кўп китобларда дийдорлашиб диллашиш, чой ифорли хосхоналарда ҳамсуҳбат бўлиш умидида Умида АДИЗОВА


Муаллиф: Умида Адизова
Нашриёт: «Tasnimbooks»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-8252-4-6
Ўлчами: 84х108 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Иншироҳ» (ҳикоялар тўплами)
39 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3689
  • Вазни: 0.30кг
  • ISBN: 9789943821736
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 4014